Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИДА ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet402/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИДА ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
МОДЕЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ (“КАФОЛАТ СУҒУРТА 
КОМПАНИЯСИ” АЖ ЖОРИЙ ЭТИЛГАН АКТ ЛОЙИҲАЛАРИ 
МИСОЛИДА) 
 
Суюнов Д.Х. – ОБМ Корпоратив бошқарув
назарияси ва амалиёти кафедраси мудири, и.ф.д., доц. 
Алимов З.М. – ОБМ тингловчиси 
Дунё тажрибасида суғурта, пул маблағлари фондини шакллантириш 
усулларини ўзида мужассамлаган ўзига ҳос тизим бўлиб, бу ишлаб чиқариш, 
хизмат кўрсатишда рақобатни ошириш, экспорт ва импорт, ишлаб чиқаришни 


893 
интеграциялаш билан боғлиқ фаолиятни турли рисклардан ҳимоялаш, 
шунингдек субъектларнинг фаолият қамровини кенгайтириш, банкларнинг 
инвестициялашув ишларини доимий ошириб бориш ва кредитлаш жараёнларини 
оширишга туртки беришга хизмат қилади. 
Суғурта фаолияти жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини ҳимоя 
қилиш, уларнинг хаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етиши мумкин бўлган турли 
рисклар натижасида юзага келадиган зарарларни қоплашнинг муҳим воситаси 
сифатида ривожланиб бормоқда. 
Лойиҳаларни бошқариш – бошқарув фаолияти тизимининг бир қисми 
ҳисобланади. Унинг воситасида лойиҳадаги ишлар ҳажми, ресурслар (маблағ, 
меҳнат, материаллар, энергия, муҳит ва бошқалар), вақт, сифат ва хавф-хатарлар 
ўртасида мутаносибликни сақлаган ҳолда лойиҳанинг аниқ мақсадлари 
белгиланади 
ва уларга эришилади. 
Лойиҳа – чекланган вақт ва ресурслар шароитида маҳсулот (товар, иш, 
хизмат) яратишга қаратилган, ўзаро боғланган ёки алоҳида олинган тадбирлар 
мажмуасидир, айнан мана шундай тадбирлар бошқаруви алоҳида ташкилот, 
корхона, шунингдек, бутун ижтимоий-иқтисодий тизимлар доирасидаги 
мақсадли ўзгаришларнинг амалга ошишини таъминлайди, негаки, у янги 
маҳсулот ва хизматларни вужудга келтирувчи кучли восита ҳисобланиб, 
маъжозий маънода, муваффақиятли ихтироларнинг ўзига хос универсал калити 
сифатида намоён бўлади. Замонавий лойиҳа бошқарувининг бундай хусусияти 
касбий фаолиятнинг мазкур турига универсаллик бағишлайди.
Ривожланиш ва инновациянинг калити ишончли рақамли иқтисодиётда. Бу 
борада мижозлар қамровини ошириб бориш муҳимдир, иқтисодий, ижтимоий ва 
маданий алоқаларни рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга 
оширишда “онлайн хизмат, масофавий таълим, электрон тўлов, товар ва 
хизматларнинг интернет савдоси” мисол бўла олади. 
Маълумки, бугун қандай соҳа бўлмасин, унинг ривожини замонавий 
ахборот технологияларисиз тасаввур қилиш мушкул. Шу маънода, тизимга энг 
илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилиш, ахборот 
алмашинуви ягона тизимини шакллантириш, ҳужжатларни расмийлаштириш 
ҳамда суғурта хизматларни кўрсатиш фаолиятида самарадорликни оширишда 
қўл келади.
Шу маънода, рақамли иқтисодиёт шароитида ахборот-коммуникация 
технологияларини (AКТ) кeнг жорий этиш этган холда интeрнeт тизими oрқaли 
суғурта хизматларини тақдим этиш ҳам дoлзaрб аҳамият касб этиб бoрмoқдa. 
Сабаби, молия-банк соҳасида кўрсатилаётган хизматлар реал вақт режимида 
масофадан туриб фойдаланиш имкониятларини жорий этиб, такомиллашиб 
бормоқда.
Лойиҳаларни суғурта компаниясида амалга ошириш моделларини қўллаш 
орқали истиқболда ўсиш кўрсаткичларига эришишни қуйидаги аниқ мисолларда 
кўриб чиқиш мумкин.
АКТ бўйича “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да молиявий ҳисоб-китоб, 
хисоботлар ва суғурта фаолиятини технологик компьютерлаштириш бўйича 


894 
ахборот тизими мажмуасини жорий этиш йўналишида амалга оширилган 
ишларни кўриб чиқиш мумкин.
Мазкур лойиха истиқболига кўра, компаниянинг барча бизнес 
жараёнларини компьютерлаштириш кўзда тутилиб, амалга оширилган ишларни 
аниқ мисоллар асосида кўриш мумкин. 
Лойиҳа замонавий дастурлаш воситалари ва интернет технологияларини 
жорий этиш орқали амалга оширилди. 
Бугунга келиб компания иш фаолиятида фойдаланилаётган АКТ дастурини 
жорий этилиши қуйидаги тартибларда амалга оширилди.
Хусусан, компания учун аппарат-дастурий мажмуа харид қилиниб, иш 
жойлари замонавий компьютер техникалари билан таъминланди. Компаниянинг 
худудий филиаллари учун TASIX тармоғида ADSL2+, FTTx технологиялари 
қўлланилиб, тезлиги 2 мбит/сек бўлган химояланган маълумот узатиш каналлари 
ташкил этилиб, унинг тезлиги қисқа вақт ичида 5 мбит/секундга кўтарилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги «Транспорт воситалари 
эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш» бўйича 
Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 
Қарорига ижроси юзасидан ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этилган 
«ТВЭФЖМС» автоматлаштирилган маълумотлар тизими замонавий интернет 
технологияларни қўллаш асосида онлайн режимда мижозларга хизмат 
кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, бунда мижозга тегишли ҳужжатларни дастурга 
киритиш ва суғурта полисини чоп этишга сарф этиладиган вақтни 
минималлаштириш ҳамда уларни ягона маълумотлар базасида сақлаш 
имкониятини вужудга келди. 
“Кафолат суғурта компанияси” АЖ да интеграциялашган ахборот 
мажмуалари тизими. 
Компания томонидан кўрсатилаётган барча суғурта хизматлари, 
тузилаётган суғурта шартномаларининг барча хусусиятлари, элементлари ягона 
нуқтада бирлаштирилди хусусан «Kafolat Online» АМТ орқали компаниянинг 
марказлашган ягона маълумотлар базаси шакллантирилди.
Бу ўз навбатида маълумотларнинг юқори даражада аниқлаш, ҳисоботларни 
тезкор ва хатосиз тайёрлаш, бошқарув амалиётида зарур бўлган таҳлилларни 


895 
қисқа вақт ичида ишлаб чиқиш ва тезкор қарорлар қабул қилиш имкониятини 
берди. 
Шу билан бир қаторда, «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик 
жавобгарлигини мажбурий суғурталаш» (ТВЭФЖМС) бўйича суғурта полисини 
расмийлаштирган ҳамда шахсий мобиль телефон рақамини тақдим этган ҳар бир 
суғурталанувчига харид қилган суғурта полиси, унинг амал қилиш муддати ва 
тўланган суммаси ҳақида ахборот берувчи «SMS-хабар» хизмати амалга 
оширилди. Бу мижозларга мазкур хизматдан фойдаланишда шаффофлик, 
қулайлик ва ишончлилик, энг муҳими суғурта полисининг ҳақиқий эканлигига 
ишонч ҳосил қилишида ёрдам берди.
Бу компания мижозлари сонининг ортишига, аҳоли ва ташкилотлар 
ўртасида суғуртанинг замонавий тамойиллар асосида иш олиб бораётганига 
ишонч ҳосил қилишга ёрдам берди.
Бундан ташқари, навбатдаги лойиҳага кўра компания ўзининг маълумотлар 
базасида мобил телефон рақами бўлган мижозларига ТВЭФЖМС полиси 
расмийлаштирилган санадан қатъий назар, ушбу турдаги суғурта полиси 
муддати тугашига 5 кун қолганда ҳамда тугашидан 1 кун аввал уни янги 
муддатга расмийлаштириш ҳақида «SMS-хабар» юборилади.
Бу билан компания ушбу турдаги суғурта хизмати бўйича полисни янги 
муддатга расмийлаштиришни унутган мижозларининг жарима тўлаш каби 
ноҳушликларга тўқнаш келмаслигининг олдини олиш мақсадини илгари сурган. 
Компания томонидан амалга оширилган кейинги лойиҳага кўра, транспорт 
воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш 
бўйича мижоз томонидан тўланадиган суғурта мукофотини ҳисоблаш учун 
Android Операцион тизими негизида «ТВЭФЖМС» бўйича калькулятор мобиль 
дастури ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа мижознинг суғурта хизматлари нархини 
онлайн тарзда масофадан туриб ҳисоблашига ёрдам берди ҳамда суғурта маркази 
офисларга келиб ёки Call марказга телефон қилиб, ортиқча вақт сарфлаб 
аниқлаш каби саволларни кун тартибидан олиб ташлади.
Шунингдек, автоматлашнинг яна бир босқичи, яъни суғурта хизматларини 
online тарзда, интернет тармоғи орқали тақдим этиш лойиҳаси ишга туширилди. 
Бу лойиҳада, мижоз ўзининг шахсий виртуал хонасида ўз ҳисоб балансини 
тўлдирилганлик тарихини кузатиши, суғурта хизматларидан фойдаланиши, 
суғуртага оид савол бериши, суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида хабар 
бериши мумкин. 
Суғурта хизматларини тезкор тақдим этиш, уларнинг сифатини яхшилаш 
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунини самарали ва ўз вақтида ижро этиш мақсадида
«Kafolat Online» АМТда, компанияга келиб тушаётган барча даъво аризаларини 
ўз вақтида кўриб чиқилишини «online» тарзида кузатиш, назорат ва мониторинг 
қилиш имкониятини берувчи алоҳида блоги ишга туширилади.
Компания томонидан кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифати ва 
кўламини янада ошириш, кўрсатилаётган хизмат учун тўловларни қабул 
қилишда замонавий тўлов тизимларини амалиётга киритиш бўйича қулайликлар 
хам жорий этилган. 


896 
Жумладан, суғурта қилдирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 
компания билан агентлик келишуви асосида ҳамкорлик қилаётган ва суғурта 
хизматларини таклиф этаётган суғурта агентлари учун хизмат гувоҳномалари 
(ID-CARD) янги шаклда ишлаб чиқилди. 
Ушбу хизмат гувохномасининг асосий қулайлиги улар замонавий тўлов 
тизимлари билан боғланган ҳолда ишлайди. 
Яъни унда қуйидаги қулайликлар жойлаштирилган: 
- суғурта агенти хизмат гувоҳномаси ва унинг шахсини QR код орқали 
аниқлаш; 
- андроид телефондан QR код орқали тўлов; 
- рақамли телефондан Сlick USSD кодлари орқали тўлов; 
Компания бўлинмаларига суғурта хизматидан фойдаланиш учун ташриф 
буюраётган жисмоний шахс суғурта мукофотини (пулини) ходим ёки суғурта 
агентининг хизмат гувоҳномасига жойлаштирилган тўлов тизимлари орқали 
онлайн равишда амалга оширишлари мумкин. 
Мазкур қулайлик, суғурта қилдирувчиларга, суғурта тўловларини амалга 
оширишдаги банк кассаларига бориш, тўлов терминалидаги узилишлар вақтида 
ортиқча оворагарчиликсиз суғурта полисларига эга бўлиш имкониятини яратади. 
Мазкур ID-CARD тизими компаниянинг интеграциялашган ахборот 
мажмуалари тизими билан тўлиқ боғланган. 
Суғурта маҳсулотларини суғурта агентлари орқали ва масофавий сотишда 
асосий эътиборни замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган холда 
виртуал офислар ва суғурта хизматлари сотишнинг янги каналларини яратиш, 
онлайн тўлаш имкониятлари орқали интернет-магазинлардан фойдаланган холда 
жаҳон Интернет тизимидан фойдаланган ҳолда суғурта хизматлари сотишни 
ривожлантиришга қаратиш лозим. 
«Кафолат онлайн» ахборот тизимлари мажмуаси суғурта компаниясининг 
барча бизнес процессларини ўз ичига қамраб олган бўлиб, тизимда суғурта ва 
инвестиция фаолияти амалиётидан ташқари кадрлар блоки, иш юритиш блоки, 
ходимларни масофадан туриб ўқитиш блоклари ҳам мавжуд. 
Қонунчиликда электрон полис атамаси энди жорий этилаётгани боис, 
ҳозирча онлайн сотилган полислар харидорларга етказиб берилмоқда, электрон 
полислар жорий этилиши, суғурта компанияларининг ишини енгиллаштириб, 
онлайн сотув самарадорлигини бир неча баробар оширади.


897 
Интеграциялашган мазкур ахборот мажмуалари тизимида компаниянинг 
фронт ва бэк офис ходимлари ва энг асосийси суғурта қилдирувчи (мижоз)лар 
учун ишлаб чиқилган функциялар бугунги кун талабларига мос келмоқда. 
Суғурта соҳасида рақамли технологияларни жорий қилиш, лойиҳаларни 
жадал амалга ошириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Албатта рақамли 
технологияларни жорий қилишда асосий ролни АКТ эгаллайди, демак, суғурта 
соҳасига, кундалик ҳаётга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини 
кенг жорий этиш бўйича туб ва ижобий маънодаги ўзгаришларни давом 
эттирмасдан туриб, истиқболдаги мақсадларга эришиш қийин бўлади.
Истиқболда қисқа вақт мобайнида нафақат ахборот хизматлари 
кўрсатишнинг кўплаб турлари бўйича қулайликларни жорий этиш билан бирга
мавжуд лойиҳаларни такомиллаштириш юзага келадиган камчиликларни 
бартараф этишимиз, қолаверса АКТ лойиҳаларини жорий этиш борасида илғор 
давлатлар сафига қўшилишимиз зарур. 
Бу борада республика суғурта бозорининг умумий ва ҳаёт суғурта 
тармоқларида фаолият юритаётган иштирокчилари томонидан жисмоний ва 
юридик шахсларга таклиф этилаётган комплекс суғурта хизматлари бўйича 
лойиҳаларни АКТ тизимига жойлаштириш ва уни кенг жорий этиш лозим. 
дастурлар доирасида лойиҳаларнинг самарали жорий этилиши ва ишлаши 
учун норматив-ҳуқуқий базани кўриб чиқиб, стратегик йўналишлар, ягона 
ёндашув, механизмларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш; 
лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳолатини тизимли 
мониторинг қилиш ҳамда дастурларни АКТ тизимида самарали жорий этиш ва 
фойдаланиш бўйича рейтинг баҳоларини юритиш; 
дастурлар доирасидаги тадбирларнинг амалга оширилишини назарда 
тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг комплекс экспертизадан 
ўтказиш ва келишишни таъминлаш
лойиҳаларни комплекс экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича уларни 
амалга ошириш тўғрисида хулоса бериш; 
ишлаб чиқилган лойиҳаларни суғурта компаниялари тизимида амалга 
ошириш; 
жисмоний ва юридик шахслар ўртасида ишга тушурилган лойиҳаларни 
замонавий маркетинг тамойиллари асосида тарғиб этиш; 
суғурта компанияларининг AКТ ва фронт офисларида хизмат қилаётган 
мавжуд мутaxaссислaрининг касбий билим ва малакаларини мунтазам ошириб 
боришига муҳим ҳисoблaнaди. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish