1-жадвал
Давлатларнинг ГИИдаги йиллар доирасида ўзгаришлар жадвали
Давлатлар
2020 йил
(131 та давлат)
2015 йил
(141 та давлат)
Ўсиш
Швейцария
1
1
0
Англия
4
2
-2
Сингапур
8
7
-1
Жанубий Корея
10
14
+4
Хитой
14
29
+15
1
http://uza.uz/uz/posts/ilm-fanni
2
Расходы на НИОКР, в % к ВВП в 2018 , https://knoema.ru/atlas/topics?
439
Япония
16
19
+3
Россия
47
48
+1
Қозоғистан
77
82
+5
Ўзбекистон
93
122
+29
Қирғизистон
94
109
+15
Миср
96
100
+4
Тожикистон
109
114
+5
Давлатларнинг ГИИдаги 2020-2015 йиллар доирасида ўзгаришлар
солиштирганда ўтган 5 йилда Осиё қитасидаги Хитой, Ўзбекистон ҳамда
Қирғизистон давлатларида юқори ўсиш кузатилгани, бу борада яқин қўшни
давлатлар мисолида таққосланса, Россия Федерацияси 48-ўрин, Грузия 63-ўрин,
Белоруссия 65-ўрин, Қозоғистон 77-ўрин, Қирғизистон 94-ўрин, Тожикистон
109-ўринни эгаллайди
1
.
Умуман олганда ГИИ вакилларининг таҳлили бўйича Осиё қитъасида
Хитой, Ҳиндистон, Филиппин ва Вьетнам давлатларида инновацияни
ривожлантиришга қаратилган қатьий сай-харакатлар, амалга оширилган
ислоҳотлар ва инновация географиясида янги ўзгаришларни намойиш этмоқда
ҳамда ГИИ рейтингида юқори даражада ҳар йил кўтарилиши орқали самарасини
бераётган энг яхши 50 та мамлакатлар қаторига кирди
2
.
Шу билан бир қаторда мамлакатнинг қуйидаги 13 та индикаторлар бўйича
кўрсаткичларининг паст эканлиги кузатилиб, улар норматив сифат, қонун
устуворлиги, QS рейтингибўйича университетларнинг топ 3лиги учун ўртача
баҳо, АКТ хизматлари импорти, АКТ хизматлари экспорти, хорижда
молиялаштириладиган тадқиқот ва ишланмаларнинг ялпи ҳаражатлари сингари
кўрсатгичлар ҳам ўз навбатида, Ўзбекистоннинг ГИИда ўз таъсирини ўтказган
бўлиб, улар юзасидан масъул вазирлик ва идоралар томонидан тегишли чора-
тадбирлар амалга оширилиши, ГИИ талабларидан келиб чиқиб, маълумотлар
тақдим этиш талаб этилмоқда.
Индекс тузувчилари томонидан Ўзбекистоннинг ўрни ўтган йилларга
нисбатан кўтарилишига сабаб бўлган қуйидаги келтирилган кучли
кўрсатгичлари ҳам акс эттирилган. Буларга бизнес яратишнинг оддийлиги, илм-
фан ва техника соҳасида битирувчилар, капитални ялпи таъризда тўплаш ҳамда
ҳар бир одам ҳисобига ЯИМнинг ўсиш суръатлари кўрсатгичларида давлатимда
амалга оширилаётган ишлар ва унинг натижасини акс этишидир.
ГИИ доирасида Осиё қитасида Филиппин давлатининг тажрибасига назар
ташлайдиган бўлсак, Филиппин 2014 йил ГГИ рейтингда 100-ўриндан 2018
йилда 73-ўринга юқорилаган, 2020 йил 50-ўринни эгаллаган. Бу ютуққа
эришишига асосий сабаб давлатда 2019 йил июлда “Инновацион акт” Қонуни
қабул қилинган бўлиб, қонунда рақобатдошликни ошириш, камбағалликни
қисқартириш, технологик ютуқлар ва кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-
қувватлаш асосий вазифа этиб қўйилган. Шунингдек, Филиппиннинг
инновацион мақсадларини шакллантириш ва мониторинг қилишда сиёсий
1
Who will finance innovation, reports GII 2020, https://www.wipo.int/edocs/pubdocs/en/wipo_pub_gii_2020.pdf
2
Who will finance innovation, reports GII 2020, https://www.wipo.int/edocs/pubdocs/en/wipo_pub_gii_2020.pdf
440
маслаҳат орган сифатида Миллий инновацион Кенгаш тузилган, унга
раҳбарликни мамлакат Президент қилиши белгиланган. Юқорида амалга
оширилган ишлар ва уларни натижасида Филиппинни ГИИ рейтингида
жадаллик билан юқори поғонага эришишининг натижасидир
1
.
Бу борада иқтисодчи-олим, эксперт Рауфхон Салахожаев сўзларига кўра
“Ўзбекистон инновацион ривожланиши учун қуйидаги тўртта соҳага алоҳида
эътибор берилиши зарурлиги қайд этилди, булар: илмий фаолиятни
рағбатлантириш, капитал бозорини ривожлантириш, таълим соҳасида сифатли
ислоҳотлар ҳам АКТ секторини ривожлантириш”га эътибор бериш кераклиги
борасида ўз таклифларини билдирган
2
.
Айниқса, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ГИИ
кўрсатгичларидаги заиф томонларимизни такомиллаштириш учун, биринчи
новбатда норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилгани, илмий-тадқиқот ва
тажриба-конструкторлик ишларига давлат сарф-ҳаражатлари ҳажмини ошиб
бориши, тизимли равишда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг аниқ
муаммоларини илмий ечимига қаратилган долзарб тематик мавзуларни эълон
қилиши, инновацион ишланмани тижоратлаштириш бу борада 30 тага янги
инновацион ишланмани тижоратлаштирилди, умумий тижоратлаштирилаётган
инновацион ишланмалар сони 132 тага етди, олимларни стажировкага юбориш,
илмий-тадқиқотларни самарадорлигини ошириш, молиялаштириш тизимини
такомиллаштириш, масалан бир лойиҳани молиялаштириш 3,5 баробарга ошди
ҳамда маблағларнинг камида 40 фоизи зарур асбоб-ускуналар, реагент ва
материаллар сотиб олишга йўналтирилди, инновацион инфратузилмаларни
(технопарклар, бизнес акселераторлар, инновацион марказлар ва ҳоказолар)
ташкил этиш борасида ишларни амалга ошириб келмоқда.
Вазирлик ГИИ доирасида 2020 йил сентябрда 40 дан ортиқ вазирлик ва
идоралар масъул ходимлари учун ГИИ муаммоли индикаторлари билан ишлашга
бағишланган амалий семинар-тренинг ўтказилди. Бугунги кунда тегишли
вазирлик ва идоралар иштирокида 13 та паст ва 15 та маълумот тақдим этилмаган
кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистоннинг 2020-2023 йилларга мўлжалланган
ГИИдаги ўрнини яхшилаш бўйича халқаро ташкилотлар кўрсатмалари асосида
мақсадли дастур ишлаб чиқилмоқда.
БИМТ нинг Глобал инновацион индексни иқтисодиёт ва статистика бўлими
бошлиғи Саша Вунш-Винсентнинг (Sacha Wunsch-Vincent, онлайн мулоқат
2020) сўзларига кўра, “Ўзбекистонни ГИИ кўрсатгичлардаги ўсиш даражаси
Ҳиндистон, Кения, Молдовия Республикаси ҳамда Вьетнам сингари
давлатларидаги 10 йил давомида инновация бўйича юқори ўсиш кўрсатгичларга
эга мамлакатларга тенглашгани” ҳақида билдирган фикрлар давлатимизда ГИИ
рейтинги доирасида амалга оширилаётган ишларнинг натижасидир3.
ГИИ рейтингида Ўзбекистоннинг кўрсаткичларини яхшилаш учун қуйидаги
таклифларни келтириш мумкин.
1
PH Innovation Act IRR signed, https://www.pna.gov.ph/articles/1093284.
2
https://mininnovation.uz/uz/news
3
ГИИ да Ўзбекистонни эгаллаган ўринни оширишга бағишланган семинар. https://mininnovation.uz/uz/news/2580.
441
Биринчидан, Давлатимизда халқаро ташкилотлар учун тақдим этилиши
лозим бўлган статистик маълумотларни тақдим этиш мезони бўлмагани учун
ГИИ томонидан эътиборга олинмаслигига сабаб бўлмоқда, Шунинг учун
тегишли ташкилотлар томонидан соҳасига доир ҳар бир индикатор бўйича
статистик маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш жараёнида вужудга келадиган
муаммоларни аниқлаш ва уларни ечиш тегишли маълумотларни йиғиш ва индекс
тузувчиларига тақдим этиш чорасини кўриш таклиф этилади.
Иккинчидан, халқаро рейтинглар билан ишлаш вазирлик идоралар ўртасида
малакали кадрларларни танлаш, тажрибасини ошириш учун улар иштирокида
семинар-тренинглар ўтказиш, рейтингда юқори ўринга эга хорижий давлатларга
уларни тажрибасини ўрганиш учун юбориш, халқаро экспертлари жалб қилган
ҳолда тадбирлар ташкил этиб, кадрларни салохияти ва малакасини ошириш
таклиф этилади.
Учунчидан, халқаро рейтингларни барча методологияси ва бошқа зарур
мезонлари бўйича кўрсатгичларини ўрганиб чиқиб норматив-хужжатларимиз
ҳамда қонунчилигимизга татбиқ этиш, айниқса15 та маълумот тақдим этмаган ва
мамлакати имижига ёмон таъсир этадиган 13 та паст кўрсатгичли индикаторлар
бўйича барча масъул вазирлик ва идоралар халқаро рейтинглар билан ишлашга
оид мақсадли индивидуал дастурлар, аниқ амалий чора-тадбирлар қабул
қилиши.
Хулоса қилиб айтганда юқорида санаб ўтилган таклифлар доирасида
ишларни амалга ошириш мамлакатимизнинг ГИИ рейтингида илғор давлатлар
қаторидан жой олишига ҳизмат қилади ҳамда амалга ошираётган ишларимиз,
ислоҳотларимиз, сай-харакатларимиз натижасида ГИИнинг поғоналарида
мамлакатимизни инновацион имижини оширишда ҳамда ўз олдимизга қўйган
2030 йилга келиб ГИИ рейтингида жаҳоннинг 50 та илғор мамлакат қаторига
киришига замин яратишига иш
Do'stlaringiz bilan baham: |