Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЭЛЕКТРОН ХИЗМАТЛАР



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet302/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЭЛЕКТРОН ХИЗМАТЛАР 
КЎРСАТИЛИШИНИ ТАРТИБДА СОЛИШ 
 
Артиков Ш.С. – Бухоро мухандислик-технология
институти магистранти 
 
Бугунги кунда Республикамизда актив равишда ахборот компьютер 
технологияларини жорий қилиш ва шу соҳани қўллаб қувватлаш тизими 
яратилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан АКТни қўллаб қувватлаш ва шу соҳани 
янада ривожлантириш борасида махсус қарор ва президент фармонлари қабул 
қилинган.
Ҳозиргача аҳолига кўрсатиб келинаётган электрон хизматлар сони ҳам, 
уларнинг сифати ва тезлиги ҳам ўзига яраша суст даражада, ҳар бир ҳалқ 
хўжалиги тармоғи ва давлат органлари тарқоқ ҳолда электрон хизматларни 
кўрсатишни йўлга қўйган бўлсада, ушбу тадбирлар ўзининг етарли даражада 
самарасини бермай, кўпгина ҳолларда оворагарчиликлар олиб келаётгани 
кўпгина фойдаланувчилар томонидан танқид ва эътирозларга сабаб бўлиб 
қолмай иқтисодимизга ҳам белгиланган тадбирлар кечикиши анчагина зарар 
етказиши иқтисодчилар томонидан кўрсатиб берилган.
Натижада ҳукуматимиз томонидан ушбу йўналишни қўллаб қувватланиши 
натижасида давлат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг барчаси 
электрон кўринишда бўлди, энг асосийси давлат органлари томонидан 
кўрсатилаётган хизматларни ягона марказлашган ҳолда амалга ошириш 
мақсадида «Давлат хизматлари агентлиги» ташкил қилинди ва бунда барча 
хизматлар бирлаштирилди. Респусликамизда давлат хизматлари ранг баранг ва 
хилма хил, буни биз ҳар кунлик ҳаётимизда кузатиб борамиз, нотариус хизмати 
дейсизми, лицензиялик фаолият юритмоқчимисиз, тадбиркорлик фаолиятини 
бошламоқчимисиз, янги корхона очиб фаолият юритмоқчимисиз, газ ёки электр 
энергияси корхоналари орқали рўйхатдан ўтмоқчимисиз, фарзандларингизни 
боғчага жойлаштирмоқчимисиз, электрон калит олмоқчимисиз ва ҳоказо иш 
қилиб одамзотнинг ташвиши жуда кўп. Бундай ишларни амалга ошириш жуда 
кўп вақт талаб қилиши ҳамда халқ учун оворагарчиликни олдини олиш 
мақсадида электрон хизматлар кўлами оширилди, улардан фойдаланиш 
соддалаштирилди, тўловларни амалга ошириш енгиллаштирилди, вақт сарфи 
кескин камайтириш чоралари кўрилди. 
Бугунги кунда интернет тармоғи орқали нафақат давлат хизматлари, балки 
интернетнинг ажралмас қисми ҳисобланган ижтимоий тармоқларнинг 
ривожланишига ҳам олиб келди. Натижада фуқароларимиз ўзаро сухбатлашиш, 
маълумот алмашиш, радио, телевидение, олди-сотди, электрон биржа савдолари, 
онлайн ўқиш, реклама, хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар билан шуғулланишни 
бошлади. Чунки бу қулай, ўтирган жойидан барча ишларини битириб олиш ҳам 
вақтни ҳам харажатни тежайди– интернет бўлса бас.
Бу эса ўз орада бир вақтда интернет ресурсларидан фойдаланган ҳолда 
солиққа тортилмаган ҳамда солиқ базасини топиш ва солиқ солиш механизми 
йўқлигидан фойланган фуқароларимиз интернет ресурсларни актив қўллаган 


657 
ҳолда даромад олишига олиб келди. Ушбу даромадларни қилиш, ушбу пул 
оқимларини, даромад манбааларини назорат қилиш ҳамда тегишли тартибда 
уларни солиққа тортиш механизмлари бугунги кунда Солиқ кодексида ўз аксини 
топгани йўқ. Фақатгина интернетда ижтимоий тармоқлардан фойланган ҳолда 
даромад топган жисмоний шахслар тегишли тартибда жисмоний шахслардан 
ундириладиган даромад солиғини тўлашлари кўрсатиб ўтилган холос.
Ушбу олинаётган даромадлар банк тизимида кўринмайди, шу сабабли бу 
фуқароларни олаётган даромадларини солиққа тортишнинг имконияти 
бўлмаяпти, бўлган тақдирда ҳам уни исботлаш тизими яратилмаган.
Жумладан, оддий «telegramm» ижтимоий тармоғидан фойдаланувчиларни 
олсак, бу ерда канал, бот ва группалар тузган холда фойдаланиш ёки ишлатиш 
мумкин, фуқаро шундай қулай имкониятлардан фойланган ҳолда бепул реклама 
ишини, товарларни олди сотди, хизмат кўрсатиш, онлайн ўқиш, маслаҳатлар, 
бугунги кунда эса жуда фаоллашган «доставка» хизмати ва ҳ.к. амалга ошириб 
келаяпти, хизмат ҳақини эса «клик» ёки «payme», “paynet» тўлов воситалари 
орқали жисмоний шахсларнинг шахсий пластик карточкаларига қабул қилиб 
ишини бажариб бераяпти. 
Электрон хизматлар, электрон савдо, электрон биржа деганда легал тарзда 
иш олиб бораёганлар ва улар томонидан тузилган битим ва суммалар кўриниб 
туради, лекин иккинчидан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат назоратдан четда 
қолиб кетмоқда. 
«Тelegramm» ижтимоий тармоғида бунақа хизмат кўрсатувчилар жуда кўп, 
масаланинг яна иккинчи томони ҳам бор, қонуний тарзда давлат рўйхатидан ўтиб 
юридик ёки ЯТТ мақомини олиб фаолият юритаётган тадбиркорлик 
субъектларимиз ҳам жуда кўп, улар ҳам бугунги кунда интернет орқали 
қўрсатган хизматлари эвазига олаётган пул маблағларини, кўпгина ҳолатларда 
оддий даромадни яшириш орқали амалга ошираяптилар, яъни улар етказиб 
берган товар, иш, хизматлари учун «клик» ёки «payme», “paynet” ёки нақд пул 
кўринишида олиб корхонанинг ҳисоб рақамидан ўтказмасдан даромад олиш 
йўлига ўтиб олганлар. Сабаби бу ерда Давлат солиқ хизмати органининг етарли 
қонуний аниқлаш, таҳлил қилиш ва солиққа тортиш мезанизми йўқ.
Жисмоний ва юридик шахслар бундай тарзда олган даромадларини бирта 
пластик карта орқали ўтказмайди, аксинча улар бир нечта пластик карта очиб 
ишларини юритишади, бу ҳолатда уларни ушлаш имконияти умуман бўлмайди.
Товар олиб сотувчиларни таҳлил қиладиган бўлсак, юқорида айтиб 
ўтилганидек сохта тадбиркорлар ва давлат рўйхатидан ўтиб интернет орқали 
савдо ишларини амалга ошираётган фуқароларимиз. Интернетда ҳар хил 
кичкина гурухларни очиб (1000 дан 2000 гача фолловерлари бор) уйгача етказиб 
бериш, ёхуд фуқаронинг почтасига юбориш орқали товар олди сотди ишлари 
билан шуғулланаётганлар жуда кўп, буларнинг асосий қисми ҳужжатсиз уйда 
ўтириб даромад олётган жисмоний шахслар (темирчи, мебель усто, одди-сотди, 
хизмат кўрсатувчи, таъмирлаш ишлари қилувчи, пайвандчи ва бошқалар). 
Бу соҳа таҳлили кимгадир ёқмайди, қўйсангчи шу ҳам иш бўлдими деганлар 
бўлиши аниқ, лекин оддий ЯТТ тўлаши лозим бўлган қатъий солиқни уларга 
қўллайдиган бўлсак жуда катта миқдорла солиқ суммалари келиб чиқиши аниқ. 


658 
Келинг оддий математика қиладиган бўлсак, давлат рўйхатилан ўтмасдан 
интернетда савдо қилаётганларни оламиз.
Масалан, ҳар бир вилоятда ўртача миқдорда 150 та шунақа одам бор десак, 
12 та вилоятда эса 1800 та шунақа одам бўлади республика бўйича (бу ўртача 
ҳисоб албатта ҳақиқатда бу рақам анчагина катта бўлиши мумкин), уларга 
қатъий солиқ ҳисоблайдиган бўлсак (ўртача миқдорни қўллаймиз) 1200*500000 
сўм = 900000000 сўмни, яъни 900.0 млн.сўмни ташкил қилади, агарда шу 900.0 
млн сўмни 12 ойга кўпайтирсак 10800,0 млн сўмни ташкил қилади. Қарабсизки 
ўртача ҳисобда республика бўйича 10,8 млрд сўм йўқотиш бўлаяпти биргина 
телеграмм ижтимоий тармоғидаги олди сотди ва хизмат кўрсатиш билан 
шуғулланиб келаётган фуқароларни солиққа тортилмаслиги натижасида. Бу ерда 
фақат олди сотди эмас балким ҳаёт жўш ураяпти, солиққа тортиш механизмини 
яратиш вақти келди. 
Менинг фикримча бу йўналишда даромад олаётганларни аниқлаш, 
уларнинг даромад ва харажатлари миқдорини исботлаш, солиқларни ҳисоблаш 
механизмини яратиш мақсадида амалдаги солиқ кодексига ўзгартириш киритиш 
лозим. Бунда бу йуналишда банкларнинг ёрдами жуда зарур бўлади, улар орқали 
жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларини назорат қилиш, амалга 
оширилаётган транзакцияларни таҳлил қилиш орқали бу турдаги 
тадбиркорларни солиққа тортиш механизмини яратиш мумкин. Масалан, оддий 
фуқаро ой давомида ойлик иш ҳақи, аванс, мукофот ёрдам пулларини олиши 
мумкин, оддий қилиб айтганда пластик карточкага энг кўпи билан 10 тагача 
(тушум бўйича) операциялари бўлиши мумкин. Демак 10 тадан ортиқ тушумга 
эга бўлган пластик карточка эгаларига пуллар қаердан ва нима учун келиб 
тушмоқдалиги тўғрисида савол берса бўлади, бунда ёрдам сифатида келиб 
тушаётган маблағлар олиб ташланса қолгани тадбиркорлик мақсадида эканлиги 
аниқланади. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсам фуқароларимиз томонидан амалга 
оширилаётган юқорида кўрсатиб ўтилган ишлар ўзларини банд қилиш ва 
даромад кўриш мақсадида амалга оширилиб келинмоқда. Аммо ҳар бир шахс 
белгиланган тартибда топган даромадларини яширмасдан давлат олдидаги 
мажбуриятларини бажаришлари, яъни белгиланган тартибда солиқларни ўз 
вақтида тўлашлари даркор. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish