25- мавзу. Бозор иқтисодиётига муҳолиф социалистик йўналиш моҳияти ва унинг тарихий тақдири


  К.Маркснинг иқтисодий таълимоти



Download 482,69 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/13
Sana06.07.2022
Hajmi482,69 Kb.
#746506
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
25-bozor iqtisodiyot muxolifat у

5. 
К.Маркснинг иқтисодий таълимоти 
Унинг бош иқтисодий асари «Капитал» бўлиб, унда асосий 
иқтисодий ғоялари илгари сурилади (1-жилди 1867 й. нашр этилган). 
Маркснинг иқтисодий меросида классик мактаб ғоялари асосийдир. Бу 
олимнинг тадқиқот предметида иқтисодиётда ишлаб чиқариш 
соҳалари 
муаммоларнинг 
таҳлили 
устувордир. 
В.Петти 
тадқиқотларига 
баҳо 
бериб, 
ишлаб 
чиқаришнинг 
буржуа 
муносабатларининг ички алоқалари ўрганиши таъкидланади.
Тадқиқот услуби бошқа олимлардан кескин фарқ қилмайди, 
иқтисодий жараёнлар сиёсат ва давлатга нисбатан устувор 
ҳисобланади, аммо капитализм ва шунга мувофиқ хўжалик 
юритишнинг бозор механизми ўткинчи деб қаралади. 
Базис ва устқурма тўғрисидаги концепция олим методологияси 
марказий ўринни эгаллайди. Унга кўра ишлаб чиқариш етакчи 
ҳисобланади формациялар тўғрисидаги фикрда эса капиталистик 
жамиятнинг ўткинчилиги кўрсатилади, бунга асосий сабаб ишлаб 
чиқариш воситаларига хусусий мулк ва бозор анархиясидир. Янги 
жамият социализм ва коммунизм бўлиб, унда ишлаб чиқариш 
воситалари хусусий ўзлаштириш объекти бўлмайди. 
Синфлар тўғрисидаги назарияда синфий кураш масаласи 
асосийдир, бунда капиталистлар ва ишчилар синфи ҳисобга олинади, 
учинчи синф тўғрисида шу нарса айтиладики, мамлакатнинг 
индустрлашиб бориши туфайли рентанинг даромад сифатидаги 
аҳамияти камайиб боради. 
Капиталга нисбатан ишчиларни эксплуатация қилиш ва ишчи 
кучи устидан хокимият ўрнатиш воситаси сифатида қаралади. 
Капитализмдаги ва демак, бозор муносабатидаги қарама-қаршилар 
капитал билан боғланади. Ундан ташқари капитал товарни ишчи кучи 
билан бирлаштириб, ўсиб борувчи қийматга айланади. Қўшимча 
қиймат билан капитал ўзаро чамбарчас боғлиқлиги кўрсатилади. Фақат 
қўшимча қиймат яратувчи ёки капиталнинг ўз-ўзидан ўсишга хизмат 
қилувчи ишчигина унумли бўлади деб баҳо берилади. 
Капиталнинг органик тузилиши тўғрисидаги ғоя «янгилик» бўлиб, 
асосий ва ўзгарувчи капиталнинг нисбати -
С/V
га тенлаштирилади. 
Бундан эксплуатация нормаси (қўшимча қиймат нормаси)-қўшимча 
қийматнинг ўзгарувчан капиталга нисбати сифатида қаралади (А. Смит 
ва Д. Рикардоларда капитал асосий ва айланма қисмларга бўлинган). 
Бу ерда асосий капитал (машина, асбоб-ускуна, хомашё....) қўшимча 
қиймат яратмайди.
Капиталнинг жамғарилиши саноатнинг марказлашуви ва 
концентрация билан боғланади, бу эса ишсизлик (резерв) кучайишига 
олиб келади, бундай жамғарилишнинг абсолют, умумий қонуни деб 
аталади.


К.Марксда қийматнинг меҳнат назарияси тўғрисида тўла 
маълумот берилади, қийматнинг меҳнат сарфлари билан ўлчаниши 
бирдан-бир тўғри деб қаралади. Аммо талаб ва таклифга кўра, товар 
баҳоси қийматга нисбатан ошиши ва камайиши мумкин. «Ишлаб 
чиқариш баҳоси» концепцияси илгари сурилиб, қийматга қиёс 
қилинади (харид баҳоси билан тенглаштирилади).
Оддий товар ишлаб чиқаришда (то бозор иқтисодиёти) ва 
капитализмнинг дастлабки даврида баҳолар қиймат қонуни билан 
тартибга солинар экан. Ривожланган капиталистик иқтисодиётида эса 
баҳо А.Смит бўйича табиий баҳо, Д.Рикардо бўйича ишлаб чиқариш 
баҳоси (ёки қиймати), физиократлар бўйича зарурий баҳо деб 
қаралади. Узоқ муддат давомида ишлаб чиқариш баҳоси таклифнинг 
зарурий шартидир.
Маркснинг бу ғоясига Кондратьев «меҳнат назариясининг юқори 
шакли» деб баҳо берилади. Марк Блауг фикрича, марксистларнинг 
қарашалари шунга бориб тақаладики, агар биз қийматнинг меҳнат 
назариясидан бошламасак, капиталистлар меҳнат жараёнида иштирок 
этмасдан туриб, умумий маҳсулотнинг бир қисмини ўзлаштиришни 
исботлаб бера олмаймиз (яъни эсплуатация манбаи йўқолади).
Пул назарияси Рикардо - Милл ғояларига амал қилинади аммо 
пулнинг миқдорий назарияси инкор этилади. Бунда маълум давр 
давомида савдо оборотлари ва пул массаси оборотлари (айланмаси) 
доимий эмаслиги далил қилиб кўрсатилади.
Маркснинг қўшимча қиймат назарияси асосий бўлиб, унинг 
вужудга келиши қуйидагича «исботланади» (классик мактаб ғоялари 
бўйича ҳамма нарса ўз қимматида сотилади ва шу қимматда олинади, 
яъни ортиқча нарса юзага келмайди). Меҳнат аниқ миқдорий ўлчовга 
эга, ишчи кучининг қимматини баҳолаш эса - бу катта даражадаги 
муаммодир, ҳамда феъл-атвор ҳолати ва колектив ва психология 
(
руҳи) томонидан аниқланади. Шу сабабли қўшимча қийматнинг 
манбаи бўлиб, фақат ўз ишчи кучини сотаётган унумли ишчиларнинг 
«ҳаққи тўланмаган меҳнат» ҳисобланади. Бу «зарурий» ва «қўшимча» 
иш вақтидаги жараёндир. «қўшимча вақт» ва «қўшимча меҳнат» билан 
«қўшимча даромад» юзага келади. 
«Унумли меҳнат» тўғрисидаги физиократлар томонидан ишлаб 
чиқарилган. Маркс бу ғояни ривожлантириб шундай қисқача хулосалар 
чиқаради: биринчидан, агар меҳнат «мутлоқ» бўлмаган шаклдаги 
қўшимча қийматни, яъни «нисбий қўшимча қийматини» яратса (бу 
тирикчилик воситалари қиймати (қиймати) арзонлашувига олиб 
келади); иккинчидан, унумли меҳнат муомала соҳасида эмас, ишлаб 
чиқариш соҳасида қўшимча қиймат яратгандагина унумли бўлади.
Даромадлар тўғрисида фикр юритиб, ёлланма ишчилар ўз 
«кучини» сотиб капиталистдан оладиган ҳақдир (бу ерда «ишчи кучи» 
иш ҳақига алмаштирилади), ваҳоланки класик мактаб вакиллари 
бўйича меҳнат учун иш ҳақи берилади. Бу назарияга кўра, иш ҳақи 


ишчи ва унинг оиласи ҳаётини таъминлаш учун зарур товарларга 
эквивалентдир. Унинг миқдори ишлаб чиқаришни механизациялаш ва 
технологик жиҳозлаш даражасига боғлиқ, бу эса охирги оқибатда иш 
ҳақи ўсиши учун тўсиқ бўлади, чунки техник-иқтисодий тараққиёт 
доимий ортиқча ишчи кучини яратади. Капиталист ва ишчи ўртасидаги 
алмашув муносабатлари ишчи зиёнига бўлади. Ҳеч вақт реал иш ҳақи 
меҳнат ишлаб чиқариш кучлари ўсишига мутаносиб равишда ўсмайди. 
Эркин рақобат иқтисодиёти шароитида ишчилар касаба қўмиталарига 
суянган ҳолларда ҳам бу шароитни ўзгартира олмайдилар. меҳнат 
унумдорлиги ўсиши туфайли, товар ва хизматлар қийматининг пулдаги 
ифодаси пасайиб бориши оқибатида ишчилар томонидан сотиб 
олинадиган товарлар баҳосининг ҳар доим адекват пасайишига олиб 
келади, бу эса ишчилар аҳволининг доимо ёмонлашувидир. 
Фойда ва фойда нормаси. Бу даромад шакли соҳибкор 
томонидан эксплуатация ёрдамида пайдо бўлади; Рикардодаги фойда 
нормаси эмас, бошқа қўшимча қиймат нормаси, ҳатто эксплуатация 
нормаси тўғрисида фикр юритилади. 
Корхона ёки соҳадаги қўшимча қиймат ҳиссаси ўзгарувчи 
капитал ва меҳнат ҳиссаси қанча кўп бўлса, шунча кўп бўлади, 
капиталнинг органик тузилишида (
С/V

доимий капитал ҳиссаси кам 
бўлса, демак, корхона қанчалик машина ва бошқа техникалар билан 
яхши қуролланган бўлса, шунча кам бўлади.
Қўшимча қиймат нормаси ва фойда нормаси ўртасидаги фарқ 
шундан иборатки, биринчиси Узгарувчи (

Download 482,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish