Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ: РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ТАЖРИБАСИ 
 
Исроилов А.З.– ОБМ тингловчиси 
 
Замонавий жамиятда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш истиқболлари 
билан боғлиқ ва хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда оддий одамлар 
манфаатларига таъсир етувчи масалалар тобора долзарблашиб бормоқда. 
Рақамли 
иқтисодиёт 
ҳаётнинг 
тез 
ривожланаётган 
соҳаси 
бўлиб, 
мутахассисларнинг фикрига кўра, одатий иқтисодий алоқаларни ва мавжуд 
бизнес моделларини бутунлай бекор қилади. Рақамли иқтисодиёт таклиф 
этаётган воситалар мижознинг еҳтиёжларини тўлиқ қондириш ва меҳнат 
унумдорлигини ошириш имконини беради. Молиячиларнинг фикрига кўра, яқин 
келажакда ушбу секторнинг барча иштирокчилари катта миқдорда «рақамли 
дивидендлар» кутмоқда. 
Россияда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши мамлакат ҳукумати 
томонидан Қонунчилик даражасида кўриб чиқилмоқда. 
Ҳукуматнинг 2019 йил 19 мартдаги 466-р сонли қарори билан Россия темир 
йўлларини 2025 йилгача ривожлантиришнинг узоқ буддатли дастури 
тасдиқланган. Дастурда хусусан, “рақамли темир йўл”га ўтиш назарда тутилган.
1
“Рақамли темир йўл” лойиҳаси “Россия темир йўллари” ОАЖ томонидан 
босқичма босқич амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади рақамли 
технологиялардан фойдаланган ҳолда тақдим этилаётган транспорт-логистика 
хизматлари сифатини ошириш. 
Шубҳасиз, транспорт саноатининг келажаги рақамли иқтисодиёт ва ақилли 
транспорт тизимлари билан боғлиқ. Россия Федерацияси транспорт вазирлиги 
бир неча йилдан буён соҳалараро ва идоралараро ҳамкорликни ташкил етиш, 
шунингдек, саноатни ривожлантириш йўлидаги мавжуд тўсиқларни аниқлаш ва 
бартараф етиш бўйича иш олиб бормоқда. Рақамли иқтисодиёт тизимида 
транспорт инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари биринчи бўлиб 
«Россия Федерациясида рақамли иқтисодиёт»дастурида еълон қилинди. 
Дастурда, рақамли иқтисодиёт - компютер технологиясидан максимал 
фойдаланган ҳолда қурилган бошқарув модели бўлиб, у кундалик ҳаёт, саноат 
1
https://d-russia.ru 


662 
муносабатлари, иқтисодий тузилма, таълимнинг янги даражасини келтириб 
чиқаради деб тарифланади.
Россия иқтисодиётининг бизнес сектори (алоқа саноати, ишлаб чиқариш, 
қурилиш, савдо) бошқа ривожланган давлатларга нисбатан қолоқ емас еди, баъзи 
кўрсаткичлар електрон ҳужжатлар айланиш тизими, автоматлаштирилган ишлаб 
чиқариш ёки техник ва технологик жараёнларни бошқариш усуллари 
фойдаланиш жиҳатидан юқори ҳисобланади. Бироқ транспорт корхоналарида 
интернет технологияларидан фойдаланиш даражаси иқтисодиётнинг бизнес 
соҳасига нисбатан паст ҳисобланади.
Темир йўл транспорти, ўз навбатида, транспорт соҳасида салмоқли улушни 
ифодалайди. «Россия темир йўллари» ОАЖ юк ва йўловчи ташишнинг катта 
ҳажми билан дунёдаги енг йирик темир йўл компаниялардан бири ҳисобланади. 
Темир йўл транспорти юқори молиявий рейтинги, барча соҳаларда малакали 
мутахассислари, катта илмий-техник базаси, дизайн ва қурилиш иншоотлари ва 
халқаро ҳамкорликда муҳим тажрибаси билан ажралиб туради. Компания 85,3 
минг км узунликдаги дунёдаги енг йирик темир йўл тизимларидан бири бўлиб, 
електрлаштирилган линиялар узунлиги бўйича етакчи ўринни егаллайди – 43,4 
минг км. Россия транспорт тизимида «Россия темир йўллари» ОАЖ жами юк 
айланмасининг 45,2% ни ва йўловчи айланмасининг 27,3% ни таъминлайди.
1
Рақамли темир йўл лойиҳаси бу - енг замонавий ва истиқболли соҳа ва 
технологияларни қамраб олган кенг қамровли дастурдир. «Россия темир 
йўллари» ОАЖ фаолиятининг барча соҳалари бўйича маълумотларни ягона 
рақамли платформа асосида мустаҳкамлаш ва таҳлил қилиш, иш сифати ва 
самарадорлигини оширади ҳамда мижозлар еҳтиёжларини тўлақонли 
қондиришга хизмат қилади. «Россия темир йўллари» ОАЖ учун енг яқин асосий 
устувор бу лойиҳа, йўловчилар учун тақдим қилинадиган хизматлар сифатига 
таъсир қилишдир, йўловчилар учун мобил хизматларни ривожлантириш, мисол 
учун, битта мобил дастур темир йўл стансияларида ва поездларда узлуксиз Wi-
Fi 
инфратузилмасини 
ривожлантириш 
имконини 
беради. 
Рақамли 
технологияларнинг жорий етилиши, замонавий поездларга қўйиладиган 
талабларни ўзгартиради: у йўловчининг одатдаги ахборот муҳитида ёки иложи 
борича унга яқин бўлишига имкон берувчи асбоб-ускуналар ва дастурий 
таъминот билан жиҳозланган бўлиши керак. Шунинг учун «Россия темир 
йўллари» ОАЖ узоқ масофада қатновчи поездларни кенг ахборот олиш муҳитига 
ега бўлган махсус поезд портали билан жиҳозлашни бошлади. Ҳозирда 
«Қалдирғоч» ёки «Сапсан» поездлари ёрдамида трек ва релсларнинг 
геометриясини назорат қилиш, кузатув видеотасвирларини олиб бориш мумкин. 
Тизимнинг функционаллиги кенгайиб бормоқда, келажакда у автоматик 
маълумотларни таҳлил қилиш, фазовий сканерлаш ва контакт тармоғининг ҳар 
томонлама мониторинги билан поезднинг юқори тузилмасини видеотасвирлаш 
имконини беради. Келажакда ушбу тизим хавфли бузилишлар ҳақида реал вақт 
хабарларини узатиши ва инсон аралашувисиз автоматик равишда поездларнинг 
тезлик чегараси ҳақида огоҳлантиришлар бериши мумкин. Бу тизим автоматик 
1
http://www.rjd.ru 


663 
маълумотлар йиғиш ва қайта ишлашни таъминлашга мулжалланган интернет 
технологияларига асосланган. 
Шунингдек, тизим катта ҳажмдаги маълумотлар учун – катта ҳажмдаги 
маълумотларни қайта ишлаш технологияси (Big Data)ни ўз ичига олади. Тизим 
50 мсек. частотали ўлчаш қурилмалари орқали мингдан ортиқ параметрларни 
ҳисобга олади. Натижада йўл ҳолатининг уч ўлчовли харитаси шаклланади, бу 
эса таъмирлашни талаб қиладиган йўл ва ҳудудлар ҳолатининг аниқ кўриш 
имконини беради. Бошқача айтганда, мобил диагностика тизимидан 
фойдаланиш, 
инфратузилмани 
яхшилаш 
ва 
таъмирлашни 
самарали 
режалаштириш ва хавфли вазиятларни тезда аниқлаш имконини беради.
Демак, биз ҳам асосий эътиборни «ноу-хау», блокчейн технологиялар 
фаолиятини замонга ҳамоҳанг ўрганиб, шулар қаторида, рақамли иқтисодиётдан 
фойдаланишни янги босқичга олиб чиқишимиз мақсадга мувофиқ. Юртимизда 
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор вазифаси – Ўзбекистон 
иқтисодиётининг юқори суръатларда ўсишини таъминлаш билан биргаликда, 
аҳоли онги, илми ва қарашларини замон билан уйғунлаштиради, 
мамлакатимизнинг халқаро майдонда интеграциясини тезлаштиради. Ва 
пировардида, Ўзбекистоннинг ҳуқуқий-демократик, иқтисодий жиҳатдан 
ривожланган давлатлар қаторидан жой олиш муддати жадал қисқаради. 
Хусусан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан юк ва йўловчи ташиш 
хизматларини юқори даражага олиб чиқиш учун инфраструктурани бутунлай 
ўзгартириш талаб қилинади. Таъкидлаб ўтиш лозимки ҳозирги кунда темир йўл 
транспорти ўз инфраструктурасини янгилаш, замонавийлаштириш билан эмас 
бутун республикадаги оқсоқлик бор соҳаларни оёққа турғазиш билан машғул 
бўлиб қолмоқда. «Ақилли» темир йўл яратишнинг муҳим йўналиши темир йўл 
транспорти ва инфратузилмасини бошқариш бўйича ақлли бошқарув 
тизимларини жорий етиш бўлиши керак. Темир йўл транспортини бошқаришда 
“Рақамли темир йўл” тизимини йўлга қўйиш орқали, поездларнинг ҳозирги 
ҳолати ва жойлашган ўрни, ташиш жараёнининг барча иштирокчиларининг 
еҳтиёжлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш ҳамда 
компаниянинг имкониятларини баҳолаш имконини беради. Рақамли 
технологияларни жорий етиш инфратузилмаси билан тўлиқ таъминлаш ва 
техник хизмат кўрсатишга стандартларга мувофиқ емас, балки рақамли 
технологиянинг ҳақиқий ҳолатига ўтишни лозим, бу еса сифат ва ишончлиликни 
ошишига, харажатларни эса сезиларли даражада камайтиради..

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish