ҳужжатлари» эълон қилингандан бир йил кейин чиқди. Хартиянинг
асосий мазмуни Британия сайлов тизимини демократлаш эди
(
умумхалқ сайлов ҳуқуқи,
яширин овоз бериш, номзодлар мулкий
цензларни бекор қилиш ва бошқалар). Чартизм ҳаракати ҳам айнан шу
даврдан бошланиб, унга Ж.Брейнинг асари чақириқ сифатида хизмат
қилди. Дунёда адолатсизликлар қаердан вужудга келишини, жамият ва
давлат нима эканлигини, меҳнатнинг зарурияти, капитал жамғариш ва
айирбошлаш хусусиятларини ўрганишга ўз эътиборини қаратди.
Ж.Брей шундай деб ёзади: «Адолатли тузумда ҳамма маҳсулотларни
баҳолаб,
айирбошлаш, ишлаб чиқазишга сарф қилинган бутун
харажатнинг йиғиндиси билан белгиланар эди, бойлик тенг айирбош
қилинар эди. Шу билан биргаликда жуда қадимдан
жамиятда юксак
даражада тенгсиз айирбошлаш системаси ҳукм сурар эди: ишчилар
капиталистларга йил давомида меҳнат қилар эдилар ва эвазига ярим
йиллик меҳнатнинг қийматини олар эдилар.»
Худди шу ердан, асло тахмин қилинмаган индивидларнинг
жисмоний ва ақлий кучлари ичидан бойлик ва ҳокимиятнинг
тенгсизлиги келиб чиқади. Худди шу
айирбошлаш тенгсизлиги бир
синфга ҳеч нарса билан шуғулланмасликни ва дабдабали яшашни
таъминлайди, бошқа бир синфни оғир меҳнатга маҳкум этади.
Ж.Брей шундай дейди: «Сиёсий иқтисодчиларнинг тасдиқлашича
ҳар бир айирбошлаш ўзаро манфаатлидир. Аслини олганда эса
капиталист билан ишчи ўртасида ҳеч қандай айирбошлаш йўқ! Ишчи
капиталистга ўзининг меҳнатини беради, хўш, капиталист унга нима
беради? Капиталист айирбошлаш учун ё меҳнатни, ё
капитални
бериши мумкин. Капиталист ҳеч қачон меҳнатни бера олмайди, чунки
у меҳнат қилмайди. Шу билан бирга капиталист капитал ҳам
бермайди, чунки унинг капитали камаймайди, балки кўпаяди.
Ишчининг меҳнати эвазига капиталист нима беради? Ишчининг бир
ҳафталик меҳнати эвазига капиталист ва хусусий мукл эгалари унга
ўзларининг шу ҳафта ичида олган бойликларининг бир қисмини
берадилар. Бошқача қилиб
айтганда, улар ишчидан бирон нарса
оладилар, аммо ўрнига ҳеч нарса бермайдилар». «Ҳеч ким дунёда
қандайдир туғма ёки табиий бойликка эга эмас, - деб давом этади
Ж.Брей, - табиат
инсониятга нимаики берса, бу меҳнатга бўлган
қобилиятидандир. Демак, агар кимдир ҳеч қачон меҳнат қилмасдан
бойликка эгалик қилса, бу бойлик унга тегишли бўлиши
адолатсизликдир. У ўзларининг меҳнатлари эвазига юзага келтирган
инсонларга тегишли бўлиши керак, чунки капитал ўз-ўзидан юзага
келмайди. Англиянинг улкан капиталлари яратилиш принципи бўйича
капиталистларга тегишли бўлиши керак эмас (улар уни ўзлари ишлаб
чиқармайдилар). Бу айирбошлаш принципи асосида ҳам бўлган эмас,
яъни улар капитални ўз меҳнатлари эвазига айирбошлаб олганлари
йўқ. Мерос ҳуқуқи асосида ҳам эмас (бу бойликларнинг меросхўри
йўқ). Қайси эшикка қарамайлик, меҳнаткаш
киши билан пулдор
ўртасидаги
шартнома
адолатсизлик
ва
алдамчилик
билан
тугалланади.» Ж.Брей қисқача хулосалар қилиб, ҳеч қандай сиёсий
сайлов ислоҳотлари бу тартибни ўзгартирмайди, дейди. Мавжуд
тартибдаги ишчилар синфи қанчалик ақлли, юқори маънавиятли ёки
меҳнатсевар куч бўлишидан қатъи назар, тўғрилаб бўлмайдиган
қулликка маҳкумдирлар. Шунинг билан биргаликда у ишчилар
синфининг кураши кишиларга қарши эмас, балки тузумга қарши, у
капиталистлар билан ёки капитал билан эмас,
балки капитални
қўллаш усули билан эканлигини уқтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: