Маърузалар матни I. Психодиагностика предмети, мақсади



Download 5,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/126
Sana06.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#750771
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
5b18edf0983d4

Психодиагностика
психологик диагноз қўйиш ҳақидаги фандир. Бунда 
диагноз кўрсаткич ва тавсифномаларни биргаликда таҳлил қилиш асосида 
синалувчининг ҳолати ва хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан иборат. 


Психологик диагноз (diagnosis - грекча, аниқлаш, билиш деган 
маъноларни англатади) шахс индивидуал-психологик хусусиятларининг 
ҳозирги ҳолатига баҳо бериш, ривожланишини олдин-дан айтиб бериш 
(прогноз қилиш) ва психодиагностик текширув вазифалардан келиб чиқиб, 
тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган психолог фаолиятининг сўнгги 
натижасидир. 
Психодиагностик 
тадқиқотлар амалиѐтида психологик диагноз 
қўйишнинг 3 босқичи фарқланади: 
1) 
Симптоматик диагнозда
мавжуд ҳар қандай ЭҲМ бажариши мумкин 
бўлган тадқиқотда олинган натижалар қайта иш-ланади. 
2) 
Этиологик диагнозда
(келиб чиқиш сабаблари) бирор хусусиятнинг 
мавжудлигигина эмас, балки унинг вужудга келиш сабаблари ҳам ҳисобга 
олинади. 
3) 
Типологик диагнозда
синалувчи шахс тузилишида олинган 
натижаларнинг аҳамияти ва ўрни аниқланади. 
 
1.1.Психодиагностик тадқиқотларнинг вазифалари ва хусусиятлари 
Болаларни психодиагностик тадқиқ қилиш ѐш хусусиятларига, у ѐки бу 
ѐш даври учун етакчи фаолият турининг таъсирига, индивидуал типологик 
тавсифномаларнинг тараққиѐт даражасига боғлиқ равишда баъзи 
хусусиятларга эга. Бола тараққиѐтининг ҳар бир ѐш даври болалар билан 
ишлашнинг усуллари ва методларини, экспериментал тадқиқотнинг ўз 
мақсадлари ва вазифаларини талаб қилади. 
Кичик ѐшдаги болаларни психодиагностик текширув ѐш ва педагогик 
психологиянинг соҳаси ҳисобланади. Олинган натижалар ѐрдамчи характерга 
эга бўлиб, педагог томонидан бола психик таравкиѐти хусусиятларини 
аниқлашда қўлланилади. Бунда таълим ва тарбия дастури, турли ҳаѐтий 
шароитларда (фаолиятда, мулоқотда ва бошқаларда) шахс хулқ-атвори 
характеристикаларини 
тузишда 
ҳисобга 
олинади. 
Экспериментал 
тадқиқотдан олинган натижалар оилада, боғчада, мактаб ва бошқа жамоат 
жойларида индивидуал ва гуруҳий тарбиявий-педагогик тадбирлар схемаси 
тузишда қўлланилиши мумкин. Ўқитувчи ўз ишида доимо болалар 
психофизиологик масалалари билан тўқнашади. Уни вақганчалик 
натижаларгина эмас (масалан, чоракнинг охирига келиб ўқувчиларнинг 
ўзлаштириши каби), балки у ѐки бу жисмоний ва руҳий сифатларнинг 
ривожланиш истиқболларини айтиб берадиган натижалар қизиқтиради. 
Болалар боғчаларида ѐки бошланғич мактабларда психодиагпостик 
тадқиқотлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: 
1. Диагностика учун зарур маълумотларни олиш. Бунда бола психик 
ҳолати ва шахси хусусиятларининг баъзи белгилари кўринишини ўрганиш 
мақсадида тадқиқот олиб борилади. Тадқиқотда олинган маълумотлар 
ѐрдамчи характерга эга бўлиб,, бола хулқ-атворининг ҳақиқий хусусиятлари, 
унинг психик функциялари тараққиѐт даражаси билан таққослашда 
фойдаланилади. Масалан: дарсда бола диққатининг барқарор эмаслиги, 
диққатини бир жойга тўплашга қийналиши, ақлий иш қобилиятининг 


пастлиги, тез чалғиши ва бошқалар билан ажралиб туради. Лекин хулқ-
атворнинг кўрсатилган белгилари бола хулқ-атвори эҳтиѐжлари ва мотивлари 
иерархиясининг (босқичма-босқич) ўзгариши натижаси бўлиши мумкин. 
Бунда ўқитувчи шахс нонормал ҳолати кўринишларидан бирига, ѐки мия 
етишмовчилигининг функционал белгиларига дуч келади. Иккала ҳолатда 
ҳам у ѐки бу ўқувчн уш.пмгириши ва интизомини пасайиши ташқаридан 
сезилсада, психодиагностик тадқиқотларда ўрганилаѐтган ўзгаришлар 
манбалари, ривожланиши ва келгусида қандай бўлиши психологик белгилари 
ҳам ўрганилади. Психодиагностик тадқиқотлар бола психик ривожалиниши 
функциялари ривожланиш даражасининг, ақлий тараққиѐт даражаси, ѐш ва 
маьлумот билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш учун ҳам ўтказилади. Бу
тадқиқотлар болада маълум қизиқишлар, амалий малакалар ва касб танлаш 
пайти келганда жуда муҳимдир. 
2. Психик тараққиѐт ўзгаришини ўрганиш учун зарур маълумотларни 
тўплаш. Агар «кўндаланг кесим» методлари орқали психодиагностик 
тадқиқот маълум босқичда бола психик тараққиѐти даражасини, яъни психик 
функциялар ривожланиши долзарб зонаси аниқланадиган бўлса, «узунасига 
кесим» (лонгитюд) психодиагностик тадқиқотларида бола психик тараққиѐти 
хусусиятлари ривожланишда, яъни таълим ва тарбия жараѐнида ўрганилади. 
Ўйин ва ўқиш фаолиятида жуда кўп марталаб ўтказилган экспериментал-
психологик тадқиқотлар бола шахсининг шаклланиши ва ривожланишига 
маълум фаолиятнинг таъсир кўрсаткичи бўлиши мумкин. Болада ўтказилган 
психодиагностик тадқикотлар муҳим прогностик аҳамиятга эгадир, чунки 
қўлланилган методларнинг ўқув-тарбиявий таъсирини ҳисобга олган ҳолда 
шахс ривожланиши истиқболларини аниқлаш имкони яратилади. 
3. Ақлий заифлик даражасини ѐки бошдан кечирган касаллик туфайли 
психик камчиликларни аниқлашга қаратилган психодиагностик тадқиқотлар 
махсус ѐки ѐрдамчи мактабда ўқиши ҳақида масала ҳал бўлаѐтганида тиббий 
педагогик ҳайъат (комиссия) ѐрдамидан фойдаланиш мумкин. 
4. Болаларда пайдо бўлган етарлича ўрганилмаган янги психик 
ҳолатларни таҳлил қилиш учун илмий мақсадда психологик тадқиқот 
ўтказиш. Вазифа бундай кўйилганда тадқиқотчини қизиқтирган масала 
бўйича катта гуруҳларда тадқиқотлар ўтказилади. Бу ерда олинган 
натижаларнинг статистик ишончлилиги муҳим аҳамият касб этади. 

Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish