Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


III. КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

III. КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ 
ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
16. Оилага моддий ёрдам тайинлаш ҳақида қарор қабул қилишда аризачининг фуқаролар 
йиғинида (йиғилишида) ёки Комиссия йиғилишида қатнашиши шарт. Аризачининг йиғинда 
(йиғилишда) ёки Комиссия йиғилишида катнашишига имкон бермайдиган касаллик, бошқа 
узрли сабаблар бўлганда йиғинда (йиғилишда) ёки Комиссия йиғилишида оиланинг вояга 
етган аъзоларидан бири унинг ваколатли вакили бўлиб қатнашиши шарт.
Фуқаролар, Комиссия йиғини (мажлиси)га мажлисда қатнашишга аризачи ишлайди-
ган ташкилотлар раҳбарларини, туман солиқ, молия органлари, туманларнинг бандликка 
кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари вакилларини ва бошқаларни 
таклиф қилиш тавсия этилади.
17. Оилага моддий ёрдам тайинлаш хақидаги қарор унинг учун фуқаролар йиғини 
(йиғилиши)да ёки Комиссия йиғилишида қатнашганларнинг кўпчилик қисми овоз берган 
тақдирда хақиқий ҳисобланади.


73
Қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
18. Оилага ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлаш хақидаги қарор 2-иловага мувофиқ шакл-
даги йиғин (йиғилиш) ёки Комиссия йиғилиши баёни тарзида расмийлаштирилади, баёни 
раис (оқсоқол) ва котиб имзолайди ва у беш кун муддатда аризачига маълум қилинади.
Моддий ёрдам тайинлаш рад эитлган тақдирда йиғилиш баёнида унинг асосланган сабаб-
лари қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролар йиғини (йиғилиш) ёки Комиссия йиғилиши қарори 
устидан шикоят қилишга йўл қўйилмайди.
IV. ОИЛАЛАРГА ҲАР ОЙЛИК МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
19. Моддий ёрдам оладиган оилалар ҳисоби ва ҳар ойлик тўловлар миқдори қўрғон, 
қишлоқ, овул ёки маҳалла йиғини раиси (оқсоқол) нинг котиби томонидан махсус дафтарда 
қайд этиб борилади.
20. Котиб фуқаролар йиғини (йиғилиши) ёки Комиссия баёни асосида ҳар ойнинг 1 (бирин-
чи) кунигача қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла бўйича оилаларга моддий ёрдам тўлаш ведо-
мостини тузади ва халқ банкининг тегишли бўлимига тақдим этилади.
Кам таъминланган оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдамни тўлаш ведомости қатъий ҳисобда 
турадиган бланк ҳисобланади ва нусха кўчириш қоғоз воситасида икки нусхада тузилади. 
Биринчи нусха котиб томонидан халқ банкининг тегишли бўлимига топширилади, иккин-
чиси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида пул ҳужжатлари қаторида алоҳида 
йиғмажилдда сақланади.
Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни маблағ билан таъминлаш маҳаллий молия 
органлари томонидан, тўлов ойининг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади ва ойнинг 
15-кунида якунланади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўлов топшириқномаларини халқ банки-
нинг тегишли бўлимларига маблағларнинг келиб тушишига кўра тақдим этадилар.
Аризачиларга пулларни бериш ҳар ойнинг биринчи кунидан бошлаб, ведомость бўйича, 
халқ банкининг махсус счётлар очилган бўлимларида амалга оширилади. Олувчи томонидан 
талаб қилиб олинмаган маблағлар кейинги ойда навбатдаги ёрдам пули билан бирга тўланади.
21. Аризачи узоқ (бир ойдан кўпроқ) вақт бўлмаган ёки вафот этган ҳолларда моддий ёрдам 
оиланинг балоғатга етган бошқа аъзосига тўланиши мумкин, бунда ёрдамни олиш учун мазкур 
ҳолатлар содир бўлган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай мурожаат қилинган бўлиши керак.
22. Оилага моддий ёрдам тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
моддий ёрдам тўлаш муддати тугаганда;
ёрдам кўрсатилаётган оиланинг моддий аҳволи ўзгарганда;
доимий яшаш жойи ўзгарганда.
оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида бузиб кўрсатилган ва ишончсиз маълумотлар 
аниқланганда, агар ушбу маълумотлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг мод-
дий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир қилиши мумкин бўлса.
23. Кам таъминланган оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам тўловига ажратилган, фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органи томонидан фойдаланилмаган маблағлар йил тугагач олиб қўйилмайди 
ва улар фуқаролар йиғини (йиғилиши) ёки Комиссия қарорига биноан аҳоли яшайдиган жойлар-
ни ободонлаштиришга, газлаштиришга, сув билан таъминлашга, шунингдек бошқа ижтимоий 
муаммоларни ҳал этишга йўналтирилиши мумкин.
24. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамнинг тўғри ҳисобланишини, вақтида 
тўланишини назорат қилиш, Қароқолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, 
вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлигининг назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг жойлардаги органлари томони-
дан амалга оширилади.


74

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish