25- мавзу. Бозор иқтисодиётига муҳолиф социалистик йўналиш моҳияти ва унинг тарихий тақдири



Download 482,69 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana06.07.2022
Hajmi482,69 Kb.
#746506
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
25-bozor iqtisodiyot muxolifat у

Жон Грей
ёшлик йиллариданок Р.Оуэн памфлетларини ўқиб, 
уларни тарғибот қилди. 1825 йилда у ўзининг «Инсон бахти ҳақида 
маърузалар» китобини нашр қилдирди. ХIХ асрнинг 20-30 йилларида 
инглиз ишчиларининг севимли китоби бўлган бу китоб Р.Оуэн таъсири 
остида ёзилган эди. Ж.Грейнинг фикрича, жамият уч категориядаги 
кишиларга бўлинади: биринчиси ишчилар, улар барча моддий 


бойликларни яратувчилардир. Иккинчиси шифокор, ўқитувчи ва 
бошқалардир. Учинчиси эса «мустақил синфлар»дир. «Бу мустақил 
синфларни ташкил қилувчи кишилар икки хил ҳолатга боғлиқдир. 
Биринчидан, атрофдагиларнинг меҳнатсеварлигига, иккинчидан 
ноҳакликнинг мавжудлигига. Бу эса улар устидан ҳукмронлик қилиш 
имкониятини беради.» Ж.Грейнинг қарашларида сиёсий зўрликдан юз 
ўгиришга ва адолатга тинч йўллар билан эришишга чақириқни 
учратишимиз мумкин.
Олимнинг 
фикрича, 
жамиятнинг 
асосини 
айирбошлаш 
муносабатлари ташкил қилади. Кишилар орасидаги бошқа барча 
муносабатлар эса мана шу муносабатлар устига қурилади.
Қашшоқликнинг бош сабабчиси эса рақобатдир. «Фақат савдо 
тартибларининг тўлиқ ўзгариши инсонлар бахт-саодатига олиб 
келади». 1831 йилда Ж.Грейнинг «Ижтимоий тартиб», «Айирбошлаш 
асослари ҳақида ҳаракат» номли асарлари эълон қилинди. Бу асарлар 
сиёсий иқтисодга оид асарлар ҳисобланиб, унда ишлаб чиқариш, 
тақсимот, аҳоли нуфуси, солиқ ва солиққа тортиш муаммолари, 
шунингдек жамиятда айирбошлаш тартибини қайта ташкил этиш 
кўрсатилади.
Умуммиллий савдо палатаси ташкил этилиб, у барча тармоқлар - 
деҳқончилик, саноат ва савдо ишлари бошқарувини ташкил этади. Ер 
ва капитал эгалари ўз мулкларини мазкур бошқарув аппаратига бир 
йилча аввалдан белгиланган мукофот ҳисобига топшириб, ўзларини 
турли таваккаллардан халос қиладилар. Барча хўжалик ишларига 
раҳбарликни палата топширигига кўра амалдорлар ёки зиёлилар олиб 
борадилар. Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миллий савдо 
омборларида сақланиб ўша ердан савдо дўконларига сотувга 
чиқарилади.
Умуммиллий идора ташкилий режа асосида иш олиб бориб, 
товарлар нархини ишлаб чиқариш таннархини қоплайдиган даражада 
ва ҳатто фойда келтирадиган даражада белгилайди. Иш ҳақлари эса 
ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган қоғоз пуллар билан тўланади. 
Ж.Грей ўзининг «Халқ бахтсизлигига қарши тўғри восита» номли 
памфлетида ишчи пуллари ғоясини ривожлантиради. Бу иш вақти ва 
ўртача меҳнат баҳосини тасдиқловчи квитанция ишчиларга 
дўконлардан шунга лойиқ маҳсулотларни сотиб олиш имконини 
беради. «Ишчи пуллари» ўша даврда турли кўринишларда Прудон ва 
Брей каби олимлар томонидан ҳам таклиф қилинган эди.

Download 482,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish