25- мавзу. Бозор иқтисодиётига муҳолиф социалистик йўналиш моҳияти ва унинг тарихий тақдири


  Социалист-рикардочиларнинг (Т.Годскин, Ж.Грей, Ж.Брей)



Download 482,69 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana06.07.2022
Hajmi482,69 Kb.
#746506
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
25-bozor iqtisodiyot muxolifat у

3. 
Социалист-рикардочиларнинг (Т.Годскин, Ж.Грей, Ж.Брей) 
иқтисодий қарашлари 
ХIХ асрнинг 20-30 йилларида Англия ҳунармандлари ва 
ишчилари орасида социалистик ғоялар шаклланди. Бу ғояларни 
ўрганиш билан янгича йўналишни ташкил қилган олимлар Жон Грей
Томас Годскин ва Жон Брейлар эдилар. Улар асосан ишчилар 
орасидан келиб чиқиб, муаммоларни ҳал этишда мустақил равишда ўз 
қарашларини эълон қилдилар. 
Томас Годскин

Ўтган асрларда илмий ахборот ва публицистика 
жанр сифатида ҳали бир-биридан ажралмаган эди. Т.Годскин 
асарлари билан яқиндан танишар эканмиз, бу эрда биз илмий 
изланишларнинг бизнинг тафаккуримизга кўра белгиларини топамиз. 
Аввало бу қўйилган масалага яқиндан тааллуқлидир.
1827 
йилда Т.Годскин «Таниқли сиёсий иқтисод» номли китобини 
эълон қилди, лекин унинг асосий ғоялари аввалроқ 1825 йилда 
«Капиталнинг даф қилишига қарши меҳнатни ҳимоялаш» асарида 
баён этилган эди.
Дастлабки назарияларида олим капитал ишлаб чиқаришдан 
ташқарида деган фикрни билдириб, ўз замондош иқтисодчи 
олимларига қарши чиқди. Унинг фикрича, айланма капитал умуман 
йиғилган запаслар эмас, масалан, ишчилар новвойхонада нон 
ёпишади, бошқа ишчилар эса уни сотиб олишади, демак, айланма 
капитал - бу запас «йиғилма» эмас, балки «мавжуд» меҳнатдир.
Т.Годскин асосий капитални тўпланган меҳнат деб билади, лекин 
ишчиларсиз ҳеч қандай машина ҳеч нарса ишлаб чиқара олмайди. 
Бундан шундай қисқача хулосалар чиқадики, фойда ўтган меҳнат 
ҳисобига эмас, балки кундалик меҳнат туфайли юзага келади. Лекин 
асосий капитал ўз эгаси учун меҳнатдан устунлик қилиш воситаси 
ҳисобланади. Юқорида айтилганларнинг барчасидан Т.Годскиннинг 
иккинчи тезиси келиб чиқади: капиталист томонидан ўзлаштириб 
олинган фойда ишчиларнинг меҳнатдан оладиган тўлиқ маҳсулот 


ҳуқуқини бузиш демакдир. Бу зўравонлик капиталистлар томонидан 
меҳнатнинг бўйсундирилиши бўлса, уларнинг ҳокимияти ишчи 
маҳсулотни ўзлаштиради. Т.Годскин «...капиталистлар ўз ҳолларича 
Рикардонинг қийматнинг меҳнат назариясини бузишади, у ҳолда бу 
қандай қонун бўлдики, у ёки бу кишиларнинг ҳоҳишига қараса!...»,- деб 
ёзади.
Капиталистлар ҳеч нарса ишлаб чиқармайдилар, лекин улар 
ўзларини иш билан таъминловчи ва рахнамо деб ишчиларни 
ишонтирадилар. Бу эрда Годскин сиёсий иқтисодни айблайди, чунки у 
бир вақтнинг ўзида ҳам уларнинг даъвосини оқлайди, ҳам уларни 
хайрон қоларли даражада ривожланиш ҳамда сивилизациянинг буюк 
ва муносиб қуроли деб атайди. Т.Годскиннинг айтишича, жамиятдаги 
барча жамғарма капиталистлар томонидан амалга оширилади. Лекин 
маҳсулотни 
ишлаб 
чиқаришга 
кетадиган 
харажатларни 
ва 
капиталистга фойда кўринишида тегадиган маҳсулотни ҳам фақат 
ишчи ишлаб чиқаради. Фойда кўп бўлган сари иш ҳақи кам бўлишини 
кўрсатиб ўтади. Годскин эса бу фикрдан узоқлашганлигини қуйидаги 
мисолларда кўришимиз мумкин. Кўйлак ва икки жуфт этикнинг ҳақиқий 
баҳоси меҳнатнинг маълум миқдори ҳисобланади. Лекин у ёки бу 
товарни қўлга киритиш учун ишчи капиталист фойдасига яна кўпроқ 
меҳнат миқдорини сарф этиши керак. Годскин ишчи ишлаб чиқарган 
ҳамма нарса унинг ўзига тегишли бўлиши керак деб ёзади. Лекин ҳар 
бир ишчининг тегишини қандай белгилаш мумкин? Ишлаб чиқаришда 
мато бўлаги йигирувчида, тўқувчида, оқартирувчи ва бўёқчида, 
уларнинг ҳаммаси турли хил шахслардир. Бу ерда меҳнат 
тақсимланган. Уларнинг ҳар бири алоҳида битта операцияни 
бажаради ва бунинг натижасида тайёр маҳсулот юзага келади. Буни 
қандай бўлиш мумкин? «Мен бу масалани ҳал этишни ишчиларнинг 
ўзларига эркин ҳал этиш учун беришдан бошқа йўлни билмайман». 
Т.Годскин 
капиталистларда 
иккита 
функцияни 
ажратади. 
Ишбилармонлар каби, ташкилотчи ва ихтирочилар каби улар ҳам 
ишчилардир. Лекин капиталистлар ва капиталнинг вакиллари каби 
улар фақат ишчиларга зулм қилувчи воситадирлар. Т.Годскин бундай 
хўжайинларни мамлакатдан чиқариб юборишни маслаҳам бермас эди, 
бегона 
ўлкаларга 
кашфиётчилик 
ва 
уддабуронлик 
бўлиб, 
мамлакатдаги қолган аҳолига зиён етказиш демакдир. Ҳақиқий 
адолатни тиклашнинг бирдан-бир воситаси ёки чораси,- деб 
ҳисоблайди 
олим, 

ишчиларни 
касаба 
уюшмаларига 
бирлаштиришдир.

Download 482,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish