www.ziyouz.com кутубхонаси
23
шундай ажойиб одамлар билан танишиб олганимдан чексиз хурсанд эдим...
Ўша куни биринчи марта кўнглим офтобдек чарақлаб отамга хат ёздим. Бу хат
яккачинорликларга бағишланган қасида эди.
7
Эртаси куни кечқурун Мавлоннинг отдай, деганига қарамай Усмон акаларникига йўл олдим.
Усмон ака беқасам тўнини елкасига ташлаб, лейкада гулларга сув қуярди.
— Жуда яхши қилдингиз келиб! — деди у қўлини узатиб.
Кун бўйи уч-тўрт марта кўришган бўлсак ҳам салом бердим.
— Бир кириб кетай дедим.
— Жуда яхши, жуда яхши! Бу ёққа юринг!
Усмон ака айвонга бошлади. Кўтарилдим. Айвоннинг тўрида Ойпопук бир коса гуручнинг
курмагини тозалаб ўтирарди. Сочлари ироқи дўпписи устига чамбарак қилиб ўралган. Бир
ўримининг учи қулоғининг устига тушиб, кичкина ёқут кўзли зирагини беркитиб турибди.
Мени кўриб, турмоқчи бўлди.
— Ўтираверинг, ўтираверинг! — дедим шошиб. — Тузалиб кетибсиз-ку?!
Ойпопук енгил жилмайди.
— Жуда яхши бўлди-да, келганлари, — деди Усмон ака қизига қараб, кейин менга ўгирилиб,
қўшиб қўйди: — Ўзим бир ош қилишга орзуманд эдим. Бугун вақт-соати келган экан.
— Ўзингизга олманг. Мен айтдим ош қилайлик деб, — дрди Ойпопук уялинқираб.
— Сен ҳам айтдинг, — Усмон ака кулди. — Ўчоқ оошида юришимни ёқтирмайди. Нуқул
ўзи қилади, лекин йугун менинг қилгим келиб қолди. Бошлайверайми?
Ойпопук ҳа дегандай бошини қимирлатди.
— Мен ёрдамлашай? — дедим Усмон акага.
— Йўқ, иккита эркак ўчоқ устида турса, ош бузилади. Сиз шу ерда ўтиринг. Ана, Ойпопукка
қарашинг.
Усмон ака кетди. Айвонда Ойпопук иккаламиз қолдик.
— Хомуш кўринасиз? — сўрадим рўпарасига ўтириб.
— Ҳа, — деди у кўзларини узун киприклари орасига ишириб. — Кўп ўйладим.
— Нималарни ўйладингиз?
— Айтолмайман. Ўйладим-да. Ёшлигимдан шундайман. Деразанинг олдига ўтириб олиб
ўйлайвераман, ўйлайвераман. Сиз ҳам кўп ўйлайсизми?
— Сизчалик эмас, — дедим мен қўлимга бир кафт гуруч олиб.
Ойпопук, қўяверинг, ўзим, дегандай қўлимни ушлади. Қўллари ёнарди.
— Нималарни ўйлайсиз?
— Ҳар нарсани, — дедим елкаларимни қисиб.
— Бу ерда-чи? Уйингизни, Тошкентни ўйларсиз? Ойпопук кўзларини айёрона сузди.
— Балки қишлоғимиз ёқмагандир?
— Йўқ, жуда ёқди. Келганимга пушаймон эмасман.
— Агар Тошкентга чақиришса, кетармидингиз?
— Қайдам, бир нарса дейиш қийин. Сиз-чи?
— Йўқ, — деди у қатъий. — Тағин ким билади? Агар дадамлар бошқа ишга ўтиб кетсалар,
иложи йўқ. Шу ер менга жуда ёқиб қолди. Тинч, чиройли. Одамлари ҳам яхши. Шовқин-
суронни ёмон кўраман. Ғалати-а? Тўғрими?
— Нега? Ҳар кимнинг ўз ихтиёри.
— Ҳа, ҳар кимнинг ўз ихтиёри... — Ойпопук ўйланиб қолди. Ингичка бармоқлари орасидаги
курмаклар косага тушиб, гуручга аралашиб кетди. — Биласизми, мен шу ҳақда ўйладим. Нега
Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |