Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


КАМ ТАЬМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, УЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

КАМ ТАЬМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, УЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ 
ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ
Мазкур низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
ЎзР ВМ 23.07.1998 й. 310-сон қарори,
ЎзР ВМ 25.01.2002 й. 33-сон қарори,
ЎзР ВМ 30.04.2007 й. 87-сон қарори,
ЎзР ВМ 08.05.2007 й. 95-сон қарори,
ЎзР ВМ 17.06.2009 й. 168-сон қарори,
ЎзР ВМ 24.03.2010 й. 52-сон қарори.
I. Умумий қоидалар
II. Оилага ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлаш шартлари
III. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилиш 
тартиби
IV. Оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдамни тўлаш тартиби
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кам таъминланган оилалар-
ни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 
жорий этилган кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга ҳар ойлик моддий ёрдам 
(бундан кейин «моддий ёрдам» деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Кам даромадли оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлаш ва унинг миқдорини бел-
гилаш тўғрисидаги қарор фуқаролариинг ўзини ўзи бошқариш органлари — қўрғон, қишлок, 
овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролари йиғинлари, йиғинни ўтказиш имкони бўлмаганда 
кўчалар, турар жойлар, қишлоқ, овул маҳаллалари фуқаролари вакилларининг йиғилиши ёки 
фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш 
тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия томонидан қабул қилинади.
Фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш 
тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия таркиби фуқаролар йиғини 
(вакиллар йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи энг обрў-
эътиборли ва ҳурматга сазовор фуқаролар орасидан сайланади. Ушбу Комиссияга фуқаролар 
йиғинининг раиси бошчилик қилади. Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини 
раиси эса унинг бутун ваколати даврига сайланади. Мазкур комиссия аъзоларининг таркиби 
камида 20 киши. Бунда комиссия таркиби, раисдан ташқари, ҳар йили 50 фоизга янгиланади.
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кам таъминланган оилаларни аниқлашда 
ва уларга моддий ердам тайинлашда (қуйидаги асосий қоидаларга амал қилишлари керак:
ижтимоий адолатга сўзсиз қатъий риоя қилиш;
кўрсатилаётган моддий ёрдамнинг адресли бўлишини, ҳақиқатан муқтож оилаларга бери-
лишини таъминлаш;
оилалар ва фукаролар томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чораларига боқимандаларча 
ёндашишга йўл қўймаслик;
оила аъзоларининг, айниқса болаларнинг моддий фаровонлигни оширишда оила масъу-
лиятини ошириш, ҳар томонлама жисмоний ва маънавий ривожланиш, билим ва касб-қунар 
даражасини ошириш учун уларга зарур шарт-шароитлар яратиш.


71
4. Ҳар ойлик моддий ёрдам оилага 6 (олти) ой муддатга тайинланади ва тўланади. Ушбу 
муддат тугагач, агар оилада моддий аҳвол яхшиланмаган бўлса, ёрдам мазкур Низомда бел-
гиланган янги муддатга тайинланиши мумкин.
5. Қуйидагилар оилаларга ҳар ойлик моддий ердам тўлашни маблағ билан таъминлаш 
манбалари ҳисобланади:
республика бюджети маблағлари;
маҳаллий (вилоят, шаҳар ва туманлар) бюджет маблағлари;
бюджетдан ташқари турли манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, корхона 
ва хўжаликларнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва бошқалар). 
Мазкур маблағлар қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳқалла фукаролари ўзини ўзи бошқариш 
органларининг жамғарма банкининг тегишли муассасаларидаги махсус счётларига ўтказилади 
ва олиб қўйилмайди.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish