Ш. З. Умарованинг таҳрири остида



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

Э = С х С х Б,
бунда, 
Э — препаратга бўлган йиллик эҳтиёж; 
С — бир беморга бир марталик даволаш курси учун препарат сарфи; 
С — бир беморда бир йилда ўтказиладиган даволаш курслари сони 
(мавжуд бўлганда); 
Б — даволаш учун ушбу препарат қўлланиладиган беморлар сони 
(касалланиш). 
Мутахассислар томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмларига 
эҳтиёжни ҳисоблашда амбулаторияда ва шифохонада даволанишга бўлган 
эҳтиёж ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олинади. Амбулаторияда ва 
шифохонада даволанадиган беморлар бўйича маълумотларни соғлиқни 
сақлаш тизимининг статистика органлари тақдим этади. Ижтимоий 
аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжнинг 
якуний ҳисоб-китоби талабни тўлиқ қондириш ва мавжуд қолдиқлар ҳисобга 
олиниб, улардан ҳақиқатдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларга 
асосланади. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош 
мутахассислари ва маслаҳатчилари эҳтиёжни қуйидаги маълумотларни 
эътиборга олган ҳолда ҳисоблаб чиқади: 
касаллик тўғрисида статистика маълумотлари; 


467 
касалланиш эҳтимоллиги; 
аниқ бир касалликни даволашга мўлжалланган дори воситалари ва 
тиббиёт буюмларини қўллаш самарадорлиги
дори воситасининг касалликни даволашда асосий ёки ўринни босувчи 
препарат сифатида қўлланиши; 
дори воситаси ва тиббиёт буюмининг жамият соғлиғини сақлашдаги 
аҳамияти; 
дори воситалари билан даволашнинг даволаш схемаларини ўз ичига 
оладиган батафсил баёни; 
даволаш давомийлиги; 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон 
соғлиқни сақлаш ташкилотининг ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари
клиник протоколлари. 
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига 
бўлган эҳтиёжни аниқлашда қуйидагилардан фойдаланилади: ташхис қўйиш 
ва даволаш стандартлари; клиник протоколлар; 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг аҳоли 
сони, жинси ва ёш таркиби, 1000 нафар аҳолининг шифохонада даволаниш 
даражаси, тегишли йўналиш бўйича даволанган беморлар сони, асосий ва 
айрим касалликлар билан касалланиш даражаси бўйича маълумотлари. 
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига 
бўлган эҳтиёж ҳар бир ном бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади ва бунда 
уларнинг дори воситалари гуруҳларига мансублиги (истеъмол қилиниши 
нормаланадиган, махсус таъсирга эга, кенг таъсир доирасига эга) эътиборга 
олинади. Шунингдек бу борада кўрсатиладиган тиббий хизматлар даражаси, 
даволаш профилактика муассасасида дори воситаларининг мавжудлиги
ҳудуддаги касалланиш ва эпидемиологик вазият ҳақида маълумотлар, 
даволанган беморлар сони, ўтган йилда дори воситалари ва тиббиёт 
буюмларининг ҳақиқий истеъмоли ҳам ҳисобга олинади. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish