Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


РЕСПУБЛИКАМИЗ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet405/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

РЕСПУБЛИКАМИЗ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА 
ПАХТА-ТЎҚИМАЧЛИК КЛАСТЕРЛАРИНИНГ ҲОЗИРГИ КУНДАГИ 
ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
 
Мажидов М.Р. – ОБМ тингловчиси 
 
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида рақобат муҳити кучайиши муносабати 
билан 
қишлоқ 
хўжалиги 
корхонасининг 
маҳсулотлар 
бозоридаги 
рақобатбардошлиги, молиявий барқарорлиги ва фаолият самарадорлиги ҳамда 
ишлаб чиқаришни диверсификациялаш масалалари биринчи ўринга чиқмоқда.
Жумладан, “таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий 
иқтисодиётнингетакчи тармоқларини модернизациялаш ва диверсифика-циялаш 
ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш”
1
бўйича қатор вазифалар 
белгиланган.
Шунингдек, “... қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ 
қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги илғор 
технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг 
муҳимвазифамиз”
2
ҳисобланади. 
Ҳудудлар иқтисодиётининг ривожланишида кластерли ёндашувнинг асосий 
афзалликларидан бири – иқтисодий омилларнинг ролини кучайтириш ва 
маъмурий омилларнинг ролини камайтиришдан иборат.
Ҳудудий маъмуриятларнинг роли фақат дастлабки босқичда юқоридир. 
Масалан, янги кластерларни ташкиллаштиришда, айнан шу ҳудуд манфаатларни 
ҳисобга олган ҳолда, истиқболли кластерларни танлашда ҳудуд маъмуриятининг 
роли юқори бўлади. Кейинчалик эса, ҳудудий маъмуриятларнинг роли камайиб 
боради ва бозор иқтисодиёти қонунлари ва омиллари олдинга планга чиқади.
Худуд ҳокимиятларининг роли энг муҳим ва истиқболли кластерларни 
қўллаб-қувватлаш ва “ўйин қоидалари” ни тартибга солишдан иборат бўлади.
Жорий йилнинг 2020 йил 14 февралда Президент Шавкат Мирзиёев 
раислигида ўтказилган видеоселекторда мева-сабзавотчилик кластерларини 
самарали 
ташкил 
қилиш, 
пахтачилик 
кластерлари 
фаолиятини 
такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш 
тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича жуда кўплаб 
вазифалар белгилаб берилган эди. 
Призидентимизни 2019 йил 23 октябрдаги фармони билан Қишлоқ 
хўжалигини 
ривожлантиришнинг 
2020-2030 
йилларга 
мўлжалланган 
стратегияси қабул қилинди.
Олий Мажлисга Мурожаатномада барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги 
бўйича ҳам аниқ йўналишлар кўрсатиб ўтилди. 
Ушбу йиғилишда Призидентимизни 2019 йил 23 октябрдаги фармони 
билан Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга 
мўлжалланган стратегияси қабул қилинди. Олий Мажлисга Мурожаатномада 
барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги бўйича ҳам аниқ йўналишлар кўрсатиб 
ўтилди. 


905 
Президент “Кластерлар фаолиятини йўлга қўйишдан асосий мақсад – 
экспорт ҳажмини ошириш. Бунинг учун эса янги бозорларни топиш керак.
Бозор бўлмаса, экспорт ҳам бўлмайди, кластер тизими ҳам юрмайди. 
Шунинг учун чет эллардаги талабни мунтазам ўрганиб, имкониятлардан 
самарали фойдаланиш, экспортда изчилликни таъминлаш керак,” деб таъкидлаб 
ўтдган эди.
Шунингдек кластерлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва уларни 
молиявий қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам атрофлича таҳлил қилинди. 
Президент қарори билан мамлакатимизда пахта хом ашёси етиштир- риш, 
харид қилиш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини 
жорий этиш ҳамда ушбу йўналишда фермер хўжаликлари манфаатдорлигини 
оширишнинг янги механизмлари белгилаб берилди. 
Айтиш жоизки, юртимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий 
этилган кластер тизими охирги уч йилликнинг энг муҳим ўзгаришларидан бири 
бўлди. Эътиборлиси, бу янгича ёндашув қисқа муддат ичида аграр соҳани жадал 
ривожлантиришнинг локомотивига айланди. 
Таҳлилларга кўра, 2019 йилда пахта ҳосилининг 73 фоизи айнан пахта-
тўқимачилик кластерлари ҳиссасига тўғри келган. Уларда анъанавий экин 
ерларига нисбатан ўртача 4,1 центнер юқори ҳосил олинган. 
Жумладан, 13 та кластерда ҳосилдорлик 2018 йилдагига қараганда 1,5 
баробар, 4 та кластерда 2 баробар ўсган. Ушбу тизим асосида юртимизнинг 40 
туманида пахта етиштириш борасида охирги ўн йилдаги энг юқори кўрсаткич 
қайд этилди. 
Бундан пахтачиликдаги янги йўналиш қанчалик самарали эканини англаш 
қийин эмас. 2018 йилнинг жорий йилида эса пахта-тўқимачилик кластерлари 
сони 88 тага етказилиб, улар умумий пахта майдонининг 87 фоизини қамраб 
олади. 
Шу бугунги кунга келиб 2020 йил республикамизда ташкил этилган пахта-
тўқимчилик кластр корхоналири сони олдинги йилларга нисбатан ўсганлигини 
гувохи бўламиз, яъни 2020 йилга келиб республика бўйича уларни сони 95 тага 
етди. Бириктирилган жами ер майдонлари эса 907 870 гектарни ташкил қилади. 
Шундан, 95 та кластерда 153154 гектарни, 24370 та фермер хўжаликларида 
эса 754 716 гектарни ташкил қилади. Ушбу қишлоқ хўжалиги корхоналари 
етиштирилган пахта хомашёсининг умумий миқдори 3 197 311 тоннани ташкил 
қилган бўлса, шундан 531 913 тоннаси кластерларда, 2 663 611 тоннаси фермер 
хўжаликлари томинидан етиштирилди. Ўртача ҳосилдорлик эса 35 центнерни 
ташкил қилган (1-жадвал). 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish