468
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига
эҳтиёжни аниқлаш босқичлари
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига
эҳтиёжни аниқлаш ушбу Низомга мувофиқ схема бўйича амалга оширилади
ва қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
I. босқичда даволаш-профилактика муассасасининг
шифокори ушбу
муассасанинг доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тасдиқланган
номдаги дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларига мувофиқ белгиланган
даврда беморларни таъминлаш учун зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга
дори
воситалари, шунингдек тиббиёт буюмларига ҳисоблаб чиқилган
эҳтиёжни тақдим этади;
II. босқичда даволаш-профилактика муассасасининг
доимий фаолият
кўрсатадиган комиссияси режалаштирилаётган
йил учун даволаш-
профилактика муассасаси бўйича эҳтиёжни умумлаштиради, таҳлил қилади
ва йиғма эҳтиёжни тасдиқлайди ҳамда уни Қорақалпоғистон
Республикаси
Соғлиқни сақлаш
вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият
кўрсатадиган комиссиясига тақдим этади;
III. босқичда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар
соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган
комиссияси даволаш-профилактика муассасаларининг ижтимоий аҳамиятга
эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини таҳлил қилиб,
тегишли ҳудуднинг уларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини шакллантиради ва
тасдиқлайди. Тегишли ҳудуд бўйича ҳақиқий эҳтиёж Ўзбекистон
Республикаси
Соғлиқни
сақлаш
вазирлигининг
Доимий
фаолият
кўрсатадиган
комиссиясига
республиканинг
йиллик
эҳтиёжини
шакллантириш учун юборилади.
469
Республиканинг ҳудудлар (чораклик)
маълумотларига асосланган
йиллик эҳтиёжи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
бош мутахассислари ва маслаҳатчилари эҳтиёжлари билан таққосланади.
Республиканинг йиллик эҳтиёжи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлигининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси мажлисида
шакллантирилади, унга тузатишлар киритилади ва тасдиқланади ҳамда
Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт
буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича
республика комиссиясига топширилади.
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига
эҳтиёжнинг сифатли ва ўз вақтида аниқланиши, эҳтиёжни
шакллантириш
бўйича шахсий жавобгарлик даволаш-профилактика муассасалари ва
дорихоналар раҳбарлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг бошлиқлари
зиммасига юкланади.
Do'stlaringiz bilan baham: