фойда миқдорига камдир. Бу ҳолатдан чиқиш йўли жамиятда ишлаб
чиқармайдиган синфлар, яъни «учинчи шахслар»нинг борлигидир,
ортиқча маҳсулотлар улар томонидан сотиб олинади. Мальтус етарли
талабни қондириш учун ер аристократиясини улуғлайди, юқори рента,
солиқ ва бошқа йиғимларни оқлайди.
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш чегаралари
мавжуд эмас, дейди
Т.Мальтус. Ортиқча ишлаб чиқариш (инқирозлар) тўғрисида фикр
юритиб, бу жараён умумий бўлиши, ёки иқтисодиётнинг айрим
тармоқларида перманент (узлуксиз) ёки вақтинча бўлиши мумкинлиги
айтилади. Охир-оқибат шуни айтиш мумкинки, Д.Рикардо ва бошқа
классик мактаб вакилларидан фарқли равишда, Т.Мальтус бўйича
нафақат хусусий, балки умумий инқирозлар бўлиши башорат қилинади
(
бу тарихан исботланди). Аммо барча инқирозлар вақтинча бўлиб, улар
ўткинчи деб қаралади.
Мальтус «Нуфус назарияси»га кўра,
ишчиларнинг сонини
камайтиришни таклиф этган бўлса, ишламай ейдиганларнинг сонини
оширишни жамият учун фойдали деб ҳисоблайди.
Фақат Сисмонди капитализмдан воз кечиш ва майда ишлаб
чиқаришни ривожлантиришни таклиф этган бўлса, Мальтус
капитализмдан воз кечмаган ҳолда,
аввало йирик ер эгалари ва
руҳонийлар манфаатини таъминлашни қўллайди.
Мальтус ғояларидаги бу илмий чалкашликларга қарамасдан, унда
бир қанча ижобий фикрлар мавжуд. Ҳозирги даврда ривожланаётган
мамлакатлардаги оғир аҳволни тушунтиришда бу олимнинг қарашлари
тўғри келади. Айниқса, Корея Республикаси ривожи характерлидир.
Агар бу ерда 1950-60 йилларда аҳолининг ўсиши йилига 3 фоизни
ташкил этган пайтда иқтисодий ривожланиш паст бўлган бўлса, 90
йилларда аҳолининг ўсиши 1 фоизга тушган пайтга келиб иқтисодий
ўсиш кескин ошди. Марказий Осиё мамлакатларида ҳам аҳолининг
ўсиши катта бўлиб, иқтисодий ривожланиш муаммоларини ҳал этишда
бу олимнинг баъзи ғояларидан фойдаланиш яхши самара беради.
Мальтуснинг «Нуфус назарияси» ХIХ асрда жуда кенг тарқалди ва
машҳур бўлиб кетди. Ҳозирги даврда ҳам янги замонавий
Мальтусчилар Г.Бутул, Н.Чемберлен, П.Эрлих, У.Фогтлар Мальтуснинг
«икки прогрессия» тўғрисидаги дастлабки қарашларини бироз
ўзгартириб, «аҳолининг қариб бориши», «аҳолининг энг мақбул
миқдори», «қимматли» ва «арзон»
кишилар каби турли-туман
ғояларини илгари сурмоқдалар. Бу концепцияларда илмий-техника
тараққиётининг оқибатлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш баҳонаси
билан, ер куррасида «ортиқча» одамлар кўпайиб кетди, деб уларнинг
сонини турли йўллар билан камайтириш режалари таклиф қилинди.
ХХI аср бошида планетамизда 6 млрд дан ортиқ аҳоли истиқомат
қилмоқда (1945 йилда аҳоли сони 2.5 млрд эди) ва бу кўрсаткич тобора
ортиб бормоқда. Энг муҳим ва аянчли томони шундаки, кам
ривожланган ва қолоқ давлатларда бу ўсиш тез бўлиб, аҳолининг 75
фоизи шу давлатларга тўғри келади. Шунинг учун демография
муаммоси ҳозирда ҳам ниҳоятда долзарбдир.
Бугунги кунда бу
муаммони ҳал қилиш мақсадида ҳатто оилани режалаштириш чора-
тадбирлари таклиф қилинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: