Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet306/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ 
 
Маматкаримов Б.Р. – Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси 
Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим таркибий қисмларидан бири қимматли 
қоғозлар бозори фаолиятини замон талаби асосида ривожлантириш 
ҳисобланади. Бунда мазкур соҳанинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш 
жараёни муҳим аҳамият касб этади. “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш 
ҳақида”ги қонунни айни шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар доирасида 


667 
тайёрланган муҳим ҳужжат дейиш мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2018 йил 22 
январдаги 
“2017-2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг 
бешта 
устувор 
йўналиши 
бўйича 
Ҳаракатлар 
стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни 
қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги 
ПФ-5308-сонли Фармонида (2018) Фонд бозорини ривожлантириш, соҳада 
давлат бошқарувини тубдан ислоҳ қилиш ва давлат органларининг бир-бирини 
такрорловчи, ортиқча назорат функцияларини бекор қилиш ҳамда молия бозори 
учун ягона давлат органини ташкил этиш назарда тутилган. 
ОАВ маълумотларига кўра, 2004 йилда мамлакатда 1 минг 800 акциядорлик 
жамияти фаолият кўрсатган. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг 
маълумотига кўра, бугун Ўзбекистонда 604 акциядорлик жамияти мавжуд. 
Тошкент” республика фонд биржасида 2017 йилда акцияларининг 
айланмаси амалга оширилган акциядорлик жамиятларининг сони 99 тани 
ташкил этган. Бу 2016 йилдагидан 45 тага кам деганидир. Токио фонд биржасида 
кунлик ўртача айланма 22,9, Истамбул биржасида 2,1, Москва биржасида 1,13, 
Қозоғистон биржасида 0,7 миллиард долларни ташкил этади. “Тошкент” РФБда 
эса ушбу кўрсаткич 2017 йилда бор-йўғи 143 минг долларни ташкил этган.
1
Бундан ташқари, иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, 
фонд бозорини ривожлантириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш фаол 
инвестиция сиёсатини олиб бориш, жамият ва давлат фаолиятининг барча 
соҳаларини жадал ва барқарор ривожлантириш назарда тутилган.
Ҳозирги кунда, қимматли қоғозларнинг бир маромда ва хатарсиз муомалада 
бўлиши учун мазкур соҳага оид қонуний меъёрларни давр талаблари даражасида 
ишлаб чиқиш ҳамда уларни доимий равишда такомиллаштириб боришни, оддий 
фуқародан тортиб, то давлат органларигача қимматли қоғозлар бозорининг 
барча иштирокчилари томонидан қонунчиликка риоя этилишини назорат 
қилишни ўзида уйғунлаштирувчи тизим зарур. Тизим сармоядорларнинг 
қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва сақлашга йўналтирилиши лозим, чунки 
айнан улар қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ичида энг заиф ҳамда 
кўп сонли унсур ҳисобланишади. Ушбу тизимда танглик ҳолатини 
соғломлаштиришга ёки фонд бозори иштирокчиларининг турли қатламлари 
ўртасидаги 
иқтисодий 
муносабатлар 
тизимида 
содир 
бўладиган 
номутаносибликларни, фонд бозори ва бозор иқтисодиётининг бошқа 
секторларининг ўзаро алоқалари соҳасидаги келишмовчиликларни қидириб 
топиш, қимматли қоғозлар бозорига тузатиб бўлмайдиган зарарлар келтиришга, 
мавжуд барқарорликни бузишга қодир бўлган омилларни ўрганишга 
йўналтирилган чора-тадбирлар қўлланишига алоҳида ўрин берилиши керак. 
Жахон тажрибаси шуни кўрсатадики, қимматли қоғозлар бозоримизни 
самарали тартибга солиш учун мавжуд қонуний-меъёрий хужжатларга 
ўзгартиришлар киритиш, фонд бозори инфратузилмасини ривожлантириш
иштирокчилар фаолиятини юритишда ва ташкил этишда янги иқтисодий 
1
http://uza.uz/oz/society/zbekiston-fond-bozori-rivozhlanishiga-nima-t-s-inli-ilmo-da-09-03-2018 


668 
нормативларни 
қўллаш, 
ўз-ўзини 
мувофиқлаштирувчи 
ташкилотлар 
фаолиятларини такомиллаштириш каби вазифаларни амалга ошириш долзарб 
эканлигини кўрсатмоқда. 
Қолаверса, қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга 
солишда хорижий тажрибасидан фойдаланиб, қимматли қоғозлар бозорини 
давлат томонидан тартибга солиш тизимини тубдан қайта ташкил этиш, уни 
ташкил этишнинг янги принциплари ва ёндашувларини шакллантириш зарурати 
мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини белгилаб берди. 
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича халқаро тажриба шуни 
кўрсатдики, жаҳон молиявий бозорида мега-регуляторларни яратиш 
тенденцияси устунлик қилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки мега-регуляторларнинг асосий 
афзалликлари қуйидагилардир: 
- алоҳида идоралар томонидан фонд бозорини тартибга солиш 
функцияларини такрорлашни бартараф этиш; 
- фонд бозорини ривожлантирилган ва марказлаштирилган таҳлил қилиш ва 
прогнозлаш учун ахборот оқимларини оптималлаштириш; 
- ягона қонунни қўллаш ва ижро этувчи механизм мавжудлиги; 
- бир институтда фонд бозорини бошқариш учун барча ваколатларни 
жамлаш ва бошқа бўлимларнинг фаолиятини оптималлаштиришга олиб келади. 
Ривожланган мамлакатлари тарихида тартибга солишнинг турли шакллари 
ривожланиб, улар ўзларига хос тарзда ўз-ўзини тартибга солиш механизмларини 
мослаштириб олганлар. Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда тартибга 
солишнинг учта шакли мавжуд. Ушбу тизимларнинг бир-биридан фарқланиши 
давлат идоралари билан ўз-ўзини тартибга солувчилар ўртасида ваколатларнинг 
тақсимланишига асосланган.
Бугунги кунда тартибга солишнинг энг қаттиқ тартиби Германияда 
шаклланган бўлса, энг юмшоқ тартибга солиш Гонконгда амал қилади. Амалда 
тартибнинг юмшоқлиги меъёрларнинг юмшоқлигини билдирмайди. Масалан, 
Лондон биржасининг халқаро молия маркази сифатидаги машҳурлиги, айнан 
тартибга солишнинг эгилувчанлиги сабабли ўсган. Шундай бўлсада, тартибга 
солиш ваколатларининг тақсимланиши нуқтаи назаридан, Буюк Британия энг 
қаттиқ тартиблардан саналади. 
Бугунги кундаги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, биринчидан, қимматли 
қоғозлар чиқариш ва уларни сотишнинг самарасиз механизми. Фонд бозоридаги 
акцияларнинг жами қиймати 25 трлн сўм бўлиб, ЯИМга нисбатан 6%га ҳам 
етмайди. Мисол учун, бу кўрсаткич Сингапурда 188%, Малайзияда 112%, 
Россияда 34%ни ташкил этади. Фонд бозорини ривожлантиришнинг янги 
стратегиясини амалга ошириш натижасида 2025 йил охиригача Ўзбекистонда бу 
қиймат камида 10-15%га етказилиши керак; 
иккинчидан, соҳанинг ҳаддан ташқари тартибга солинганлиги (100 га яқин 
норматив ҳужжатлар), кўплаб чекловларнинг мавжудлиги. Масалан, банклар бу 
сегментда фаолроқ бўлиши лозим, бироқ бизда уларнинг бошқа субъектларнинг 
акцияларини бирламчи бозорда харид қилиши тақиқланган. Бу муаммони 
норматив базани қайта кўриб чиққан ҳолда ҳал этадилар; 


669 
учинчидан, дастлабки иккита муаммо оқибатида – фонд бозорида 
профессионал иштирокчилар кам. Бугунги кунда уларнинг сони юзтадан кам. 
Хорижий биржа, брокерлар ва банклар мамлакатимиз фонд бозорига келади. 
Суғурта компаниялари активларининг маълум қисми савдога чиқарилади. 
Банкларимизга бирламчи бозорда юқори ликвидли қимматли қоғозларни харид 
қилиш учун рухсат беришади; 
тўртинчидан, малакали мутахассислар кам - атиги 300 нафар, ривожланган 
мамлакатларда бу соҳада минглаб кишилар ишлайди. Капитал бозорини 
ривожлантириш агентлиги Тошкент молия институтининг тегишли кафедрасини 
мувофиқлаштиради ва илғор хорижий муассасалар билан ҳамкорликда кадрлар 
малакасини ошириш ва талабаларни тайёрлашни таъминлайди.1 
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди давлат 
корхоналари, акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар ва 
хусусий корхоналарга корпоратив облигациялар чиқаришга рухсат бериш, 
шунингдек, қарзий молиялаштириш (купонли облигациялар, гаров варақалари, 
ипотека облигациялари, ўтказма векселлар)нинг янги воситаларини чиқариш 
ҳамда муомалага киритишни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий асосларни 
ишлаб чиқиш, мавдужларини жаҳон стандартларига мослаштириш. Жами 
миллий қимматли қоғозлар бозори инвестицион жозибадорлигини ошириш 
мақсадида давлат бошқарув органлари Ўзбекистонга мамлакат рейтингини 
бериш билан боғлиқ масалаларни хал этишни жадаллаштиришлари зарур.

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish