Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚАЛАР ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДА



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚАЛАР ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДА 
НИЗОМ
(ЎзР ВМ 25.01.2002 й. 33-сон қарори таҳриридаги Низом номи)
Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
ЎзР ВМ 23.07.1998 й. 310-сон қарори,
ЎзР ВМ 25.01.2002 й. 33-сон қарори,
ЎзР ВМ 08.05.2007 й. 95-сон қарори,
ЎзР ВМ 17.02.2010 й. 22-сон қарори,
ЎзР ВМ 24.03.2010 й. 52-сон қарори
ЎзР ВМ 2012 й. 23–24-сон қарори.
Умумий қоидалар.
Фуқароларнинг нафақа тайинлаш учун мурожаати.
Нафақа тайинлаш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уни тайинлаш тўғрисида қарор 
қабул қилиш тартиби.
Нафақани тўлаш тартиби.
Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдамини уюштиришда ёрдамлашиш учун ҳокимлик 
томонидан вакил қилинган ша хснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Нафақа тўлаш учун ажратилган маблағларни ҳисобга олиш. Ўзини ўзи бошқариш орган-
ларининг ҳисобот бериши.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болали оилаларни дав-
лат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги 
ПФ-1657-сон ва «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган 
тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида» 2002 йил 25 январдаги ПФ-3107-сон 
Фармонларига мувофиқ 16 ёшгача болалари бўлган, шунингдек умумтаълим мактаблари-
да, академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган 16 ёшдан 18 ёшга-
ча болалари бўлган оилаларга нафақа (бундан кейин «нафақа» деб юритилади) тайинлаш 
ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Оилаларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор шаҳарча, қишлоқ, овул 
фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) ёки фуқаролар йиғини томонидан шундай масала-
ларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия томонидан қабул қилинади.
«Фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш 
тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия таркиби фуқаролар йиғини 
(вакиллар йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи энг обрў-
эътиборли ва ҳурматга сазовор фуқаролар орасидан сайланади. Ушбу Комиссияга фуқаролар 
йиғинининг раиси бошчилик қилади. Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини 
раиси эса унинг бутун ваколати даврига сайланади. Мазкур комиссия аъзоларининг таркиби 
камида 20 киши. Бунда комиссия таркиби, раисдан ташқари, ҳар йили 50 фоизга янгиланади.
3. Нафақа ушбу нафақани олишга муҳтож бўлган, туғилган, болаликка ва ҳомийликка 
(васийликка) олинган 16 ёшгача («умумтаълим мактабларида, академик лицейлар ва касб-
ҳунар коллежларида таълим олаётган 16 ёшдан 18 ёшгача») болалари бўлган оилаларга тайин-
ланади ва тўланади.


77
Нафақа ота-оналардан бирининг ша хсий аризаси асосида 6 ой муддатга тайинланади 
ва тўланади, ушбу муддат тугагач аризачи янги муддатга нафақа тўлашни давом эттириш 
тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш хуқуқига эга. Нафақа хар ойда тўланади.
4. Оилага нафақа:
бир болали оилалар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
икки болали оилалар учун — 100 фоизи миқдорида;
уч ва ундан кўп болали оилалар учун — 140 фоиз.
Агар белгиланган тартибда нафақа белгилашан давр мобайнида энг кам ойлик иш ҳақи 
миқдори ўзгарса нафақа миқдори энг кам ойлик иш хақи микдори ўзгарган ойдан бошлаб 
тегишли равишда кўпаяди.
5. Қуйидагилар нафақалар олишда имтиёзли ҳуқуққа эгадирлар:
ногирон чақалоқли (болали) оилалар;
ота-онанинг иккаласи ҳам бўлмаган, болалар тарбияси билан эса қариндошлари 
шуғулланишадиган оилалар;
болаларнинг ота-онасидан бири ёки иккаласи ҳам ногирон бўлган оилалар;
ота-онадан бири ёки иккаласи ҳам ишсиз бўлган, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида иш қидирувчи сифатида хисобда турган оилалар.
6. Шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳалланинг фуқаролар йиғинлари (бундан кейин 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи деб аталади) ёки Комиссиялар нафақаларни 
тайинлашда ва тўлашда қуйидаги асосий қоидаларга амал қилишлари керак:
ижтимоий адолат қоидаларига қатъий амал қилиш;
ошкораликни таъминлаш;
катта ёшдаги Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида боқимандаликка, ўзининг иқтисодий 
фаоллиги ҳисобига эмас, балки давлат ёрдами ҳисобига яшашга интилишга йўл қўймаслик;
болалар тарбияси учун оила масъулиятини кучайтириш, уларга жисмоний, ақлий 
ва маънавий-ахлоқий ривожланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
давлат томонидан кўллаб-қувватлашсиз даромадларини жиддий оширишнинг аниқ имко-
нияти мавжуд бўлмаган, кам даромадли оилаларга нафақалар бериш.
7. Қуйидагиларга нафақа тайинланмайди ва берилмайди:
болалари тўлиқ давлат таъминотида бўлган оилаларга. Агар оиладаги болаларнинг ҳаммаси 
ҳам тўлиқ давлат таъминотида бўлмаса, у ҳолда нафақа давлат таъминотида бўлмаган бола-
ларни ҳисобга олган ҳолда тўланади;
ота-онаси қонунчиликда белгиланган тартибда ота-оналик хуқуқларидан маҳрум этил-
ган оилаларга;
моддий бойлиги (даромади) болаларининг жисмоний, ақлий ва маънавий-аҳлоқий жихат-
дан мақбул ривожланишини таъминлаш имконини берадиган оилаларга.
8. Куйидагилар нафақаларни тўлашни маблағ билан таъминлаш манбалари хисобланади:
республика бюджети маблағлари;
маҳаллий бюджетлар маблағлари;
бюджетдан ташқари манбалар.
Нафақалар тўлаш учун мўлжалланган маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органларининг Халқ банкининг маҳаллий бўлимларидаги «Болалар нафақалари» махсус 
счётларига ўтказилади.
Ушбу счётлардаги пул маблағларидан фақат нафақалар тўлаш мақсадида, ушбу Низом-
нинг 24-бандида кўрсатилган ҳолларда эса болали оилаларга натура билан ёрдам бериш 
сифатида фойдаланиш мумкин.
Маблағларни бошқа мақсадларга сарфлашга йўл кўйилмайди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига йўналтириладиган ва нафақалар 
тўлашда фойдаланилмаган қолдиғи олиб кўйилмайди ва улар келгуси даврда нафақалар 
тўлашга йўналтирилади.


78
9. Олинган нафақалардан солиқ ундирилмайди.
10. Ушбу нафақаларнинг тўланиши оилага бошқа нафақалар тайинлашни, шу жумладан кам 
таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб хисобланмайди.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish