24- мавзу. Классик иқтисодий мактабга муқобил ғоялар



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/18
Sana06.07.2022
Hajmi0,52 Mb.
#746493
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
24-klassik iqtisodiy maktab

laissez faire

принципи, «кичкина ва арзон давлат» ва унинг 
иқтисодиётга аралашувини кескин қисқартириш тарафдори сифатида 
Смит билан ҳамоҳанг. Сэй бу соҳада физиократик анъаналарга яқин 
бўлган. Унинг иқтисодий либерализм тамойили Наполеоннинг 
иқтисодий сиёсатига тўғри келмас эди (континентал блокада сиёсати 
Англия билан иқтисодий алоқаларни кескин чеклаган). Бурбонларнинг 
реставрация қилиниши Сэйнинг обрўси ошишига имкон яратди. Ишлаб 
чиқаришнинг асосий уч омили назарияси.
У ҳаёти давомида сиёсий иқтисод масалаларини имкони борича 
содда ва аниқ изоҳлашга интилди. Биринчилардан бўлиб ишлаб 
чиқариш омиллари: меҳнат, капитал ва ернинг маҳсулот қийматини 
ҳосил қилишда тенг иштирокини аниқ ифодалади (бу фикр юқорида 
эслаб ўтилган). Ҳозирги давр олимлари капитализмнинг (бозор) 
тизимини шу уч омил билан боғлайдилар.
ХIХ асрнинг бошларида шу уч омилга асосланган ғоялар ривож 
топди. Меҳнат - иш ҳақи, капитал - фойда, ер - рента: шу уч ўзаро боғлиқ 
(
уч бирлик) формула Сэй таълимотида муҳим ўринни эгаллайди. Унинг 
қиймат ва даромадлар тўғрисидаги таълимоти ўзига хос равишда ҳал 
этилди. Классик мактабдан фарқли равишда товар қиймати уни ишлаб 
чиқаришга сарфланган меҳнат билан эмас, унинг фойдалилиги билан 
аниқланади, шундай қилиб «Фойдалилик назарияси»га асос солинди. 
Бу назарияга кўра ишлаб чиқариш фойдалиликни яратади, фойдалилик 
эса предметларга қиммат беради, «қиммат фойдалилик ўлчовидир» 
дейди у. А.Смитнинг қиймат назариясидан фарқли, қиймат фақат 
сарфланган меҳнат билангина эмас, балки меҳнат маҳсулотининг 
нафлик даражаси билан ҳам ўлчанади, бу катта янгиликдир. Шундай 
қилиб Сэй қийматни истеъмол қиймати билан айнан бир деб тушунади. 


Демак қиймат ва тақсимот муаммосида тақсимот назарияси ажратиб 
олинади ва алоҳида қаралади. Шуни эслатиб ўтиш керакки, А.Смитгача 
алмашув қиймати фойдалилик билан албатта ва бевосита боғлиқ 
бўлмаслиги мумкин, масалан, ниҳоятда фойдали, ҳаётий зарур бўлган 
нарсалар ҳам паст қийматга эга бўлиши мумкин, айрим нарсаларнинг 
эса умуман қиймати йўқ, бунга ҳаво, булоқ бошидаги сув ва бошқаларни 
кўрсатиш мумкин. Иқтисодиётнинг бу категорияси даврдан, тарихдан 
ташқари қаралади ва абадий деб ҳисобланади, эксплуатация инкор 
этилади.
Қийматни 
фойдалилик 
билан 
алмаштириш 
оқибатида 
даромадлар масаласи ҳам шу асосда ечиб берилади. Ишлаб 
чиқаришда уч омил иштирок этади (меҳнат, капитал, ер) ва уларнинг 
ҳар бири қийматни ҳосил қилишда маълум хизматни амалга оширади. 
Уч омил уч хил даромадни юзага келтиради. Бундай тушунтириш 
ниҳоятда содда ва юзаки ҳисобланади. Чунки унда ишлаб чиқариш 
омиллари тўла ҳуқуқли ҳамкорлик асосида уйғун - гармоник ҳаракат 
қилади, ҳеч қандай эксплуатация тан олинмайди. Сэйнинг изчил 
издоши Фредерик Бастианинг бош асари ҳам «Иқтисодий гармониялар» 
деб аталиши бежиз эмас.
Сэйнинг даромадлар назариясида фойданинг изоҳланиши 
диққатга сазовордир. «Меҳнат» омили ишчилар учун иш ҳақини 
«капитал» омили соҳиб учун фойдани «ер» омили эса ер эгаси учун 
рента дароматларини юзага келтиради. Биз биламизки, фойда ссуда 
фоизи ва тадбиркорлик даромадидан иборат, унинг биринчиси капитал 
эгаси сифатида капиталист томонидан (капитал яратади), иккинчиси 
корхона бошлиғи сифатида капиталист томонидан ўзлаштирилади. 
Сэйнинг фикрича тадбиркорлик фойдасини ёлланма бошқарувчи ҳам 
олиши мумкин бўлган иш ҳақи туригина эмас. Бу махсус ва муҳим 
жамоат функциясини бажарганлик, яъни моҳият - эътиборига кўра 
ишлаб чиқариш омилларини рационал бирлаштирганлиги учун 
бериладиган мукофотдир. Шундай қилиб, тадбиркор ва ишчи 
ўртасидаги фарқ иш ҳақи даражасида деб кўрсатилади. Тадбиркор, 
ишбилармон маошининг юқори бўлиши эса уларнинг юқори 
вазифалари, таланти, фаолияти, тартиб ва бошқариш руҳи 
туфайлидир.
Сэй ишчиларнинг эксплуатациясини инкор этибгина қолмасдан, 
балки уларнинг келажаги порлоқ деган ғояни илгари суради. У капитал 
ўсиши билан «қуйи синфлар»нинг аҳволи яхшиланади ва улар «юқори 
синфлар» сафини тўлдириб боради, деб ўйлаган. Сэй саноат 
тўнтарилиши билан вужудга келган салбий ҳодисаларни юмшатиб 
кўрсатишга уринди, ўзининг «компенсациялар назарияси»ни илгари 
сурди. Унинг тасдиқлашича, машиналар биринчи пайтда ишчиларни 
ишдан сиқиб чиқаради, кейинчалик улар ишчиларнинг иш билан 
бандлигини 
оширади 
ва 
маҳсулотлар 
ишлаб 
чиқаришни 
арзонлаштириб, ишчиларга «энг юқори фойда» келтиради. Шундай 


қилиб, Сэйнинг фикрича, капитализм даврида саноат тўнтарилишидан 
ҳаммадан кўпроқ ишчилар синфи манфаатдордир. Оқибатда меҳнат 
манфаатлари капитал билан «гармония»да - уйғунликда бўлиши 
«исботланади» (уйғунлик назарияси).
Такрор ишлаб чиқариш назарияси Сэйнинг энг муҳим 
кашфиётларидан бири «Сэй қонуни», «бозорлар қонуни» ёки «сотиш 
назарияси» ҳисобланади. Физиократлар меркантилизмни танқид 
қилганда шу ғоядан фойдаланганлар. Унда шундай фикр келтирилади: 
«ҳар бир одам бир вақтнинг ўзида ҳам сотиб олувчи, ҳам сотувчидир». 
Кенэнинг фикрича, ҳамма сотиб олинган нарса сотилган, барча 
сотилган нарса сотиб олинган («Иқтисодий жадвал»га эътибор беринг) 
бўлади. Сэйга асосланиб Ж.М.Кейнс эса «таклиф шунга мос талабни 
яратади», деган фикрни илгари суради. Бу фикр Сэй ғоясини чипакка 
чиқариш учун ўйлаб топилган, чунки у ёки бу товар алоҳида-алоҳида 
ортиқча ишлаб чиқариши мумкин, ваҳоланки барча товарлар ошиқча 
ишлаб чиқариши мумкин эмасдир.
Кейнс фикрича, Сэй қонунини тан олувчи барча муаллифлар 
классик деб аталиши мумкин экан. Бундан капиталистик жамиятнинг 
такрор ишлаб чиқаришида «гармония» мавжудлиги ва оқибатда умумий 
ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари «принципда бўлмаслиги» 
исботланади, яъни таклиф автоматик равишда талабни вужудга 
келтиради. Бу қонун Мальтуснинг «Нуфус қонуни»ни эслатади. Агар 
бартер (маҳсулотни маҳсулотга алмашув – Т-Т) иқтисодиёти кўзда 
тутилса, бунда пул фақат ҳисоб бирлиги бўлади, унга умумий талаб 
барча пулга алмаштирилиши керак бўлган товарлар қийматига тенг 
бўлади, бунда эса ҳақиқатан ортиқча ишлаб чиқариш амалда мумкин 
бўлмай қолади. М.Блаугнинг фикрича, «Маҳсулотлар маҳсулот учун 
тўланади» қоидаси ички, худди шунингдек ташқи савдода қўлланилади 
– бу Сэй қонунинг моҳиятидир. Шундай оддий бир ғоя иқтисодиёт 
оламида катта шов-шувига сабаб бўлди.
Ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг ўзи даромадларни яратади ва шу 
қийматга мос равишда товарлар сотиб олинади. Иқтисодиётда умумий 
талаб таклифга тенг бўлади, фақат айрим диспропорциялар вужудга 
келади, яъни айрим товарлар кўпроқ, бошқалари эса камроқ ишлаб 
чиқарилади. Аммо бу ҳолатдан умумий инқирозларсиз чиқиб кетилади. 
Барча ишлаб чиқарувчиларнинг асосий манфаати алмашув қимматида 
бўлса, 
истеъмолчиларда 
эса 
бир 
маҳсулотнинг 
бошқасига 
алмашувидир. Пул бу жараёнда вақтинча фақат воситачилик ролини 
ўйнайди. Охир-оқибатда маҳсулотларга маҳсулот билан ҳақ тўланади. 
Бундан яна бир қисқача хулосалар чиқадики, унда ҳар бир ишлаб 
чиқарувчи барча ишлаб чиқарувчилар ютуғидан манфаатдордир.
Агар аввалги ҳолатда меҳнат ва капитал ўртасидаги қарама-
қаршиликлар ечилган бўлса, энди «манфаатлар гармонияси» барча 
капиталистларга, шаҳар ва қишлоқлар ва ҳатто бутун мамлакатлар 
ўртасидаги муносабатларга ҳам тегишлидир.


Сэйнинг 
бу 
қонунида 
протекционализмга 
қарши 
фикр 
билдирилади, чунки бу сиёсат чет эл маҳсулотларини келтириш, яъни 
импорт ва ички товарларни сотишга тўсиқдир. Тўла савдо эркинлиги 
ҳамда стихияли тартибга солинувчи капиталистик ишлаб чиқариш 
Сэйнинг асосий ғоясидир.
Сэйнинг «бозорлар назарияси» кўп мунозараларга сабаб бўлди, 
ҳақиқатдан ҳам ибтидоий даврда алмашув натурал ҳолда олиб 
борилган, яъни маҳсулот бошқа маҳсулотга маълум нисбатда 
алмаштирилган, унда харид қилиш ва сотиш жараёнлари албатта мос 
келган. Аммо энг оддий товар муомаласида ёки харид қилиш сотишга 
ҳамоҳанг бўлиши шарт бўлмай қолди, товарни сотган одам дарҳол 
бошқа товар харид қилмаслиги ҳам мумкин бўлиб қолди. Сотиш ва 
харид қилиш вақт ва макон жиҳатдан ажралиб туради, шу туфайли 
инқирозларга абстракт имконият туғилади. Капитализм даврида бу 
имконият ҳақиқатга айланиб қолди. Дастлабки кучли иқтисодий кризис 
1825 
йилда рўй берди ва доим маълум қонуниятлар асосида 
такрорланиб турибди.
Ўз даврида Сисмонди, Мальтус ва Ж.Милл бу қонун тўғрисида ўз 
фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Бунда капиталистик хўжаликда 
товарларнинг баҳоси хўжалик конъюнктурасига мос равишда абсолют 
мослашув ва дарҳол реакция қилиш хусусиятига эга деб ҳисобланади.
Ҳозирги даврда ҳам бу масала бўйича иқтисодчилар ўртасида 
неоклассик йўналиш билан кейнсчилик тарафдорлари орасида 
мунозара давом этмоқда. «Сэй қонуни»нинг ижобий томони шундаки, 
унга кўра капитализм ўз ривожи давомида ўзига ўзи бозор яратади, 
келажаги бор жамият деб қаралади ва Сисмондининг капитализм 
ривожига қарши фикрини инкор этади, реализация муаммосини ҳал 
этишда «Учинчи шахслар»га эҳтиёж қолмайди.
Сэй аргументларига асосланиб, буржуазия демократик давлат 
аппаратини қисқартириш, савдо ва соҳибкорлик эркинликлари 
тўғрисида прогрессив ғоялар илгари сурилди.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish