Боланинг
Ф.И.О
Бола ҳақида ижтимоий ва психологик маълумотлар
Туғилган
йили
Ота-онаси
ҳақидаги
маълумот
Туғилишининг
баъзи
хусусиятлари
Соғ
лиғи
Жисмоний
ва психик
ривожланиш
хусусиятлар
и
Боғчага, мактабга келиши билан тарбиячи янги маълумотларни қўшиб
боради, Бу унта боланинг жисмоний ва психик тараққиѐтини ривожланищца
кузатиш имконини беради.
Боланинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўйин фаолиятида,
топшириқларни бажариш жараѐнида, ўқув фаолиятида, психологик-
педагогик эксперимент шароитларида бола хулқ-атворини кузатиб ҳам
ўрганиш мумкин. Кузатишда олинган маълумотлар олдиндан тайѐрланган
тадқиқот қарорига ѐзилади.
Экспериментал-психологик тадқиқот шароитида кузатиш жараѐни
ихтиѐрий бўлиб, одатда ҳаѐтий шароитларда эса педагог ихтиѐрий равишда
кузатади. Боғчада, бошланғич мактабда бўлажак тарбиячининг иши ихтиѐрий
ва ихтиѐрсиз кузатиш малакаларини бир хилда ривожлантиришни талаб
килади.
Экспериментал-психологик тадқиқот ўтказишдан олдин педагог -
тадқиқотчи бола билан суҳбатлашади. Бунда у бола билан ижобий-ҳиссий
алоқа ўрнатиб, бажариладиган топшириқнинг мақсад ва вазифаларини
тушунтириб беради. Суҳбат психологик тадқиқот методи сифатида бола
ҳакида маълумот олишга имкон беради. Суҳбат олдиндан тайѐрланган
саволлар асосида ўтказилиши ѐки ихтиѐрсиз характер касб этиши мумкин.
Бунда тадқиқотчи суҳбат жараѐнида болага унинг оиласига ѐки
тенгқурларига тегишли бўлган, болага ѐқмайдиган саволларни бермаслиги
керак. Суҳбатда бола шахсининг хусусиятлари, ўзининг жисмоний ва психик
ҳолатига, ишчанлигига баҳо бериши аниқланади.
Текширувчининг
ижтимоий-маданий
даражаси,
маълумоти,
қизиқишлари, эҳтиѐжлари, ўзаро фикрлашув қобилиятлари аниқланади.
Баъзи ҳолларда суҳбат психопрофилактик ва психотерапевтик мақсадларда
ўтказилади, бунда бола бошидан кечираѐтган қўрқипч, хавотирлапиш, ўзига
ишонмаслик каби ҳолатлар иўқотилади. Шундай қилиб, тарбиячи суҳбат
жараѐнида тадқиқот олдига қуйган вазифага боғлиқ равишда бола ҳаѐти
ҳақида муҳим маълумот олиши керак. Экспериментал психологик тадқиқот
ўзининг қуйидаги шартли схемасига эга. (1-схемага қаранг).
Экспериментал вазиятда бола бериладиган йўл-йўриқ, кўрсатмани
тушуниши муҳим рол ўйнайди. Кўрсатма тушунарли, боланинг ѐши ва ақлий
ривожланиш даражасига мос бўлиши керак. Бола топшириқни бажаришни
бошлаганидан сўнг кўрсатмани мисоллар билан ѐки, қўллаб-қувватлаш билан
мустаҳкамлаш зарур, бу эса синалувчида фаолиятга ижобий муносабатни
шакллантиради.
Тажриба жараѐнида тадқиқотчи бола нимада қийналаѐтганини аниқлайди
ва унга ѐрдамлашади. Кўрсатмага киритилган барча қўшимча ва
ўзгартиришлар ҳақидаги барча маълумотлар олдиндан тайѐрланган тадқиқот
қарорига ѐзиб кўйилади.
Эксперимент жараѐнида олинган натижаларни пухта ѐзиб бориш,
кейинги сифатий таҳлил ѐритиб беради А.Биненинг (1910) таъкидлашича,
экспериментал-психологик тадқиқотни ўтказиш учун ручка, озгина қоғоз ва
кўп чидам зарур, деган эди. Тадқиқотчи у ѐки бу олинган маълумотни иложи
борича тезроқ қарорга ѐзиб олиши керак. Ҳар бир тажриба қарори алоҳида
қоғозда бўлиши керак (2-жадвал) .
2- жадвал
Болани экспериментал - психологик текширув қарори
Топшириқ,
унинг
хусусиятлари
Кўрсатмани тушуниши Топшириқни
бажариш
(муваффақиятли,
муваффақиятсиз
кетказилган вақт)
Синалувчи
хулқ-атвори
(ҳиссий, нутқий
реакциялар)
Текширув қоғозлари ҳар хил бўлиши мумкин. Улар алоҳида
психодиагностик тадқикот натижаларини ѐзиб олиш учун махсус шаклга эга
бўлади.
Унда қатор методикалар мажмуи ҳам акс этиши мумкин. Текширув
қоғозларини тўғри тўлдириш, қарорларини ѐзиб бориш ҳар хил методикалар
бўйича олинган натижаларни умумлаштириш, текширилаѐтган болаларни
бир ѐш гуруҳида таққослаш имконини беради. Тажриба давомида педагог-
психолог бола фаолиятини иложи борича табиий шароитларга
яқинлаштириши керак. Масалан, ўрта гуруҳ болалари учун шундай
топшириқларйи танлаш керакки, улар ўйин вачиятида бажарилсин. Катта
боғча болалари ва ботланғич сииф ўқувчилари учун бу топшириқлар ўқув
фаолияти элементлари билан бирга қўшилиши мумкин.
Экспериментал психологик тадқиқот бир неча босқичда ўтказилиши
зарур. Бу боланинг янги шароитга яхши мослашишига, у билан ижобий алоқа
ўрнатишга имкон беради. Биринчи босқичда тадқиқотчи бола билан алоқа
ўрнатади, унинг қизиқиш ва эҳтиѐжларини аниқлайди. Бола баъзи
топшириқларни тадқиқотчи олдида бажаради. Иккинчи босқичда олинган
маълумотларга аниқлик киритилади, бошқа методикаларда олинган
натижалар билан ўзаро боғлиқлик аниқланади. Учинчи босқичда тажрибада
олинган натижалар таҳлил қилинади, улар умумлаштирилиб, хулоса
чикарилади.
Олинган маълумотларни бир жойга тўплаб, тадқиқотчи синалувчи
шахсининг характери, ақли, хотираси, ҳиссиѐти, психик бузилишлар
мавжудлиги ѐки йўқлиги ҳақида хулоса чиқарилади.
Тадқиқотнинг сўнгги қисмидаги хулосалар шахсга психологик диагноз
қўйиш, синалувчи психикасидаги ўзгаришларни олдиндан айтиб бериш,
олинган маълумотлардан фойдаланиш имкониятлари билан боғлиқ равишда
ҳамда педагог амалий фаолиятида тавсиялар бериш мақсадида қизиқарлидир.
Шуни эсда тутиш зарурки, экспериментал вазият бола учун одатдагидан
бошқача бўлади. Шунинг учун олинган натижалар ҳар доим ҳам ҳақиқий
кўрсаткичларга мос тушмаслиги мумкин.
Экспериментал тадқиқот характерига боғлиқ равишда ундан олинган
натижаларни ўқув тарбия жараѐнида фойдаланиш мумкин.
Қуйидаги кузатишни келтирамиз: Тарбиячи боғчада машғулотлар
ўтказиш жараѐнида 6 ѐшли Гулнора (К.) исмли қиз хулқ-атворидаги баъзи
бошқаларникидан фарқ қилувчи хусусиятларни пайқаб қолади. Қиз
машғулотларда тез-тез чалғиб кетади, кўпинча паришонхотир. Тарбиячи
топшириғини тез бажармайди. Бир таппшриқни ташлаб, иккинчисига тез
ўтиб кетади, ҳеч бир ишни охирига етказмайди. Ўқув топшириклари
бажарилмайдиган бошқа вақтларда у ўзгалардан фарқ қилмайди. Қизнинг
диққат, тафаккур, ҳиссий жараѐнларини ўрганиш учун боғчада тадқиқот
ўтказилди. Текширув натижалари қизнинг психик жараѐнларида ҳеч қандай
психик ўзгариш йўқлигини тасдиқлайдилар. Топшириқларни бажариш
вақтида чарчаш, фаол диққат даражасининг пастлиги кузатилади. Лекин бу
хусусиятлар синалувчи диққатини ишнинг бошқа шаклларига кўчириш билан
осонликча бартараф этилган. Шундай қилиб, экспериментал психологик
тадқиқот қизнинг психик тараққиѐти нормада зканлигини, психик
жараѐнларнинг ўзгариб туриши эса баъзи омилларнинг таъсири натижаси
эканлигини кўрсатди.
Тарбиячининг вазифаси - бу омилларни тўғри аниқлаш, кейинчалик бола
билан индивидуал иш олиб бориб, кўрсатилган хусусиятларни йўқотишдан
иборат. Юқоридаги мисолда ихтиѐрий диққат даражасининг пастлиги, иш
қобилиятининг пастлиги ўзининг объектив сабабларига эга. Қизнинг 3
ѐшгача ривожланиш тарихидан маълум бўладики, у асфиксия (кислород
етишмаслиги сабабли бўғилиш) билан туғилган, туғрукдан сўнг бош мияси
яллиғланган. Узоқроқ иш фаолиятида бу нарса ўз таъсирини кўрсатган, қиз
тез чарчаб қолади. Тарбиячи бола билан индивидуал иш олиб борганда,
албатта шуни ҳисобга олиши зарур.
Болаларнинг экспериментал-психологик ўрганиш натижаларидан ўқув
машғулотлари
вақтида
психик
жараѐнларининг
ихтиѐрийлигини
ривожлантиришда ҳам фойдаланиш мумкин.
Психологик тадқиқот натижаларидан болалар билан индивидуал иш олиб
боришдагина эмас, балки гуруҳий ўқув тарбия тадбирларини ўтказишда ҳам
фойдаланиш мумкин. Бунда тарбиячи ўқув тарбия жараѐнида ҳар бир гуруҳ
аъзосининг ролини тўғри аниқлаши мумкин. Шунга асосан таъсирнинг у ѐки
бу шаклини ишлатиш мумкин. Психодиагностик тадқиқотлар тарбиячига
гуруҳнинг, ҳар бир шахсимиг у ѐкп бу психик функциялари ривожланиш
принципларини ҳисобга олган ҳолда ўқув тарбия жараѐнини ташкил этиш
имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |