Маърузалар матни I. Психодиагностика предмети, мақсади


 Экспериментал психологик тадқиқотларни ўтказиш, олинган



Download 5,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/126
Sana06.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#750771
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
5b18edf0983d4

 
1.4. Экспериментал психологик тадқиқотларни ўтказиш, олинган 
натижаларни талқин қилиш ва хулоса чиқариш 
Тарбиячи қанчалик кўп экспериментал психологик тадқиқотларни 
ўтказса, унинг тажрибаси шунчалик ортиб борди. У қуйидагиларни ўз ичига 
олади: бола фаолиятининг хусусиятларини ўиин ва ўқув вазиятларида тахлил 
қилиш; мактаб, болалар боғчаси, оила шароитига мослашиш, мослаша 
олмаслик даражасини аниқлаш; боланинг ички ҳаѐтини тушуниб олиш 
истаги; шахси хусусиятларини ҳар томонлама ривожлантиришда унга ҳар 
қандай ѐрдам кўрсатиш. 
Психолог - экспериментатор фаолияти тадқиқотда таъсир қиладиган 
махсус хусусиятларга эга. Шунинг учун бўлажак тадқиқотчи М.П.Кононова 
(1963) таъкидлаганидеқ ўзида қуйидаги сифатларни шакллантирмоғи лозим. 
а) тадқиқот қарорларини тез ва аниқ тузиш; 
б) ўз диққатини бола топшириқни қандай бажараѐтганлиги-га ва унинг 
хулқ-атворини кузатишга қаратиш; 
в) бола билан яхпш алоқага киришиш, унинг ҳамма айтганини ѐзиб, 
унинг хулқидаги баъзи реакцияларни тўғри баҳолаш қобилиятини 
йўқотмаслик ва бошқалар; 


Бундан ташқари тадқиқотчи экспериментал текширувга тур-лича 
муносабатда бўлиши керак. Масалан, боғча ѐшидаги болаларни қизиқтириш 
керакки, болалар экспериментатор хонасида кўпроқ бўлиб, унинг хамма 
талабларини бажаришга интилиши керак. Бунга болаларга қизиқарли 
расмларни кўрсатиб, уларни ҳикоя қилиб бсриш ѐки кубиклардан ҳар хил 
нарсалар ясаш орқали эришиш мумкин. Болада қизиқиш пайдо бўлиши билан 
бирга унинг хотираси, диққати, мантиқий жараѐнлари ўрганилади. 
Бошланғич синф ўқувчилари ва ўсмирлар билан тадқиқот ўтказган пайтда 
улар билан шундай киришиб кетиш керак-ки, болаларда тажрибага қизиқиш, 
тадқиқотчига ишонч ва ўз ички дунѐсини очиш истаги пайдо бўлсин. Шуни 
таъкидлаш керакки, ҳамма болалар ҳам текширувга қизиқадилар. Лекин 
баъзи ҳолларда, улар такроран тадқиқотда иштирок этишдан бош тортадилар. 
Кўпинча бу тенгдошларига нисбатан ѐмон натижалар олганда, ѐки 
экспериментатор томонидан ортиқча сўз эшиттанда пайдо бўлиши мумкин. 
Бундай болаларга ўзгача муносабатда бўлиш даркор. Улар арзимас сабаб 
учун ҳам мақтовга муҳтожлар. 
Экспериментал-психологик тадқиқот натижалари ишончли бўлиши учун, 
тадқиқотчи уни ўтказишда маълум схема (умумий режа)га амал қилиши 
керак. Дастлаб тадқиқотчи боланинг ҳаѐти унинг жисмоний ва психик 
тараққиѐтининг хусусиятларини, оилада, мактабда, боғчада таълим ва 
тарбиянинг ижтимоий маданий шароитларини акс эттирадиган материаллар 
билан танишишдан бошлаш керак. Тадқиқотчи бола туғилишининг (онасида 
ҳомиладорлик токсикозлари бўлганлиги, чала туғилганлиги ва ҳ.к.), 3 ѐшгача 
бўлган даврдаги тараққиѐтнинг хусусиятлари ҳақида ҳам маълумот 
муҳимдир (неврология ва танасида касаллик мавжудлиги - титраб-
қалтирайдиган ҳуруж, кундузги ва тунги энурез (сийиб кўйиш), дудуқланиш, 
бош мия ва марказий нерв системаси касалликлари, бола қачондан бошлаб 
юра бошлаган, гапира бошлаган, боғчага ва мактабга келишдан олдин 
қандай ривожланган). Бу маълумотларни ота-оналар билан танишганда, бола 
шахсий дафта-ри билан танишганда, у билан бевосита суҳбатлашганда олиш 
мум-кин. 
Бола ривожланиши ҳақида маълумотларни хронологак кетма-кетликда 
баѐн этиш мақсадга мувофиқдир (1-жадвал). 
1-жадвал 
Бола жисмоний ва психик ривожланиш хусусиятлари. 

Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish