79
17. Оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текшириш натижалари юзасидан Текшириш
далолатиомаси тузилади (1-илова), унда қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилиши керак:
текширилаётган
оиланинг таркиби;
текширилаётган оила умумий даромадининг миқдори;
оила аъзолари даромадлари шаклланишининг
асосий манбалари;
катта ёшдаги (Меҳнатга лаёқатли) оила аъзоларининг иш билан таъминланганлиги
тўғрисида маълумотнома.
18. Оиланинг нафақага муҳтожлигини аниқлаш учун мазкур оиланинг ҳар бир аъзоси-
га тўғри келадиган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган оила
умумий даромадининг миқдори асос сифатида қабул қилинади.
19. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мезонларни ва нафақа тайинлаш учун
асосларни ўзини ўзи бошқариш органи счётларидаги маблағлар миқдоридан ва нафақанинг
белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайди. Бунда
нафақа тайинлаш учун оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад
миқдори жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5
бараваридан кўп бўлмаслиги керак.
20. Ариза берган оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текшириш натижалари хамда
махсус комиссиянинг хулосаси бўйича нафақа олишга муҳтож бўлган оилаларнинг рўйхати
тузилади ва шаҳарча, қишлоқ, овул маҳаллалар фуқаролар йиғини ёки Комиссия кўриб
чиқиши учун такдим этилади.
21. Нафақа тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш
йўли билан шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳаллалар фуқаролар йиғини ёхуд фуқаролар
йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун
вакил қилинган Комиссия томонидан қабул қилинади.
Агар қарорга шаҳарча, қишлоқ, овул ёки махаллалар фукаролар йиғини (вакиллар маж-
лиси) ёхуд фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масала-
ларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз берса-
лар, у қабул қилинган ҳисобланади.
Шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳаллалар фукаролар йиғиии (вакиллар мажлиси)нинг ёхуд
фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш
учун вакил қилинган Комиссия қарори протокол билан расмийлаштирилади.
22. Нафақа тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиш чоғида аризачининг фуқаролар йиғинида
(Комиссия йиғилишида) иштирок этиши мажбурийдир. Аризачи узрли сабаб (касаллик ёки бошқа
узрли сабаблар) билан қатнашмаган ҳолларда фуқаролар йиғинига оиланинг балоғат ёшига етган
бошқа аъзоси қатнашиши шарт. Аризачи ёки оиланинг бошқа вакили қатнашмаган холларда
мазкур оилага нафақа тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмайди ва у фуқароларнинг
кейинги йиғинида (Комиссия йиғилишида) кўриб чиқиш учун қолдирилади.
23. Нафақа тайинлаш рад этилган холларда рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда тегишли қарор
қабул қилингандан сўнг 5 кун муддатда аризачи бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.
24. Меҳнат фаолиятидан бўйин товлаб юрган ва жамиятга хилоф равишда турмуш кечира-
ётган ота-оналарнинг болаларига ота-оналарининг ёзма аризаларисиз фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли)нинг тақдимномасига биноаи фуқаролар йиғини томо-
нидан нафақа тайинланиши мумкин. Бундай ҳолларда нафақа натура шаклида берилиши
мумкин. Бунда комиссия аъзоларидан хисоб берувчи ша хс тайинланади. У патронаж тар-
тибида, айтиб ўтилган оилаларнинг болаларига зарур бўлган товарлар (хизматлар) сотиб
олишни ва беришни амалга оширади.
Нафақани натура шаклида бериш савдо ташкилоти хисобига пул маблағлари ўтказиш йўли
билан амалга оширилади. Бундай тарзда сотиб олинган товарлар (хизматлар) фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва хисоб берувчи ша хс томонидан тасдиқланган далолат-
нома бўйича олувчига берилади.
80
25. Нафақа тайинланган давр давомида оилада бир ёки бир неча бола 16 ёшга (умум-
таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётганлар
18 ёшга) етса, унда оилага тайинланган нафақа миқдори мазкур Низомнииг 4-моддасига
мувофиқлаштирилади. 16 ёшгача (умумтаълим мактабларида, академик лицейларда ва касб-
ҳунар коллежларида таълим олаётганлар 18 ёшгача) бўлган болалар сони ўзгариши муноса-
бати билан фуқаролар йиғинининг ёки Комиссиянинг қарори бўлиши шарт эмас.
Янги миқдордаги нафақа бола (болалар) 16 ёшга тўлган ойнинг кейинги ойидан бошлаб
тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: