436
Ўзбекистон Республикаси Президентинин “Ўзбекистон Республикасининг
халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-4210-сонли 2019 йил 25 февралда Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг
Халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва
ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий
қилиш тўғрисида” ги 2020 йил 2 июндаги 6003-сонли Фармони
1
.
Шунингдек, ўтган икки йилда давомида Ўзбекистоннинг ГИИдаги
рейтингининг энг муҳим қисми бўлган таълим ва илм-фан йўналишларида
даражасини янада ошириш бўйича ҳам инновация соҳасида меъёрий-ҳуқуқий
база
ҳам
такомиллаштирилди
бунга
биргина
мисол
Ўзбекистон
Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонун (2019 йил
ЎРҚ-576-сон), “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун (2020 йил ЎРҚ-630-
сон), “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030
йилгача
ривожлантириш концепцияси” (2019 йил ПФ-5847-сон) ҳамда “Илм-фанни 2030-
йилгача ривожлантириш концепцияси”ни (2020 йил ПФ-6097-сон) қабул
қилинганлигини таъкидлашимиз жоиздир.
Хусусан, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш устувор
вазифалардан бири этиб белгиланди. Ўзбекстон 2020 йил ҳолатига кўра Глобал
инновация индексида (ГИИ) (Global Innovation Index) 93-ўрин 131 та давлатлар
орасида, Бизнес юритиш (Doing business) индексида 69-ўрин 190 та давлатлар
орасида эгаллади.
Айниқса ГИИ доирасида Инновацион ривожлантириш стратегиясида
мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва
инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи
асосий омил сифатида
инсон капиталини ривожлантириш бош мақсад этиб белгиланди, унда
Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб ГИИ рейтинги бўйича
жаҳоннинг 50 та илғор мамлакат қаторига киришига эришишни асосий вазифаси
этиб белгилади.
Умуман олганда давлатимизни ГИИ рейтингида жаҳоннинг 50 та илғор
мамлакат қаторига кириши нима беради деган саволга шуни таъкидлаш мумкин:
мамлакатга ривожланган давлатлар ҳамда йирик хорижий компанияларнинг
инвестициялари оқимини янада ошиши, халқаро майдонда давлатимиз имижини
янада кўтариш, мамлакатда қонун устуворлиги ва тадбиркорлар ҳуқуқларининг
тўлиқ ҳимоясини таъминланганини, инсон капиталини
янада ривожлантириш
каби давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларда, илм-
фанга
берилаётган
эътиборнинг
аҳамияти,
инновацион
экотизимни
ривожланишига қаратилган ресурсларнинг тадрижий самарасини белгиси десак
муболаға бўлмайди.
Маълумот учун. Глобал инновацион индекс - дунё давлат ўртасидаги ҳар
йил эълон қилинадиган инновациялар соҳасидаги рейтинг бўлиб (2020 йилда 131
та давлатни қамраб олган), у иқтисодий ривожланишнинг турли даражаларида
бўлган мамлакатларнинг даражасини баҳоловчи глобал инновацион
1
https://lex.uz/docs/4838762.
437
тадқиқотдир. Мазкур рейтинг 2007 йилдан буён Корнелл университети, Европа
бизнесни бошқариш институти ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти
(БИМТ) томонидан ўрганилади, маълумотлар ҳар йили нашр этиб келинмоқда.
ГИИ 7 та йўналиш ва 21 та гуруҳда бўлинган 80 та кўрсаткичлар қамраб
олгандир. ГИИ маълумотларни 15та халқаро индекс, 4та Жаҳон иқтисодиёт
форуми томонидан ўтказиладиган сўровномалар ва 61та кўрсаткичларга
тегишли миқдорий статистик маълумотларни тадқиқ этиш йўли билан ҳар
йилнинг октябр ойидан кейинги йилни феврал ойига қадар давлатларни
ўрганади
1
.
Мамлакатимизни стратегияси доирасида ГИИ рейтингига киритилиши
билан боғлиқ вазифани сифатли амалга ошириш мақсадида ўтган йилларда
инновацион индексга киритилиши бўйича зарурий талаблари, шартлар
ўрганилди тўсиқ бўлиб турган муаммолар ўрганилиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси сўнги маротаба 2015 йил ушбу халқаро рейтингда
122 ўрин билан 141 та давлатлар орасида киритилганди ва кейинги йилларда
рейтингда мамлакатимиз киритилмаган. Лекин,
амалга оширилган ишлар
натижасида 2020 йил 2-сентябрида эълон қилинган ГИИнинг рейтингида, узоқ
йиллик танаффусданг сўнг Ўзбекистон 131 давлатлар орасида 80 та кўрсатгич
билан 29 та поғона сакраб, 93-ўрин билан рейтингга киритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: