www.ziyouz.com кутубхонаси
26
ерда эди, қаёққадир кетди, дейишди. Қаёққалигини айтишмади. Бутун қишлоқни айланиб
чиқцим, аммо тополмадим. Кунни зўрға ўтказдим-да, кечқурун уйига бордим. Усмон ака
айвонда чўт қоқиб, қандайдир ҳужжатларни текшириб ўтирарди. Ойпопук кўринмади. Сўрашга
эса, ботинолмадим. Бир маҳал, уйнинг эшиги очилиб, у чиқди. Лекин... лекин кўриши билан
қайтиб кириб кетди. Ҳайрон қолдим. Юрагим орқамга тортиб, оёқларимгача бўшашиб кетди.
Анча ўтирдим. Лекин у чиқмади.
Хомуш бўлиб уйга қайтдим.
Мавлон Шаҳодат хола билан гаплашиб ўтирарди.
— Собирдан хат келибди, — деди у мени кўриб. — Минг метр баландликдан парашютда
сакрабди.
Собир кампирнинг ўғли эди.
— Яхши, — дедим парвосизлик билан.
— Ҳа, кайфингиз бузуқ? — сўради доктор. Индамадим.
— Бу кишининг мучали қишми дейман, нима бало?! — деди Шаҳодат хола. — Сал нарсага
куюнаверасизми, болам? Мундоғ ёзилсангиз-чи!
Эринибгина жилмайиб қўйдим. Гапиришга мажолим йўқ эди.
Зўрға тунни ўтказдим. Бошим гувиллаб оғрирди, нима қилишимни билмасдим. Руҳим
тушган, кайфим бузуқ эди. «Нега бундай қилди? Нега бирдан ўзгариб кетди?» — ўйлардим
нуқул. Қанча ўйласам ҳам ўйимнинг тагига етолмасдим. Кечқурун правление йиғилиши бўлди.
Йиғилишда худди нина устида ўтиргандек ўтирдим. Юрагимга ҳеч нарса сиғмасди. Йиғилиш
тамом бўлиши билан отилиб эшикка чиқдим.
— Ўктам ака! — деди шу пайт орқамдан кимдир. Ўгирилдим, Фарида эди.
— Хўш?
— Манави хат сизга, — деди у. — Попук бериб юборди. Юрагим ҳапқириб кетди. Хатни шу
ердаёқ очиб ўқий бошладим.
«Безовта қилганим учун кечиринг, — дейилган эди хат-да. — Сизда зарур ишим бор. Дарё
лабидаги ўша ўзингизга таниш бўлган харсангтош ёнида кутаман. Йиғилишдан чиқиб келинг.
Ўтиниб сўрайман. Ойпопук».
Менга жон кирди. Хатни маҳкам ушлаганимча олмазорга қараб югурдим.
Ойдин кеча эди. Ҳаммаёқ кумушранг нурга кўмилган. Жимжитлик. Фақат олма барглари
сеҳрли шитирларди. Харсангтош олдида нимадир қорайиб кўринди. Ойпопук! Юрагим баттар
ўйнаб кетди. Яқинлашдим. Ойпопук менга ўгирилди, унинг кўзлари чарақларди.
— Салом. Тинчликми? — дедим муздек қўлини қисиб.
— Тинчлик. Мени кечиринг, — деди у. — Бемаҳалда қиз боланинг бундай пастқам жойга
эркак кишини чақириши одобдан эмас. Биламан. Лекин мажбур бўлдим. Мен... мен...
У жимиб қолди. Боши эгилди, бирдан елкалари титраб кетди. У йиғларди.
— Нима бўлди ўзи? Айтсангиз-чи! Мени қийнаманг! — дедим ўпкам тўлиб бораётганини
сезиб.
— Мен... мен.. сизни яхши кўриб қолдим...
Ойпопук шундай деб, бошини кўкрагимга ташлади.
— Мен ҳам... мен ҳам!.. — дедим уни бағримга босар эканман. — Ўша биринчи кўришган
кунимизоқ яхши кўриб қолдим!.. Гулхан ёнида...
— Ростданми? — сўради у бошини кўтармай.
— Ростдан, ростдан! — дедим мен. — О, қандай яхши! Ойпопук, жоним!.. — ўпа бошладим.
У индамасди. Кейин ҳозиргина менга бахт ато қилган лабларидан ўпмоқчи бўлиб, ёниб турган
қулоқларини қисиб, бошини кўтардим. Унинг жиққа ёш кўзлари меҳрибонлик билан менга
тикилди. Бирдан у силтаниб қўлимдан чиқди. Харсангтошнинг иккинчи томонига ўтди-да,
менга тескари ўгирилиб, унга суянди. У йиғидан тўхтаган, лекин хомуш эди. Ёнига бориб,
Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |