Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
«БОЛАЛИ ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ 
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»
1996 йил 10 декабрь 437-сон
Мазкур қарорга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
ЎзР ВМ 23.07.1998 й. 310-сон қарори,
ЎзР ВМ 06.04.2001 й. 162-сон қарори,
ЎзР ВМ 25.01.2002 й. 33-сон қарори,
ЎзР ВМ 08.05.2007 й. 95-сон қарори,
ЎзР ВМ 17.02.2010 й. 22-сон қарори,
ЎзР ВМ 24.03.2010 й. 52-сон қарори,
ЎзР ВМ 2012 й. 23–24-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-
қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги Фармонини бажариш 
ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг муайян ша хсга қаратилганлигини кучайтириш 
мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тўғрисида 
Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар 
ҳокимликлари:
16 ёшгача болалари бўлган оидаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш зиммасига юклана-
диган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шахарча, қишлоқ, овул ва маҳаллалар 
фукаролар йиғинларининг жойлашишини, фуқароларниш ўзини ўзи бошқариш ушбу орган-
лари ҳудудларида яшайдиган оилалар сонидан келиб чиққан холда, икки хафта муддатда 
аниқласинлар;
маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоколлари)га ва котибларига махал-
лий бюджетдан Меҳнат ҳақи тўлашни таьминласинлар. Бунда шунга амал қилинсинки, иш 
хақи (маош) ҳудудларида камида 500 оила яшайдиган маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари 
раиси (оқсокол)ларига ва котибларига тайинланади;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, 
Молия вазирлиги ва «Маҳалла» хайрия жамғармаси билан биргаликда 1997 йил 1 январ-
гача жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг оилаларни 
ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш ва бундай қўллаб-қувватлашга муҳтож оила-
ларни аниқлаш масалалари бўйича ўқувини амалга оширсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий 
муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 16 ёшгача болалари бўлган оилалар-
га нафақалар тўлашни маблағ билан таъминлаш тартибини бир хафта муддатда ишлаб 
чиқсин ва тасдиқласин.
4. Болали оилаларга нафақалар тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан белгиланган 
мақсадда ва самарали фойдаланишни назораг қилиш Бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодиёт 
ва статистика вазири Р. С. Азимовнинг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири 
О. Обидов, Қорақалпоғисюн Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тош-
кент шаҳар ҳокимлари зиммасига ша хсан юклансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирли-
ги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига улар томонидан ижтимоий қўллаб-


75
қувватлашга муҳтож оилаларни аниқлашда, уларга нафақалар тўлашда ва оилаларни ижти-
моий қўллаб-қувватлашни тартибга солувчи меъёрий хужжатларнинг изчил бажарилиши-
ни таъминлашда ҳар томонлама амалий ва услубий ёрдам кўрсатсин.
Шу мақсадда:
6. туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари ҳодимлари фаолиятини ташкил 
этиш тўғрисида Низом ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин, бунда уларга оилаларни ижти-
моий қўллаб-қувватлашни ташкил қилиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича янги функцияларни юклаш ҳисобга олинсин;
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирли-
гининг туман (шаҳар)лар Бандликка кўмаклашиш марказларининг фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш ҳудудий органларига бириктирилган ходимлари учун Меҳнатга ҳақ тўлаш 
бўйича Ягона тариф сеткаси разрядларини амалдаги разрядга нисбатан икки разрядга оши-
риш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига 3-илованинг туман 
(шахар)лар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимларининг 
ходимлари сони нормативига доир қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июндаги 
308-сон қарорининг 2-банди 1997 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги 
қонунчилик ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар бўйича 10 кун муддатда таклиф-
лар тайёрласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош 
вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси 
И. Каримов


76
Вазирлар Маҳкамасининг 
1996 йил 10 декабрдаги 
437-сон қарорига 
ИЛОВА

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish