1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


МАЪЛУМОТНИ ЭСЛАБ ҚОЛИШ ҚОИДАЛАРИ



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

МАЪЛУМОТНИ ЭСЛАБ ҚОЛИШ ҚОИДАЛАРИ 
Психологик синовлар хотира кучининг ўзгармас қобилият эмаслигини кўрсатади. Машқ 
қилинганда мушак ривожланиб борганидек, хотира ҳам ѐдлаш, эсда сақлаш малакаси орқали кучайиб 
бориши мумкин. Шунинг учун ўзингизга ѐққан сўз, шеър ва бошқа маълумотларни доим ѐнингизда 
бўладиган “хотира дафтари”га қайд этиб, ѐд олишга интилинг. 
Билимларни хотирага жо қилишнинг ҳам йўллари бор. Жумладан: 
1. Хотирламоқчи бўлган ҳар қандай мавзуни яхши англаганингизга амин бўлинг. Бир ишнинг 
моҳиятини тушуниш, унинг қандай тамойилларга таянганини яхши билиб олиш хотирлашни 
осонлаштиради. 
2. Мавзуни эслаб қолиш мақсадида ўрганинг. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бирон ҳодисани 
эслаб қолиш мақсадингиз бўлмаса, бундай ҳолатда хотира сусаяди. 
3. Ёд олиниши керак нарсаларни маълум гуруҳларга ажратиб, тартибга келтиринг. 
4. Кенг саҳифа, параграф ҳолидаги мавзуларни хотирлаш учун улар ичидан мавзуни очиши 
мумкин бўлган калит сўзларни, ибораларни топинг. 
5. Ўрганаѐтганингизда имкон қадар турли сезги аъзоларидан фойдаланинг. Масалан, ҳам 
кўриш, ҳам баланд овозда ўқиш, ҳам фикрлаш, ѐзиш йўли билан ўрганилган мавзу хотирада яхши 
сақланиб қолади. Бу аъзолардан фақат бири иштирок этган ҳолда ўрганилган билим натижа 
бермаслиги мумкин. 
6. Ўз хотирангиз типини белгилаб олинг, ўрганишда кўпроқ унга таянинг. Хотиралар турлича – 
баъзиларда кўз хотираси, баъзиларда қулоқ хотираси кучлироқ – бўлиши мумкин. 
7. Катта парчаларни кичик мантиқий бўлимларга ажратган ҳолда ѐд олинг. 
8. Чала-чулпа бир соат сарфлаш ўрнига, диққат билан ярим соат ишлаш, орада мияга бир оз дам 
бериш кўпроқ самара келтиради. 
9. Техника атамаларини, саналарни, чет тилини ўрганаѐтганингизда ѐд олиш карточкаларидан 
фойдаланинг. Карточкаларнинг бир томонига сўзни, санани, формулани ѐзиш орқали янада осон ѐд 
олиш мумкин
90

ХОТИРАДАГИ НУҚСОНЛАРНИ ҚАНДАЙ БАРТАРАФ ЭТИШ МУМКИН? 
Инсон хотираси имкониятлари жуда катта. Фақат ҳар қандай одам бундан юқори (максимал) 
даражада фойдалана олмайди. Юз минглаб ҳадисларни санадлари билан пухта ѐд билган 
90
Манба: Маҳмуд Асъад Жўшон, “Ўқув ва ѐзув малакаси”, 20-22-бетлар. 


119 
ватандошимиз, буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳам бизга ўхшаган одам боласи бўлган. Фақат у зотда 
интилиш, қобилият кучли эди. 
Нима бўлганда ҳам инсон хотираси қай даражада кучли ѐки заиф бўлиши кўпроқ ўзига боғлиқ. 
Ўтмишда, аввалига қобилиятсиздек кўриниб, кейин қаттиқ ҳаракат қилиб катта олим бўлиб етишган 
кишилар етарлича топилади. 
Мутахассислар фикрича, ѐш улғайиши хотира сусайишига биз ўйлаган даражада катта таъсир 
қилмайди. Балки вақт ўтган сари кўп одамлар руҳий тарафдан заифлашади, ўзини қариган ҳисоблайди. 
Аслида, ѐш ўтса ҳам хотира доим ишлаб турса, кунда-кунора нимадир ѐдлаб борилса, кўпроқ машқ 
қилиб, ѐдланган маълумотлар такрорлаб мустаҳкамланса, хотирадаги ахборотлар пишиқ бўлиб 
бораверади. Бунда инсон руҳияти, тиббий ҳолати катта аҳамият касб этади. 
Хотира кучли бўлиши учун инсон танасини керакли озуқалар билан таъминлаш ҳам керак. 
Масалан, ѐнғоқ билан асал хотирани мустаҳкамлайди. Хотирани кучайтириш йўлидаги ҳаракат 
маънавий, моддий тарафдан уйғунлашса, кўзланган мақсадга эришиш мумкин. 
Фикр теран, хотира мустаҳкам бўлиши, инсон ўзини доим бахтли ҳис қилиши, қалбнинг турли 
ғуллу ғашлардан йироқ бўлишида гуноҳлардан сақланиш муҳим ўрин тутади. Жумладан, 
номаҳрамлардан кўзни тийиш ақл, хотира, тана саломатлиги гаровидир. Бегоналарга ҳирс билан қараш 
хотира пасайишига, хаѐл бўлинишига, ўрганилган илмнинг унутилишига сабаб бўлади. 
Ҳозирги пайтда турли соҳага оид маълумотлар жуда кўп. Авваллари илм олмоқчи бўлган одам 
маълумот қидириш билан анча вақтини йўқотарди. Ҳозир эса маълумотлар бисѐр. Фақат уларни 
саралай билиш, афзалини, ишончлисини олиб, ортиқча нарсаларни тарк этиш лозим. Зеро, дуч келган 
нарсани ўқиб кетавериш, олди-қочти хабарларга кўз югуртиравериш инсон ақлини шошириб қўяди. 
Хотирада қайта ишланмаган илм, фикр-мулоҳаза, мушоҳада билан пишитилмаган маълумот мияда 
ортиқча юк бўлиб тураверади. Мана шундай нарсалар йиғилиб-йиғилиб инсон хотираси сусайиши, 
қобилияти ўтмаслашиши мумкин. 
Фикр теран бўлиши учун тилни ортиқча сўзлардан тийиш, камроқ гапириш, кўпроқ фикр 
юритиш лозим. Кўп гапиришдан наф йўқ. Бирон фикрни ифодалашдан олдин уни мияда обдон 
пишитиб кейин тилга чиқарилса, яхши бўлади. 
Демак, ўз устида тинимсиз ишлаш, билимини, тажрибасини ошириб бориш, аввал ѐдланган 
маълумотларни такрорлаш, мулоҳаза юритиш, ўқиган нарсаларини тафаккур қилиш манфаатли 
илмнинг, кучли хотиранинг асосидир. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish