Мавзу 1: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/70
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#75487
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   70
Bog'liq
zhismonij tarbiya nazariyasi va metodikasi oquv fan sifatida

Кўргазмали метод. Дарс жараёнида янги ҳаракатларга ўргатишда бевосита 
кўрсатишда берилиб кетиш керак эмас, чунки кўрсатиш намунали бўлиши керак. Шунинг 
учун жуда яхши тайёрланган ўқувчилардан кўрсатишга фойдаланиш мумкин. Ҳар хил 
расмлар, фильмлар, плакатлар, видеотаъсвир ва бошқалардан кенг фойдаланиш керак. 
Машқ методлари. Жисмоний тарбия машғулотларида бу ёшдаги ўқувчилар билан 
рационал нафас олишга, қадди-қоматини тўғри тутишга алоҳида эътибор берилади. Яхши 
ҳаракат координацияси, юқори даражада техникани кўрсатишга интилиши керак. 
Ўсмирлар билан ҳаракат фаолиятини ўрганишда қисмлаб ўргатиш ва бутунлай ўргатиш 
методи қўлланилади. 
 Машғулотларни узлуксизлиги. 
Жисмоний тарбия бутунлигича ҳаётнинг ҳамма ёш даврларни қамраб оладиган 
узлуксиз ва ўтиладиган машғулотлар самарадорлиги орасидаги ўзаро боғланиш билан 
амалга оширилади. Бу самарадорлик ҳар бир кетма-кет олиб борилган машғулотлар 


30 
давомида ошириб борилади. Жисмоний тарбия жараёнида узилишларга йўл қўйиш 
мумкин эмас. Бу узилишлар машғулотларнинг ижобий самародорлигини йўқотади, чунки 
ҳар бир кейинги машғулот самародорлиги олдинги машгулотлар натижаси сифатида 
бўлиши керак. Бунинг натижасида функционал ва структурали характернинг қатъий 
адаптацион нисбий қайта тузилиши вужудга келиб стабил ҳаракат кўникмаларининг ва 
тайёргарликнинг асосини ташкил этади. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш туфайли 
организмда содир бўладиган функционал ва структурали ўзгаришлар зиддиятга учраши, 
яъни машқлар тўхтатиб қўйилса, тескари ривожланиш рўй бериши мумкин. Машқларда оз 
вақт бўлса ҳам узилиш юз берса, пайдо бўлган шартли рефлекторли буғланиш сўна 
бошлайди, функционал имкониятларнинг эришилган даражаси пасая боради ва ҳатто, 
баъзи морфологик кўрсатгичларда репресс содир бўлади (фаол мушак ҳужайраларининг 
салмоғи камаяди, унинг таркибий қисмида кўнгилсиз ўзгаришлар юз беради ва х.к). 
Мавжуд маълумотларга қараганда, баъзи регрессив ўзгаришлар шу узилишларнинг 5-7 
кунлардаёқ сезилиб қолишини кўрсатади (Зимкин, Фердман, Файншмидт ва бошқалар). 
Демак жисмоний тарбия жараёни узлуксиз бўлиши керак экан, яъни тескари ўзгаришларга 
олиб келувчи бемаъни танаффуслар бўлмасагина, жисмоний етукликка эришиш учун 
қулай шарт-шароитлар яратилади. Бошқача қилиб айтганда ҳар бир машқни самарасини 
аввалги машқларнинг самарасига кўшиб бориш ва тўпланган ўзгаришларни мустахкам, 
ривожлантиравериш керак. Жисмоний тарбиянинг оммавий амалиётида одатда ҳафтада 2-
3 машғулот ўтказилади (кундалик эрталабки зарядка ва бошқа қўшимча машқлар хисобга 
олинмайди). Тайёргарлик сатхини ошириш учун машғулотлар орасидаги интерваллар 
камайтирилади ва жисмоний тарбия жараёни ҳам камайтирилади (худди зичлантирилган 
бўлади). Машғулотларни кетма-кетлиги ва уларни мазмунини ҳар хил томонларини ўзаро 
боғлиқлиги. Маълумки, мунтазам шуғулланиш онда-сонда шуғулланишга кўра катта 
эффект беради. Бу ердаги масалалар жисмоний тарбия жараёнида мунтазамлик қандай 
хислатлари билан ҳаракатланиши керак ва қандай қилиб жисмоний юкламава дам олишни 
оптимал (энг қулай) алмаштириш билан боғланади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish