www.ziyouz.com кутубхонаси
34
нарса маълум эмас, деб кўя қолдик.
Яна бир неча кун ўтиб кетди. Ойпопук энди йиғламас, афтидан секин-аста кўника бошлаган
эди. Лекин ҳамон чеҳраси сўлғин, камгап эди. Бу орада миямда бир фикр пайдо бўлди.
Тошкентга тушиб, Қосим аканинг оиласи билан гаплашиб келмоқчи бўлдим. Ахир
иккаловининг бир вақтда қамалиши бежиз эмасдир! Фикримни Мавлонга, Ҳайдарали акага
айтдим. Маъқуллашди. Ойпопук бўлса, севиниб кетди.
— Мен ҳам бораман! — деди у.
— Қандай қилиб борасан? — гапга аралашди Фарида. — Эртага райкомда бўлишинг керак.
Эсингдан чиқдими? Сени тасдиқлашади.
— Хаёлимдан кўтарилибди, — деди Ойпопук бўшашиб. — Энди нима қиламан-а? Жуда ҳам
боришни истардим!..
Менинг ўзим ҳам ичимда унинг боришига қарши эдим. Нима қилади қййналиб? Яхши гап
эшитсак майли. Ҳеч нарса билолмасак-чи? Қодировнинг гапларини у ерда ҳам эшитсак-чи?
— Сиз қолинг, — дедим. — Райком чақиртирган бўлса, шу ерда бўлишингиз керак.
— Хўп, — деди у, — сизга ишонаман. Қуруқ қайтмайсиз.
— Албатта, — дедим мен. — Ҳаммасини суриштираман. Мана, кўрасиз, дадангиз чиқиб
келадилар.
— Кошкийди...
— Ўзингизни қийнаманг. Ваъда берасизми?
Ойпопук индамади. Бағримга оҳиста босдим-да, иссиқ пешонасидан ўпдим...
Ўша куниёқ правлениедан рухсат олиб, Тошкентга жўнадим.
10
Отам мени ҳам севинч, ҳам ҳайрат билан қарши олди.
— Кутмаган эдим, — деди уйда ўтирганимизда гап орасида. — Ўзинг келдингми ё иш
билан?
Ҳаммасини гапириб бердим.
— Энди Қосим аканикига бораман, — дедим гапимнинг охирида. — Балки Усмон аканинг
бунга алоқаси бордир?
— Усмон акангни... — деди отам менга диққат билан тикилиб, — яхши биласанми?
— Ҳа, — дедим мен. — Нима эди?
— Ўзим, шундай, — отамнинг негадир гапиргиси келмади. — Одамни билиш қийин.
Баъзиларнинг тили бошқа-ю, дили бошқа бўлади.
— Билмадим, — дедим қандай жавоб қилишни билмай. — Лекин Усмон ака бунақа бўлмаса
керак.
— Ишқилиб, шундай бўлсин, — деди отам. — Ўзингга эҳтиёт бўл.
— Нега бундай деяпсиз? — сўрадим ҳайрон бўлиб. Отам индамай кўрпача устида ётган
газетани олиб, менга узатди-да:
— Тўртинчи бетдаги эълонни ўқи, — деди.
Ўқий бошладим. Булар ажралиш ҳақидаги эълонлар эди.
Отамга қарадим.
— Ўқи, ўқи, охиригача ўқи, — деди у
Яна ўқишга тушдим. Сўнгги сатрларда Санобар Воҳидова деган қандайдир аёлнинг Қосим
Воҳидовдан ажралиши ҳақидаги аризаси шаҳар судида кўрилади, деб ёзилган эди. Ҳайрон
бўлиб қолдим.
— Воҳидовни танийсизми? — сўрадим отамдан.
— Йўқ. Лекин ёмон гап тез тарқалади. Хўш, энди нима дейсан? — деди отам. — Айби
Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |