407
Шунинг учун ҳам иқтисодиётга рақамли технологияларни жадаллик билан
жорий қилишни таъминлаш Президентимиз томонидан қўйилаётган энг муҳим
вазифалардан ҳисобланади.
2018 йил 19 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот
технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари
тўғрисида”
ПФ-5349- сонли
Фармони
ва
“Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияла-рини
ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-3549-
сон қарори рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича муҳим чора-
тадбирлар ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилишига асос бўлди.
2020 йил – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
деб эълон қилинди. Ахборот технологиялари ва
коммуникациялари тизимини
тубдан такомиллаштириш бўйича «Йўл харитасида» назарда тутилган чора-
тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши вазифалари белгиланди
ва мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга устиворлик
берилди.
2020 йил 28 апрелда эса Ўзбекистон
Республикаси Президентининг
“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-4699- сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра 2023 йилга
бориб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2
бараварга кўпайтириш, ишлаб чиқаришни бошқаришда ахборот тизимлари
комплексини жорий қилиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва
технологик майдончалар яратиш орқали «рақамли тадбиркорлик»ни
ривожлантириш, ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3
бараварга ошириш ва
уларнинг экспортини 100 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.1
Бу мақсадни амалга оширишда қишлоқ хўжалиги қандай ҳисса қўшади?
деган савол туғилади. Бу тармоқ ўзининг хусусиятлари, жумладан бошқа
тармоқларга қараганда рискнинг юқорилиги билан ажралиб туради. Рақамли
технологиялардан фойдаланиш эса мавжуд масала-муаммоларни ечишга катта
ёрдам беради.
Энг аввало рақамли
технология эмас, балки оддий техника таъминоти
ҳолатига назар солайлик. Фермер хўжаликларида муҳим муаммо техника
таъминоти бўлиб, дала ишлари МТП ва фермерларнинг
техникалари билан
бажарилади. Республика миқёсида трактор паркининг тўлдирилиши турли
русумдаги трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг сони 2-3 мартага
кўпайишига қарамай, ҳозирги пайтда аграр соҳанинг ҳар 1000 га экин майдони
ҳисобига ҳақиқатда мавжуд техниканинг миқдори
уларга белгиланган илмий
меъёрларга асосланган ҳолда ҳисобланган талабга нисбатан кам. Айниқса,
техниканинг талаб қилинадиган маркалар ва зарур таркибини таъминлашда
етишмовчилик мавжуд.
1
https://nrm.uz/contentf?doc=612868; https://lex.uz/docs/4800657