қилиб юборган бўлар эди. Лекин 70-йилларда, айниқса 80-90 йилларда
Совет Иттифоқи инқирозга юз тутди. Хўш, социализм ва коммунизм
ғояси пуч бўлиб чиқдими ёки гап бошқа ердами?
Бу ерда тарихга экскурсия қилишга тўғри келади. Капитализм
(
айниқса империализм, давлат-монополистик капитализм босқичида)
аввалги жамиятлардан ижобий фарқ қилади, унинг кўплаб
имкониятлари борлиги аниқланмоқда; айниқса буржуазия катта
тажрибага эга (ХVIII асрнинг ўртасида пайдо бўлган бу синфнинг 250
йиллик тажрибаси бор), ўз бошидан қанчадан-қанча жараёнларни
ўтказди, у феодал муносабатларга қарши қонли курашда ҳокимиятни
қўлга олгач, асосий ишлаб чиқариш
воситаларининг эгасига айланди,
дастлаб эксплуатациянинг жирканч усуллари қўлланилди (14-16
соатлик иш куни, болалар ва аёлларнинг меҳнатидан фойдаланилди,
иш ҳақи ниҳоятда оз, социал шароит ғоятда оғир эди), оқибатда бир
қанча социал инқилоблар ва иқтисодий инқирозларни бошидан
кечирди, бу синф курашларда чиниқди, тажриба орттирди, ўзини
ҳимоя қилиш, яшаш учун йўл қидирди, иложини топди. Дастлабки ва
кейинги йилларда мустамлакалар (колониялар) жонига оро кирди,
улар ҳисобига метрополиянинг иқтисодий ва
демакки, сиёсий аҳволи
нисбатан яхшиланди.
Мустамлакачилик системаси тугаган ҳозирги пайтда ҳам илгари
колония бўлган давлатлар ўз қарзларини эмас, ҳатто фоизларини
тўлашга ҳам қодир эмаслар (масалан, Жанубий Америка давлатлари
АҚШ га жуда катта қарздор). Яна бир фикр шуки, барча капиталистик
давлатларнинг равнақи бир хил эмас, балки турличадир.
Россиядаги инқилоб (чет эл интервенцияси бежиз эмас),
социализм йўлини биринчи бўлиб танлаган давлатлар - СССР,
Монголия ва бошқалар, II Жаҳон уруши, янги социалистик йўлдан
боришни
истаган давлатлар, мустамлакачилик системасининг
емирилиши, иқтисодий ва сиёсий инқирозлар капиталистик давлатлар
олдига янгидан янги муаммоларни қўйди. Катта тажрибага эга бўлган
буржуазия илмий-техника прогрессидан унумли фойдаланди, ишлаб
чиқаришни ўстирди, фойда ошди, ишчилар синфи ва халқнинг моддий
турмуш даражасини оширишга ва социал тенгликни юмшатишга
эришди. Масалан, АҚШда миллий бойликнинг 60 фоизи 1 фоиз
аҳолининг қўлида, бунга халқ жим қараб тура олмайди. Шунинг учун бу
система йўқолиш хавфининг олдини олишга мажбур эди (СССР
тажрибаси).
Шу вақт давомида СССР деб аталган собиқ
мамлакатда
ривожланиш тобора сусайиб борди, социал танглик кучайди, бунга бир
қанча сабаблар бор. Аввало воқеаларни сунъий тезлаштиришга
уринилди. 1928 йилдан бошлаб янги иқтисодий сиёсат вазифалари
инкор этилди, ваҳоланки бу жиддий ва узоққа мўлжалланган сиёсат
эди. Капиталистик муносабатларга чек қўйишга шошилдик, маъмурий-
буйруқбозлик усулини жорий қилиб, айниқса қишлоқ хўжалигида
мажбурий коллективизация каби йирик хатоларга йўл қўйдик,
деҳқонлар ва ишбилармонларнинг фаолиятига сунъий тўсиқлар
яратдик.
Иккинчи
бешйиллик
охирида
социализм
қуриб
битказилганлигини эълон қилдик ва АҚШга этиб олиш ва ундан ўзиб
кетиш вазифасини белгиладик. II Жаҳон уруши оқибатлари ва ундан
кейинги воқеалар, совуқ уруш, қуролланиш пойгаси (40-50 фоиз
харажат), бошқа давлатларга беғараз ёрдам, илмий-техника
тараққиётига эътиборнинг камлиги (кибернетика ва генетикани
дастлаб инкор этиш) иқтисодиётда қўпол хатолар ва ёмон оқибатларга
олиб келди. Айниқса оғир саноатнинг устун ривожланиш қонуни катта
зиён келтирди. 1953 йилда Сталин вафотидан сўнг Г.М.Маленков
томонидан халқ истеъмол молларини кўпроқ ишлаб чиқариш ғояси
зарарли деб эълон қилинди. Айниқса Н.С.Хрушчевнинг иқтисодий
сиёсати халқ хўжалигини кескин оғир аҳволга солиб қўйди.
Илғор капиталистик давлатларда қайта қуриш (агар
шундай
дейиш жоиз бўлса) анча илгари бошланди. Масалан АҚШда 1929-33
йиллар буюк инқироз даврида 17 млн ишсиз бўлган пайтда
социализация
режалари
тузилди,
инсоннинг
манфаатларини
таъминламай, ҳимояламай бориб ҳалокатга учраш мумкинлиги аён
бўлиб қолди (бунинг учун 200-250 йил керак бўлди).
II
Жаҳон урушидан кейин Германияда Л.Эрхард томонидан
ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётга йўл очилди, Швеция ва бир
қанча мамлакатларда давлат томонидан социал ҳимоя кучли қилиб
қўйилди.
Юқорида айтилганидек, бир қанча
давлатлар социализм
ғоясидан воз кечмаган. ХХРда социализм асосларини қуриш 50-100
йиллик вазифа қилиб белгиланган, КХДР, Куба ва Вьетнам
социалистик республикасида ҳам бу жамиятни қуриш учун ҳаракат
бор.
Марксча таълимот тарих синовидан тўла ўтмади. Унинг тақдири
келажак тарихи ҳукмига ҳавола этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: