Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


II. ОИЛАГА ҲАР ОЙЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ ШАРТЛАРИ



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

II. ОИЛАГА ҲАР ОЙЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ ШАРТЛАРИ
7. Моддий ёрдам фуқароларнинг доимий яшаш жойидаги ўзини ўзи бошқариш орган-
ларига ёки қўрғон, қишлоқ, овул маҳалласига ёзма равишда ариза билан ёрдам сўраб муро-
жаат қилган оилаларга, айрим ҳолларда эса фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолининг) тавси-
ясига биноан тайинланади.
Аризага тасдиқланган шакл бўйича оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълу-
мотлар илова қилинади.
8. Объектив сабабларга кўра оиланинг биринчи навбатдаги эҳтиёжларини таъминлай 
олмайдиган кам даромадли оилалар ва ёлғиз фуқаролар (балоғатга етмаган болалари бўлган 
кўп болали оилалар; боқувчиси ногирон ёки меҳнат қобилиятини қисман йўқотган сурунка-
ли касал оилалар; ишсизларнинг оилалари; ёлғиз пенсионерлар ва бошқа ўта муҳтож оила-
лар) ҳар ойлик моддий ёрдам олиш ҳукуқига эгадирлар.
Оиланинг нафақага муҳтожлигини аниқлаш учун асос сифатида оиланинг қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган ўртача ойлик жами даромади 
миқдори қабул қилинади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи 
ҳисоб рақамидаги маблағлар миқдоридан ва моддий ёрдамнинг белгиланган миқдорларидан 
келиб чиққан ҳолда моддий ёрдам кўрсатиш учун мезонлар ва асосларни мустақил равиш-
да белгилайди. Бунда моддий ёрдам тайинлаш учун оиланинг бир аъзосига тўғри келади-
ган ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган 
энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан кўп бўлмаслиги керак.
9. Оилага моддий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги ариза ва тўланадиган ёрдамни ҳисобга олиб 
бориш қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла йиғини раиси (оқсоқолининг) котиби томонидан 
юритилади.
10. Аризачининг моддий ёрдамга муҳтожлик даражасини ва унга бериладиган ойлик моддий 
ёрдамнинг миқдорини белгилаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида 
махсус комиссиялар тузилади, унинг таркибига ушбу органларнинг маслаҳатчилари, коти-
би, шунингдек, зарурат бўлганда туман (шаҳар) солиқ ҳамда молия органларининг, Бандликка 
кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг вакиллари кирадилар.
11. Махсус комиссия ариза тушган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда ёрдам сўраган 
оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текширади.
12. Текширув натижалари 1-иловага* мувофиқ шаклдаги далолатнома билан расмийлаш-
тирилади, уни комиссиянинг барча аъзолари имзолайдилар. Далолатномада куйидаги маъ-
лумотлар акс эттирилади:
текширилаётган оиланинг таркиби, унда бирга яшовчиларнинг ҳаммаси, қариндошлиги 
бўлган ва бирга умумий рўзғор юритувчилар ҳисобга олинади;


72
оиланинг доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида рўйхатга олинмаган меҳнатга қобилиятли ёшдаги 
аъзолари, бола икки ёшга тўлгунга қадар унга қаровчи аёллар, шунингдек, 18 ёшгача бўлган 
ўқувчилар бундан мустасно;
оиланинг текшириш вақтидаги жами пул даромадларининг манбалари ва миқдори;
томорқа участкаси майдони ва ундан даромад олиш имкониятлари;
оила мол-мулкининг қиймати (дала ҳовли, автомобиль, мотоцикл ва зеб-зийнатларнинг 
мавжудлиги);
оиланинг муҳтожлик даражаси хақидаги комиссия хулосаси ва ҳар ойда бериладиган мод-
дий ёрдамнинг тавсия қилинаётган миқдори хақида комиссия хулосаси.
13. Махсус комиссия оилага моддий ердам тайинлаш ҳақидаги аризани оилада моддий 
таъминотнинг етарлилиги, анчагина мол-мулк жамғармаси мавжудлиги, шунингдек, меҳнат 
фаолиятидан бош тортиш ҳоллари аниқланган тақдирда рад этиш хуқуқига эгадир.
14. Ариза берган оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текшириш натижалари ва махсус 
комиссия хулосаси буйича ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати тузилади хамда йилнинг ҳар чораги-
да бир марта қурғон, қишлоқ, овул, маҳалла фуқароларининг йиғини (йиғилиши) ёки фуқаролар 
йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги 
масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия муҳокамасига киритилади.
15. Моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш учун рўйхатга киритиладиган оилалар сони, 
шунингдек, ҳар бир муаян оила учун ҳар ойлик тўловлар миқдори фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органлари томонидан мустақил равишда, шу мақсадлар учун уларнинг счё-
тида мавжуд бўлган маблағлардан келиб чиқкан ҳолда аниқланади.
Ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори энг иш ҳақининг ўша вақтда амалда бўлган 1,5 
дан 3 (уч) бараваригача миқдорида белгиланиши керак.
Оиланинг муҳтожлик даражасини аниқлаш бўйича махсус комиссия томонидан белги-
ланган ҳар ойлик моддий ёрдам миқдори фуқароларнинг умумий йиғини (йиғилиши)да ёки 
фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш 
тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия томонидан тасдиқланади 
ва фақат шундан кейингина тўланади.
Фуқаролар йиғини ёки фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга мод-
дий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган 
комиссия кам таъминланган оилага берилган моддий ёрдам суммасининг бир қисмини маз-
кур оиланинг уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қарзларини қоплаш учун 
ўтказиш юзасидан қарор қабул қилиши мумкин.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish