Маърузалар матни I. Психодиагностика предмети, мақсади



Download 5,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/126
Sana06.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#750771
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   126
Bog'liq
5b18edf0983d4

Психодиагностика
сўзи психологияда иккита асосий аҳамиятни касб 
этади. Биринчи илмий психологик билимлар ва тадқиқотлар соҳаси 
ҳисобланса, иккинчиси психологик билимларни амалиѐтда кўллай олиш 
соҳасидир. Илмий соҳа сифа-тида психодиагностика: принциплар, ҳар хил 
психодиагностик ме-тодларнинг илмийлигини текшириш муолажаларини ва 
усулларини камраб олади. Амалий соҳа сифатида психодиагностик 
методларни 
амалиѐтда 
қўллай 
олиш 
кўникма 
ва 
малакаларни 
психологдиагностда шакллантиришга қаратилган. 
Илмий ва амалий соҳада ҳам одамни психологик жараѐнларни, хусусият 
ва ҳолатларни баҳолаш ҳақида фикр юритилади. 
Ҳозирги замон психологиясида жуда кўп ҳар хил психодиагностик 
методлардан фойдаланилади, аммо уларнинг ҳаммаси илмий асосланган деб 
айта олмаймиз. Бундан ташқари, методлар ичида тадқиқот ва хусусий 
психодиагностик методлар мавжуд. Хусусий психодиагностик методлар 
шундай методлар сирасига кирадики, улар ўрганилаѐтган психологик 
хусусиятни аниқ миқдорий ва сифатий тавсифларини кўрсатиб бера олади, 
яъни бир хусусиятни баҳолаш мақсадида қўлланилади. 
Юқорида айтиб ўтилган мақсад учун қўлланилмайдиган методлар фақат, 
психологик жараѐнларни, инсоннинг хусусият ва ҳолатини ўрганадиган 
методлар тадқиқот методлари деб юритилади. Улар асосан эмпирик ва 
экспериментал илмий тадқиқотларда қўлланилади. Уларнинг асосий мақсади 
- ишончли билимлар, фактларни олишдир. Психодиагностик ва тадқиқот 
методлари фарқларини кўрсатиб берувчи иккита мисол кўриб ўтсак: 
1 мисол. Шахсни психодиагностик текширув методи

Бу 16 факторли Р.Кэттелл тести. Бу стандартлаштирилган саволнома 
ўзига 187 та мулоҳазани қамраб олган бўлиб, 16 та гуруҳга бўлинган 
шкалалар мавжуд. Ҳар бир шкала ѐрдамида шахсни алоқида бир белгисини 
баҳолаш мумкин, бунда баҳолаш стандарт балларда берилади. Ушбу тестдаги 
мулоҳаза, кўрсатма, қўллашдаги муолажалар, натижаларни шарҳлаш ва 
хулосалар - ҳамма воқеа ҳодисаларда бир хил қўлланилади ва 
ўзгартирилмайди. 
2 мисол. Шахсни тадқикот қилиш методлари

Масалан, одамни махсус шароитда кузатиш оркали. аниқ бир хулқини 
ўрганиш 
учун 
мўлжалланган 
эксперимент 
ишлаб 
чиқилмоқда. 
Экспериментни шундай тузиш мумкинки, тадқиқотчини қизиқтираѐтган 


шахс хулқидаги кўриниш, белгиларни ҳар бирини алоҳида ўрганиш 
имконини берсин. Синовчи, синалувчилар хулқини кузатиш орқали шахс 
белгиларини алоҳида хусусиятларини ва унга мос хулқ-атвор шакллари 
хакида хулоса чиқариш учун ишлаб чиқарилган эксперимент ўтказади. 
Бундан ташқари болалар билан ўтказиладиган психологик-педагогик экс-
перимент уларни махсус экспериментал шароитда кузатиш имконини 
берувчи изланишлар ҳам тадқиқот методи деб юритилади. 
Бу психодиагностик методлар ҳар хил психология соҳаларида ва ҳар хил 
инсонлар фаолиятида қўлланилади. Илмий психологияда бу методлар асосан 
экспериментал изланиш ва бу жараѐнни ташкил килишда, амалий 
психологияда эса - психологик маслаҳат, психокоррекцияда ҳамда 
психологнинг касбий фаолиятидаги бошқа жабҳаларда, масалан, касб 
танлашида малакали мутахассислар тайѐрлашда қўлланилади. 
Тўғри ташкил қилинган экспериментда ҳамма вақт ҳам синалувчининг у 
ѐки психологик хусусиятини тараққиѐт даражасини аниқ баҳолаш зурур, 
чунки ўтказилган эксперимент ўрганилаѐтган хусусиятга таъсирини 
кўрсатдими, йўқми билиб олишимиз шарт. Юқорида айтиб ўтилган фикрлар 
психологик маслаҳат ва психологик коррекция ишларига ҳам тааллуқлидир. 
Психологик маслаҳат олиб бораѐтган, психолог мижоздаги ҳар хил 
психологик хусусиятларнинг тараққиѐт даражасини баҳолаши шарт. Унинг 
бу иши, бу ҳодисада шифокор меҳнатини ѐдга солади, яъни шифокор 
беморнинг касалини аниқлаш ва муолажа методики аниқлашда диагностик 
ишлар ўтказади. 
Психолог ҳам диагностика билан шуғулланар экан, аввал мижозни 
психологик тараққиѐт даражасини ташхислаб, сўнгра маслаҳат ва коррекция 
ишларини амалга оширади. 
Жаҳонда психодиагностик методларнинг мингдан ортиқ тури мавжуд 
бўлиб, бирор бир схематик қилиб олинмаса, фарқлаб олиш жуда ҳам мушкул 
ишдир. Психодиагностик методларнинг умумий схема классификациясини 
қуйидагича кўрсатиб ўтиш мумкин: 
1. Кузатиш асосидаги психодиагностик методлар. 
2. Саволномали психодиагностик методлар. 
3. Объектив психодиагностик методлар, бунга инсон хулд-атвор 
реакциялари анализ ва фаолият маҳсулдорлигини ўрганиш ҳам киради. 
4. психодиагностиканинг экспериментал методлари. Кузатиш асосидаги 
психодиагностик методлар албатта, ўзига кузатиш олиб
 
бориш ҳамда 
олинган 
натижалардан 
психодиагностиқ 
хулосалар 
чиқаришнинг 
муваффақиятли гаровидир. Бундай кучатишдп стандарт схемалар ва 
шароитлар киритилади, унда нинимани кузатиш, қандай кузатиш, кузатиш 
натижаларини қандай қилиб белгилаб бориш, қандай баҳолаш ҳамда 
шарҳлаш асосида хулоса чиқариш амиқ белгилаб олинади. Юқорида
кўрсатиб ўтилган психодиагностик талаблар-стандартлаштирилган кузатиш 
деб юритилади, Бунга мисол қилиб, қандайдир топшириқнинг ечими 
тўғрисида, кичик гуруҳнинг иш фаолиятини кузатсак (Р.Бейлс методи 
бўйича). 


Бy схема хулқ-атворни кузатишнинг 12 хил типини қамраб олган, унда б 
та ижобий ва б та салбий кўринишларни ифодалаб берилган. 
Кузатиш ратижаларини миқдорий таҳлил қилишда статистик методларни 
қуйидагичатартибдақўллаш лозим: 
Олинган натижаларни фоизлар бўйича ҳисоблаш - Ўртача арифметик 
қийматни топиш 
- Ўртача квадрат оғишни топиш (сигма) 
- Сон қаторидаги миқдорлар тарқоқлигини аниқлаш (дисперсия) 
- Омиллар ўртасидаги муайян муносабатлар мавжудлигини таҳлил 
қилиш (корреляцион боғланиш) 
- Методикалар ишончлилик даражасини аниқлаш (Стьюдент мезони) 
Саволномали психодиагностик методлар махсус стандарт танлаб олинган 
саволларга ѐзма ѐки оғзаки жавобларни таҳлил қилишдир. Ушбу методнинг 
бир неча турлари мавжуд: анкета, саволнома, интервью. Анкета методи деб, 
синалувчи саволларга жавоб берипшдан ташқари, ўзи ҳақида маълумот 
беришга айтилади. 
Саволнома методи деб, синалувчига бериладиган саволлар мажмуаси 
айтилади. Бу саволлар очиқ ва ѐпиқ усулда бўлади. 
Ёпиқ саволлар деб, стандартлаштирилган жавоблар мавжуд бўлиб унта 
синалувчи ўзига мос жавобни беришига айтилади. Масалан: «ҳа», «йўқ», 
«билмайман», «розиман, рози эмасман», «ай-тиш қийин». 
Очиқ саволлар деб, синалувчи мустақил равишда ҳоҳлаган жавобни 
беришга айтилади, бу жавоблар ѐпиқ саволлардан фарқли равишда, фақат 
сифатий тахлил қилинади. 
Бундан ташқари саволномали психодиагностик методлар шахс 
сифатларини тўғридан-тўғри акс эттирувчи саволлар ҳамда тўғридан-тўғри 
йўналтирилмаган саволлар усулида бўлиши мум-кин. Тўғридан-тўғри 
йўналтирилган саволларга синалувчининг ўзида у ѐки бу психологик 
сифатларнинг кўринишлари бор ѐки йўқлиги ҳақидаги жавобидир. Тўғридан 
тўғри йўналтирилмаган саволлар, синалувчидаги ўрганилаѐтган хусусиятга 


тўғридан-тўғри йўналтирилмаган бўлиб, аммо унинг шахс сифатининг бу 
хусусиятини психологик тараққиѐтини ўрганишга қаратилган бўлади. 
Масалан, шахс сифатларидан «хавотирланишни» диагностика қилиш учун 
саволларга мурожаат қилсак (безовталиқ ўйчанлик): 
1. Хавотирланишга очиқ савол: «Кучли хавотирланиш ҳолатига тушиб 
қоладиган ҳодисалар ҳақида гапириб берсангиз». 
2. Ёпиқ савол: «Сиз кўп ҳолларда хавотирланиш ҳолатида бўласизми? 
Қуйидаги жавоблардан бирини танланг ва белгиланг «ҳа», «йўқ», «баъзан», 
«билмайман». 
3. Тўғридан-тўғри йўналтирилган савол: «Сизда хавотирланиш деган 
шахс сифати мавжудми?» 
4. Тўғридан-тўғри йўналтирилмаган савол: «Сизда имтиҳон пайтида 
безовталик ҳолати вужудга келадими?» 
Бундан ташқари ѐзма саволномалардан ташқари, оғзаки санолномалар 
ҳам мавжуд, бу интервью деб юритилади. Унда психолог синалувчига ўзи 
савол бериб, учи жавобларни ѐзиб боради, бу саволлар олдиндан аниқланиб, 
тайѐрлаб қўйилади бу саволлар худди ѐзма саволлар типидаги каби бўлиши 
мумкин. 
Яна бир психодиагностик методлардан бири фаолият маҳсулдорлигини 
анализ қилиш орқали 

Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish