ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ ЖОРИЙ ДАВРДАГИ
ЛОГАРИФМИК МАСШТАБДА МЕЪЁРЛАШТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ
ЎЛЧАМИНИ ЎТГАН ДАВРДАГИСИГА НИСБАТАН ЎСИШИНИНГ
МИНИМАЛ МИҚДОРИ
Шохаъзамий Ш.Ш. – д.э.н., проф.,
Суннатов Ю.У. – ТМИ мустақил изланувчиси
Глобал беқарорликлар, рисклар, кучли рақобат, коронавирус пандемияси ва
инфляция шароитида ривожланаётган жаҳон иқтисодиётида хўжалик юритувчи
субъектлар (ХЮС) молиявий бошқаруви амалиётидан маълумки, ҳар қандай
ХЮС бизнес фаолияти ушбу шароитда кечиши сабабли, унинг жорий даврдаги
реал ва логарифмик масштаблардаги молиявий ўлчамлари ўтган даврдагисига
нисбатан δ % миқдорда ўзгариши (ўсиши ёки пасайиши) табиийдир. Зеро мазкур
шароитда ҳар қандай ХЮСнинг жорий даврдаги логарифмик масштабда
меъёрлаштирилган молиявий ўлчами ўтган даврдагисига нисбатан реал ўсишига
(яъни жорий инфляция даражасидан кам бўлмаган δ миқдорга) эришиш зарур
бўлганлиги сабабли, бундай ўсишнинг минимал чегарасини аниқлаш ва аниқ
ҳисоблаб топилган минимал чегара миқдори асосида ХЮСнинг логарифмик
масштабда меъёрлаштирилган молиявий ўлчамини назорат қилиб бориш муҳим
амалий аҳамиятга эга. Лекин шунга қарамасдан ҳар қандай ХЮСнинг жорий
даврдаги логарифмик масштабда меъёрлаштирилган молиявий ўлчамини ўтган
даврдагисига нисбатан реал δ миқдорда ўсишининг минимал чегарасини аниқ
ҳисоблаб топиш масаласи аниқ математик ечимга эга эмас. Бу борада, бир
672
томондан, дунёдаги
1
ва Ўзбекистондаги
2
иқтисодчи олимлар олиб бораётган
илмий тадқиқотларнинг етарли эмаслиги, иккинчи томондан, бундай
тадқиқотларга
асосланувчи
молиявий
менежмент
фаолияти
рақамлаштирилишининг кучайиши, мазкур масала билан боғлиқ назарий ва
методологик базис етарлича такомил эмаслиги
3
сабабли, ушбу масала самарали
ечимига эришишнинг долзарблиги ва заруратини жаҳон ва Ўзбекистон миқёсида
янада оширмоқда.
Ўзбекистонда жаҳондаги молиявий таҳлил ва бошқарув соҳалари
ривожланишининг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда олиб
борилаётган кенг кўламли изчил ислоҳотлар реал иқтисодиёт секторидаги
ХЮСларнинг Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига (МҲХС)
асосланган молиявий таҳлил ва молиявий-хўжалик фаолияти бошқарилишини
такомиллаштиришда ҳам ижобий натижалар бермоқда. Аммо бунда замонавий
ислоҳотларнинг кучли талаблари контекстида ушбу соҳада амалга оширилаётган
тадқиқотлар етарли эмаслиги ва республикамизда қабул қилинган методологик
меъёрий базис
4
эскиргани мамлакатимиздаги ҳар қандай ХЮСнинг жорий
даврдаги логарифмик масштабда меъёрлаштирилган молиявий ўлчамини ўтган
даврдагисига нисбатан реал δ миқдорда ўсишининг минимал чегарасини
аниқлаш методини ишлаб чиқиб амалиётга жорий этишни талаб этмоқда. Бу эса
1
Масалан: Higgins, Robert C. Analysis for financial management/Robert C. Higgins; with Jennifer Koski and Todd
Mitton. -Eleventh edition. - The McGraw-Hill/Irwin series in finance, insurance, and real estate, 2016 - 658 p.; Benninga,
Simon.Benninga, Simon. Financial Modeling. 4th ed. Cambridge, MA: The MIT Press, 2014. -1144 p.; Allan
Timmermann. Forecasting Methods in Finance. UC San Diego, Rady School of Management.March 2,
2018.https://rady.ucsd.edu/docs/faculty/timmermann/forecasting-methods-in-finance; Бригхем Ю.Ф., Эрхардт М.
Финансовый менеджмент. – М.: Питер, 2009. - с.170 – 226; Шеремет А.Д. Анализ и диагностика финансово-
хозяйственной деятельности предприятия. - М.: ИНФРА-М, 2011. 367 с.; Пивоваров К.В. Финансово-
экономический анализ хозяйственной деятельности коммерческих организаций. - М.: Изд.-торг. Корпорация
«Дашков и Ко», 2010. 544 с.
2
Масалан: Пардаев М.Қ. Иқтисодий таҳлил назарияси. Сам.:Зарафшон, 2001.,183 б; Шоалимов А.Х., Тожибоев
Ш.А. Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик. 2010. 188 б; Рахимов М.Ю. Иқтисодиёт субъектлари молиявий
ҳолатининг таҳлили. Ўқув қўлланма. –Т.: “Iqtisod-Moliya”, 2013. 392 б.
3
Ушбу мақола муаллифлари (Шоҳаъзамий Ш.Ш., Суннатов Ю.У. Фирмалар бухгалтерия баланси асосида
молиявий хўжалик фаолиятини таҳлил қилишнинг янгича ёндашуви. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон
журнали. № 5, октябрь, 2017 -20 б.; Шоҳаъзамий Ш.Ш., Суннатов Ю.У. Номолиявий фирмалар молиявий
ҳолатига баҳо бериш учун бухгалтерия баланси кўрсаткичлари ёрдамида ифодаланувчи трансформацияланиш
коэффициентларининг эталон миқдорларни аниқлаш // “Инновацион иқтисодиёт шароитида банк-молия
тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференция
материаллари тўплами. 2019 йил 28 сентябр, ТДИУ.-б.203-207 (www.tsue.uz); Шоҳаъзамий Ш.Ш., Суннатов Ю.У.
Фирмалар молиявий ўлчамига қараб молиявий ҳолати рейтинги бўйича уларнинг молиявий топ-кучлиликдаги
ўрнини аниқлаш// “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги
Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари тўплами. 2019 йил 11 октябр, З.М.Бобур номидаги Андижон
Давлат университети.-б.430-432; Шохаъзамий Ш.Ш. Трактат о смарт цифровой республике. Монография. -T.:
Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи, 2020.-352 с.; Шохаъзамий Ш.Ш. Концепция макрофинансового
баланса для системы управления цифровой экономикой, оценки странового рейтинга и рэнкинга. // “Рақамли
иқтисодиётни шакллантиришдаги замонавий трендлар: тажриба, муаммо ва истиқболлар” мавзусидаги
республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами. 2020 йил 14 октябр, ТДИУ. – 350 с. (с.294-304).-
www.tsue.uz) ва Алимов Б.Б (Shokhazamiy Sh.Sh., Alimov B.B. Methods for complex retro-forecast analysis and
complex forecasting of the accounting balance in terms of the interests of investors of insurance companies. //
“International Journal of Research in social sciences” Volume-9, Issue-7, July 2019. 652-672 p. № 40 Research Gate
Impact Factor: 0.35) томонидан қўлланилган математик методологиялардан ташқари.
4
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа
хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 2015
йил 28 июндаги №207-сон қарори.
673
Ўзбекистонда танланган мавзунинг долзарблиги ва заруратини, мақсади,
объекти, предмети, методларини белгилайди.
ХЮСнинг логарифмик масштабда меъёрлаштирилган молиявий ўлчами
қуйидаги кўринишдаги умумлашган шартли эталон баланс асосида математик
йўл билан топилди:
Умумлашган шартли эталон баланс
УМА (
Do'stlaringiz bilan baham: |