425
эришган мамлакатларининг ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ ислоҳотларида
аҳолининг камбағаллик даражаси борасидаги маълумотларни электрон
рақамлаштириш, онлайн платформалар ташкил этиш аллақачон тараққий этган.
Мамлакатимизда эса, ҳудудларнинг камбағаллик даражаси ва аҳолини
камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишларни баҳолаш ҳамда
ўзиган хос рейтингларини ташкил этиш бўйича
амалий тадбирлар олиб
борилмаган. Шу нуқтаи назардан, ушбу мақола камбағалликни қисқартиришдек
долзарб масалага бағишланганлиги билан аҳамиятга эга.
Илмий адабиётларда бирор шахс ёки ижтимоий гуруҳнинг ҳаёт
кечириши учун зарур бўлган минимал эҳтиёжларини қондира олмаслик,
меҳнатга лаёқатсизлиги каби иқтисодий ҳолатларини тавсифловчи тушунчага
камбағаллик дейилиши қайд этилади
1
.
Маълумки, камбағаллик масаласи юртимизда кўп йиллар “ёпиқ мавзу”
бўлиб келди. Бироқ, жорий йилнинг 24 январь куни Муҳтарам Юртбошимиз
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ушбу муаммо очиқ-
ойдин баён этилиб, илк марта камбағалликни қисқартириш
устувор вазифа
сифатида белгиланди.
“Камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш,
инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш
ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга
ошириш, демакдир” – дея таъкидлаган эди давлатимиз раҳбари
2
.
Жорий йилдан бошлаб бутун дунёда кузатилаётган коронавирус
пандемиясининг Ўзбекистонда ҳам тарқалиши, ҳудудларда кузатилган ноқулай
об-ҳаво ҳамда табиий ва техноген фавқулодда ҳолатлар натижасида аҳоли
даромадлари камайиши, кам таъминланган сифатида ижтимоий ҳимояга муҳтож
бўлганлар сони ортишига олиб келди. Бироқ, шундай шароитда ҳукумат
томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш
ҳамда уларга кўмак кўрсатиш мақсадида қатор амалий ишлар йўлга қўйилди.
Биргина жорий йил апрель ойида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ
ҳаракати
3
ва камбағал аҳоли қатламларининг манзилли рўйхатини
шакллантиришга мўлжалланган “темир дафтар” тизими бевосита камбағалликни
қисқартириш
борасида амалга оширилган, айнан рақамли технологиялар ва
электрон
тизим
ёрдамида
камбағал
оилаларга
кўмак
кўрсатишга
йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.
Бундан ташқари, 2019 йилнинг октябрида Сирдарё вилоятида тажриба
синов тарзида ишга туширилган, жорий йил
якунида бутун республика
ҳудудларида қўлланилиши кўзда тутилган, аҳолининг камбағал қатламини
рўйхатга олиш ва шу асосда кўмак кўрсатишга мўлжалланган “ижтимоий ҳимоя
ягона реестри” ҳам камбағал аҳолини қўллаб-қувватлаш ишларини
осонлаштиради ҳамда инсон омилини камайтирадиган ягона электрон тизимга
айланади.
1
Бедность. Обзор Всемирного банка 2015 г. https://www.vsemirnyjbank.org/ru/topic/poverty/overview
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 24.01.2020 й.
https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020
3
https://static.norma.uz/official_texts/2020%20%D0%B3%D0%BE%D0%B4/213-%D1%84.pdf
426
Сўнгги йилларда ҳудудларнинг иқтимоий-иқтисодий ривожланганлик
даражаси, жорий ҳолати ва амалга оширилган ишларни бошқа ҳудудлар билан
таққослаш орқали баҳолаш, турли рейтингларни ҳисоблаш мазкур ҳудудлар
тараққиёти учун хизмат қилиши мумкинлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айниқса,
мамлакатимиз ҳукумати томонидан қабул қилинган ҳудудларни
ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича
қарор ушбу йўналишда муҳим дастак бўлди, дейиш мумкин. Чунки, ушбу
қарорда мамлакатимиз ҳудудларининг камбағаллик даражаси кўрсаткичи
умумий рейтингда ҳисобланган.
Аммо, ҳозирги пайтгача ҳудудларнинг камбағаллик даражасини
қисқартириш бўйича амалга оширилган ишларни баҳолаш, ушбу йўналишда
ҳудудларнинг рейтинг кўрсаткичларини шакллантириш бўйича ишлар олиб
борилмаган. Аслида ҳудудларнинг камбағаллик даражасини пасайтиришга
йўналтирилган чора-тадбирлар ҳамда уларни
амалга ошириш масалаларини
таҳлилий баҳолаш ва нисбий рейтингларини ишлаб чиқиш, келгусида
камбағалликни қисқартириш бўйича қабул қилинадиган дастурлар ва ҳужжатлар
учун ўзига хос асос бўлиши мумкин. Чунки мамлакатимизда ушбу йўналишга
катта эътибор қаратилган бўлиб, бу борада аҳолининг камбағал қатламларига
сезиларли кўмак кўрсатилди. Айниқса, пандемия даврида ижтимоий муҳофазага
муҳтож аҳоли сони ортиши, натижада давлат томонидан йирик миқдордаги
маблағлар бевосита камбағалликни қисқартиришга йўналтирилаётгани,
уларнинг натижалари ҳудудларда қай тарзда кўринаётганини таҳлил қилиш учун
ҳам юқорида қайд этилган ҳудудларни баҳолаш ва рейтингларни ишлаб чиқиш
лозим.
Ҳудудларнинг камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган
ишларини қайси кўрсаткичлар орқали баҳолаш мумкин? Таҳлилларга кўра,
бунда асосий қуйидаги параметрлардан фойдаланиш тавсия этилади.
1. Ҳудудларнинг аҳолиси таркибида “темир дафтар”га (2021 йилдан бошлаб
ижтимоий ҳимоя ягона реестрига) киритилганларнинг улуши;
2. Ҳудудларда рўйхатга олинган камбағалларнинг умумий сонига нисбатан
моддий ва номоддий кўмак олганлар улуши;
3. Ҳудудларнинг камбағал оилалари
таркибида иш билан бандлиги
таъминланганлар улуши (ишга жойлаштириш даражаси);
4. Ҳудудларнинг камбағал аҳолисини қишлоқ хўжалиги ва бошқа
мақсадларда ердан фойдаланганлик даражаси (ер сўраб мурожаат қилган
камбағал оилалардан таъминланганлар улуши);
5. Ҳудудларнинг камбағал аҳолисини турли шаклдаги мурожаатлари сони
ва мурожаатлардан ижобий ҳал этилганлик даражаси;
6. Ҳудудларда камбағал оилалар таркибида тадбиркорлик ва бошқа
мақсадлар учун кредит олганлар улуши.
Ҳудудларнинг камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган
ишлар натижаларини баҳолаш ва рейтинг кўрсаткичларини ишлаб чиқишда
юқоридаги параметрларга тегишли бир қатор статистик маълумотлар зарур
бўлади. Чунки, юқорида санаб ўтилган кўрсаткичларни ҳисоблашда,
албатта
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий, демографик, меҳнат бозори, қишлоқ
427
хўжалиги ва бошқа йўналишлар бўйича сўнгги маълумотлари баҳолаш ва
рейтингни ҳисоблашда асос бўлиб хизмат қилади.
Мавжуд статистик маълумотлар асосида камбағалликни қисқартириш
бўйича индикаторларни иккита умумий хусусияти бўйича ажратиб олиш лозим.
Яъни индикаторлар миқдорини ижобий ва салбий хусусият бўйича ажратиш,
бунда ҳудудларда кўрсаткичнинг пастлиги ижобий ёки салбий тавсифланишига
эътибор қаратилади.
Ҳудудларнинг камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган
ишлар самарадорлигини баҳолаш ва рейтингларини ишлаб чиқишда ҳар бир
индикатор бўйича қуйидаги умумий формуладан фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: