881
Бу рақамли технологияларнинг
жадал ривожланиши, ахборот соҳасида
инқилоб ва иқтисодиётнинг глобаллашув жараёнларини тезлаштириш билан
ажралиб турди.
Улардан фойдаланиш самарадорлиги ортиб бораётган билимга
айлантирилди ва ижтимоий-иқтисодий алоқалар тобора кенгайиб бормоқда.
Бозор субъектларининг фаолиятида рақамли трансформацияларнинг асосий
омили рақамли маданиятни ривожлантиришдан иборат.
Жамиятни ижтимоий ва иқтисодий ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичида
атроф-муҳит жамиятнинг институционал тузилишига хос хусусиятларини
келтириб чиқармоқда ва бу асосда янги тушунчалар ва ёндашувларни
шакллантиришга зарурат туғдиради1.
Жумладан, Давлатимизда “Рақамли иқтисодиёт”ни ривожлантириш
борасида бир қанча самарали ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелда
“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий қилиш” тўғрисидаги
ПҚ-4699-сонли қарори қабул қилинди.
Бунда
рақамли
иқтисодиёт
ва
электрон
ҳукуматни
янада
ривожлантиришнинг қўшимча вазифалари этиб белгиланган:
2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг
мамлакат ялпи ички
маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтиришни назарда тутган ҳолда, шу
жумладан ишлаб чиқаришни бошқаришда ахборот тизимлари комплексини
жорий қилиш, молиявий-хўжалик фаолиятда ҳисобот юритишда дастурий
маҳсулотлардан кенг фойдаланиш, шунингдек, технологик жараёнларни
автоматлаштириш орқали уни жадал шакллантириш;
2020-2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш
муассасалари, мактаблар ва
мактабгача таълим ташкилотларини, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни
юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда алоқа хизматлари сифатини
оширишни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ
модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан барча
ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улушини 60
фоизгача
етказишни назарда тутган ҳолда давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини
яратиш ҳамда интеграция қилиш, давлат маълумотлар базаларидаги
ахборотларни унификация қилиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш
тартиботларини оптималлаштириш ва тартибга солиш орқали электрон ҳукумат
тизимини ривожлантириш;
Дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва технологик майдончалар
яратиш орқали «рақамли тадбиркорлик»ни
ривожлантириш, 2023 йилга келиб
ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва уларнинг экспортини
100 миллион долларга етказиш;
Таълим тизимининг барча босқичларида рақамли технологияларни кенг
жорий этиш ва замонавий иқтисодиёт учун зарур бўлган рақамли билимларнинг
даражасини ошириш, таълим инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек,
1
http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/12_Umarov.pdf
882
«Беш ташаббус» лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2022 йилга қадар
республиканинг барча ҳудудларида рақамли билимларга ўқитиш марказларини
очиш.
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча
тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш
ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини
кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий
маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада
ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил
этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи
220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланган.
Бундан ташқари, 40 дан ортиқ ахборот тизимлари билан интеграциялашган
геопортални ишга тушириш, жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани
бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш, ижтимоий соҳани рақамлаштириш ва
кейинчалик ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда жорий қилишни назарда тутувчи
«Рақамли Тошкент» комплекс дастури амалга оширилмоқда1.
Ушбу чора тадбирларни амалга ошириш мақсадида
Давлатимиз
раҳбарининг 2020 йил 5 октябрда «Рақамли Ўзбекистон 2030» стратегиясини
тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ПФ-
6079-сонли фармони имзоланди.
Фармонга кўра, 2020 — 2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли
трансформация қилиш доирасида:
аҳоли пунктларини Интернет тармоғига улаш даражаси, шу жумладан кенг
полосали уланиш портларини 2,5 миллионгача кўпайтириш, 20 минг километр
оптик-толали алоқа линияларини қуриш ва мобил алоқа тармоқларини
ривожлантириш орқали 78 фоиздан 95 фоизга етказилади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларида
400 дан ортиқ ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа дастурий
маҳсулотлар жорий этилади;
587 минг нафар кишини, шу жумладан «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси
доирасида 500 минг нафар ёшларни қамраб олиш орқали компьютер дастурлаш
асосларига ўқитиш ташкиллаштирилади;
иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда бошқарув,
ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини автоматлаштириш бўйича 280 дан
ортиқ ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар жорий этилади;
ҳудудларда ҳокимлар, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг
рақамли саводхонлигини ва
малакасини ошириш, уларни ахборот
технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш учун тегишли олий
таълим муассасалари бириктирилади ҳамда уларнинг 12 минг нафар ходими
ахборот технологиялари соҳасида ўқитилади2.
1
https://lex.uz/docs/4800657
2
https://lex.uz/ru/docs/5030957
883
Бу каби ислоҳатларни амалга ошириш, рақамли иқтисодиёт ялпи ички
маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш
имконини беради. Нуфузли халқаро ташкилотлар ўтказган таҳлиллар ҳам буни
тасдиқламоқда. Шунинг учун иқтисодиёт соҳаларида рақамли трансформацияни
амалга ошириш, миллий ахборот технологияларини ривожлантириш ва бу
йўналишда инвестициялар жалб этилса мамлакатимиз иқтисодиёти учун ижобий
натижаларни беради.
Do'stlaringiz bilan baham: