25- мавзу. Бозор иқтисодиётига муҳолиф социалистик йўналиш моҳияти ва унинг тарихий тақдири


П ( пул суммаси) ундан каттароқ  П’



Download 482,69 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/13
Sana06.07.2022
Hajmi482,69 Kb.
#746506
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
25-bozor iqtisodiyot muxolifat у

П
(
пул суммаси) ундан каттароқ 
П’
га айланиши керак. Бунга Маркснинг 
жавоби қуйидагича: капиталистлар ўз пулларини товар ва ишчи кучини 
сотиб олишга ишлатадилар, шундай қилиб ишлаб чиқариш жараёни 
учун асос солинади, керакли хом ашё, ярим фабрикатлар олинади, 
ишлаб чиқариш қувватлари ва ишчи кучи ёлланади. Бу босқичда 


ҳамма нарсани ҳақиқий баҳода олиш қийинчилиги юзага келади. Реал 
ҳаётда (масалан, меҳнат қиммат турса) 
П
ўзгармас ҳолда қолади ва 
жамғарилиш жараёни бошланмайди.
Агар юқоридаги биринчи босқич муваффақиятли ўтса, пул 
капитали ёлланма ишчи кучи ва моддий неъматлар заҳирасига 
айланса, яъни пул меҳнат жараёни билан материаллар, хом ашё, 
ярим фабрикатлар орқали қўшилиб кетса, кейинги босқичга ўтилади.
Худди шу ерда фабрика цехларида фойда юзага келади, унинг 
манбаи шундаки, капиталистлар ишчи кучига улар томонидан 
ажратилган қийматдан камроқ ҳақ тўлайдилар. Фойда, яъни 
П
ва 
П’
орасидаги фарқ амалда ҳақ тўланмаган меҳнат бўлиб чиқади. Бу 
Маркснинг қўшимча қиймат назарияси фойданинг манбаи сифатида 
капитализмни таҳлил этишда жуда муҳимдир.
Бу қўшимча қиймат одатда икки йўл билан вужудга келиши 
мумкин:
1. 
Иш соатларини чўзиш (абсолют).
2. 
Зарурий иш вақтини қисқартириш (нисбий) ёки меҳнат 
унумдорлигини ошириш.
Маркснинг фикрича, иш куни икки қисмдан иборат бўлиб, 
биринчи зарурий иш вақтида ишчи ва ишлаб чиқаришга кетган сарф-
харажатлар тўла қопланади ва қолган вақтда (қўшимча иш вақтида) 
қўшимча қиймат ҳосил бўлади, яъни ҳақ тўланмаган иш вақти 
капиталист томонидан ўзлаштирилади (одатда иш кунининг ярми ёки 
маълум қисми ўшанга сарфланади). Капиталист аввалги даврларда 
иш соатларини кўпайтириш йўли билан қўшимча иш вақтини чўзган 
бўлса, кейинги пайтларда зарурий иш вақтини қисқартириш йўлини 
қидиради ва бу кўпинча ишлаб чиқаришга машиналаштириш, 
автоматика, телемеханикани киритиш билан амалга оширилади.
Маркс капитализмнинг тўғри тизим эмаслигини, унинг турли 
инқирозлар, циклик ўзгаришларга мойиллигини кўрсатиб берди. 
Ҳақиқатдан ҳам Смитнинг фикридан фарқли равишда капитализм 
тизимининг кибернетик кафолатланган жараёндан анча узоқлиги аниқ. 
Капитал жамғарилиши меҳнат ва капитал манфаатларининг 
ноаниқлиги, қарама-қаршилигини енгиши керак бўлган бозор тизими 
билан бевосита боғлиқдир. Бизнеснинг асосий мақсади бойлик тўплаш 
бўлса ҳам бу мақсадга эришиш ҳар доим ҳам амалга ошавермайди.
«Капитал» асарида капитализмнинг турғун эмаслиги охир-
оқибатда тизимнинг қулашига олиб келади, деган қисқача хулосалар 
чиқарилади. Бу асарда яна иккита муҳим фикр берилган:
1. 
Корхоналар ҳажми инқирозлар туфайли доим ўсиб боради, бу 
эса иқтисодиётнинг монополлашувига ва қулашига сабаб бўлади. 
Инқирозлар туфайли банкрот бўлган корхоналар мулки бошқа 
фирмалар 
томонидан 
сотиб 
олинади. 
Бундан 
фирма 
ва 
фермерларнинг йириклашув тенденцияси капитализмнинг муҳим 
ажралмас хусусиятидир.


2. 
Омманинг «пролетарлашуви» натижасида синфий кураш 
кескинлашуви кутилади. Инқирозлар туфайли кичик бизнес ва 
мустақил ҳунармандлар оммавий равишда кўчага ҳайдалади. Шундай 
қилиб жамият таркибида оз сонли капиталист-магнатлар ҳамда кўп 
сонли, мулкдан маҳрум этилган, норози, «пролетарлашган» оммадан 
иборат икки синф пайдо бўлади, «...охир-оқибатда бу жараён узлуксиз 
давом этиши мумкин бўлмай қолади. Капитал монополияси ўзи 
яратган ишлаб чиқариш усулининг кишанига айланади. Ишлаб 
чиқариш 
воситаларининг 
марказлашуви 
ва 
меҳнатнинг 
ижтимоийлашуви капитализм билан мос келмай қолади. Капитализм 
қобиғи портлайди. Капиталистик хусусий мулк зил кетади. 
Экспроприаторлар экспроприация қилинади...»
Капитализм жамияти бошқа янги жамиятга инқилобий йўл билан 
ўз ўрнини беради, деб башорат қилинган эди. Бу ҳодиса энг 
ривожланган мамлакатларнинг бир қанчасида ҳар ҳолда бир вақтда 
рўй бериши керак эди. 
Илгари сурилган иқтисодий мунозара асосан капитализм охир-
оқибатда ўзини ўзи вайрон эта оладими, деган масалага бориб 
тақалади. 
Капитализмнинг 
ички 
қарама-қаршиликларининг 
чуқурлашуви туфайли бозор механизми уларни тартибга сола 
оладими, деган ва бошқа саволларга аниқ жавоб бериш қийин. Маркс 
танқидчилари тўла ишонч билан капитализм вайрон бўлмади, 
ишчилар синфи қашшоқлашмади, фойда нормасининг пасайиши ва 
бошқа прогнозлари тасдиқланмади, демоқдалар.
Унинг тарафдорлари эса бунинг аксини исботламоқдалар. 
Уларнинг фикрича, капитализм ХХ асрнинг 30-йиллари деярли вайрон 
бўлди, одамларнинг «пролетарлашуви» тобора ортиб бормоқда, 
масалан, 1800 йилда 80 фоиз америкаликлар ёлланган ҳолда ишлаган 
бўлсалар, уларнинг ҳиссаси ҳозир 10 фоиздан тушган, Маркс 
айтганидек, фирмалар ҳажми тобора йириклашмоқда, капиталистик 
тизим нокапиталистик Осиё, Жанубий Америка ва Африкага тобора 
кириб бормоқда.
Бу борада ўз фикримизни билдирмоқчи бўлсак, шуни айтиб ўтиш 
керакки, марксизм ғоялари ўша давр учун кўп жиҳатдан тўғри эди. 
Капитализм шаклланаётган ва ривожланаётган даврда ишчиларнинг 
аҳволи кескин ёмонлашди, эксплуатация кучайди, инқилобий вазият 
юзага келди ва бу қисман амалда рўй берди. Аммо инқирозлар 
гирдобига учраган етакчи капиталистик мамлакатлар аҳволни 
тўғрилаш учун ўз иқтисодий сиёсатларини кескин ўзгартиришга 
мажбур бўлдилар, ижтимоий бозор элементларидан фойдаланиш 
йўлига ўтдилар. Бунда собиқ СССР ва бошқа «социалистик» деб 
аталган давлатларнинг таъсири ҳам кучли бўлди. Бу даврда 
капитализм янги даврга мослашди ва аслида «социализм» 
элементларини ҳаётда қўллай бошлади. Ҳозирги ХХ аср капитализми 
ХIХ асрдагидан кескин фарқ қилади.


Олимлар Маркснинг оташин демократ бўлганлигини тан олган 
ҳолда, унинг жуда шошқалок одам эканлигини ҳам айтмоқдалар.
Таниқли иқтисодчи олим Марк Блаугнинг таъкидлашича
К.Маркснинг иқтисодий таълимоти ҳозирги даврда ҳам долзарбдир 
(«Экономическая мысл в ретроспективе», стр.207). Лекин бу олим 
«қиймат» тушунчасини «қиммат» билан алиштирган (қиммат қонуни, 
қўшимча қиммат қонуни ва бошқалар). Унингча, Маркс қиммат 
қонунидан нисбий баҳо, капиталга фойда нормасини аниқлаш учун 
фойдаланади, бошқача айтанда, унинг тизимида «қўшимча қиммат» 
қандай аниқланиши кўрсатилади. Асосий капитал «

Download 482,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish