Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига
эҳтиёжни аниқлаш
СХЕМАСИ
470
Назорат саволлари
1.
Эҳтиёж тушунчасига изоҳ беринг
2.
Талаб ва истеъмол тушунчаларга изоҳ беринг
3.
Талаб ва истеъмолчиларга таъсир этувчи омилларни санаб беринг
4.
Дори воситаларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш усулларига таъриф беринг
5.
Дори воситаларга бўлган талаб қандай таснифланади?
6.
Талабни шакллантириш ва савдони рағбатлантиришни деб нима
айтилади?
7.
Эластик ва ноэластик талабга изоҳ беринг
8.
Истеъмолчига кўра дори воситалар нечта гуруҳга бўлинади?
9.
Кенг доирасида таъсир этувчи дори воситаларга бўлган эҳтиёж қандай
аниқланади?
10.
Эҳтиёжни аниқлаш замонавий усуллари қандай?
11.
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига
эҳтиёжни аниқлаш тартиби қандай?
12.
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларга
эҳтиёжни аниқлаш босқичлари нимадан иборат?
471
13- боб. Дори воситалари муомаласида логистик ёндашув.
13.1. Логистика таърифи, вазифалари, ривожлантириш босқичлари
13.2.Фармацевтика сохасида логистика.
13.3.Логистик сарф харажатлар.
13.4.Логистик канал, логистик занжир.
13.5. Товар харакатининг каналлари.
13.6. Савдо тармоғининг асосий фаолият турлари.
13.1. Логистика таърифи, вазифалари, ривожлантириш босқичлари
Хозирги кунда логистикани кўпгина таърифи мавжуд бўлиб, улардан
бири логистика хўжалик фаолияти деб юритилади. У қуйидаги вазифаларни
ўз ичига олади: товарларни сотиб олиш, ишлаб чиқаришни режалаштириш,
буюртмаларни қайта ишлаш, захираларни бошқариш, омборхона фаолияти ва
транспорт орқали ташишни ташкиллаштириш жараёнларини ўз ичига
оладиган комплекс хўжалик фаолияти деб кўрилади.
Логистика фаолиятининг вазифаси- юкларни тақсимлаш , уларни
бевосита истеъмолчига етқазиб бериш. Логистик тизим фаолияти биринчи
навбатда юкларни ташиш учун зарур бўладиган транспорт билан боғлиқдир.
Транспорт фаолиятининг асосий кўрсаткичи бу бажарилган транспорт
ишларининг хажми, яъни юкларни маълум масофага энг кам харажатлар
билан ташиш хажми хисобланади.
Корхоналарнинг узлуксиз иш олиб бориши учун ўз вактида хом-ашё
билан таъминланиб турилиши, тайёр маҳсулотларни эса истеъмолчиларга
узлуксиз етказиб берилиши лозим. Ушбу жараёнларни логистика фани
томонидан ўрганилади.
Логистиканинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи харбий
фаолият билан боғлик. Қўшинларнинг жойлашиш ўрнини аниқлаш,
режалаштириш, бошқариш ва уларнинг таъминотини ташкил қилишда
логистикадан кенг фойдаланилган. Масалан, Византия шохи Леон VI
давридаги ҳарбий иш бўйича дарсликда «Логистика» терминидан «фронт
472
орти, қўшинлар таъминоти» маъносида фойдаланилган. «Логистика»
терминининг ушбу ифодаси ҳозирги вақтда ҳам ўз маъносини йўқотмаган.
ХIХ асрнинг бошларида яшаган француз харбий мутахасис А.Г. Джолини
логистика бўйича ёзилган биринчи китобнинг муаллифи хисобланади. Катта
инглизча-русча луғатда «logustics» сўзи қуйидагича таржима қилинган: 1)
фронт орти ва таъминот, 2) моддий техника таъминоти, 3) фронт орти
ишларини ташкил қилиш ва амалга ошириш.
Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШ армияси фронт орти ишлари ва
армия таъминотини ташкил қилиш ва бошқаришда логистик ёндашувдан
кенг фойдаланган.
Логистика» терминининг яна бошқача бир кўринишда изоҳланишининг
ҳам узоқ тарихий илдизлари мавжуд. XVII-XVIII асрларда яшаган немис
идеалист-файласуфи Готфрид Вильгелм Лейбниц математик логикани
логистика деб атаган. Бу термин математик логика деб бир неча юз йилдан
сўнггина философларнинг 1904 йилдаги Женева Конференциясида расман
қабул қилинган.
Логистика нисбатан ёш ва тез ривожланаётган соха ҳисобланади. Бу
тушунча ёки терминологияга таалуқли бўлган кўпгина масалалар доимо
ўзгариб такомиллашиб бормоқда, янгича маъно, мазмун кашф қилмоқда.
XX аср логистикаси ривожланиш даврини хронологик жихатдан бир
нечта тарихий даврларга бўлиш мумкин.
1. 1920-1950 йиллар асосан ҳарбий логистика назариясининг шаклланиш ва
таркиб топиш даври ҳисобланади. Бу даврда айниқса АКШ да ҳарбий
логистика жуда тез ривожланди. Бу пайтда ишлаб чиқилган логистик
ёндашувлар ва усулларнинг амалий аҳамияти 2-чи жахон урушида 2
фронтнинг очилиши билан Америка армияси томонидан муваффақиятли
тарзда қўлланилган таъминот, омбор ва транспорт жараёнларини бошқариш
ва мувофиқлаштиришни ягона бир тамойили асосида ташкил қилиш билан
исботланган эди.
Бу даврда дастлабки логистик ташкилотлар пайдо бўла бошлади.
473
2.1950-70 йиллар логистиканинг шаклланиш даври. Бу давр логистика
назарияси ва практикасининг ривожланиш даври ҳисобланади. Ғарб
бизнесида маркетинг фалсафасининг кенг ёйилиш даври. Ғарб бизнеси
дистрибьюцияси (табиий, физик тақсимот)да логистиканинг умумий
харажатлар концепциясининг кириб келиши билан характерланади.
3. 1970-1990 йиллар логистикада ривожланиш ва интеграциялашув даври.
Ғарбнинг ривожланган давлатларида логистиканинг маркетинг ва интеграл
концепциялари жуда тез суръатлар билан ривожланди.
Бу даврда логистиканинг ривожланиши корхона логистик функциялари
ва унинг логистик ҳамкорларининг максимал даражада интеграциялашуви
билан характерланади. Яъни, харажатлар қилиб, бизнеснинг пировард
мақсадига эришиш учун
Do'stlaringiz bilan baham: |