Қарши «Дашт» аэратор станцияси ва оқова сувлар тавсифи



Download 2,11 Mb.
bet1/2
Sana27.06.2022
Hajmi2,11 Mb.
#708518
  1   2
Bog'liq
З.Узаков мақола учун


Қарши «Дашт» аэратор станцияси ва оқова сувлар тавсифи
Қарши шаҳрида канализация қурилиши (рус ва ўзбек) ҳаммомлар-нинг ишга тушиши билан вужудга келган. Улар учун Қарши шаҳрининг эски бозори ёнида 1958 йили канализация тармоқлари ва оқова сувларни тортадиган (1-СП) насос станцияси қурилган.
1 ва 2 миттитуманларида кўп қаватли уйлар, тикувчилик фабрикаси ҳамда жамоат-маъмурий биноларида ички квартал канализация тармоқ-лари ва оқова сувларни тортувчи 2-СП насос станциялари қурилди. 1-СП ва 2-СП насос станцияларидан чиқаётган оқова сувлари 1968 йили ҳозирги «Қишлоқ хўжалиги техникалари» базаси ўрнида қурилган тозалаш иншоотига аввал босимли қувурлар билан, кейин ўз оқими бўйича оқова сувларни тозалаш учун йўналтирилган. Тозалаш иншооти қабул қилувчи камера, икки ярусли тиндиргич, фильтрация майдони, қум туткич ва ил майдонларидан иборат бўлган.
Тозалаш иншоотининг қуввати чекланганлиги, шаҳар ҳудудида канализация тармоқларининг жадаллик билан қурилиши, ҳамда тозалаш станцияси ёнида саноат зоналарининг қурилиши кенгайиши муносабати билан 1975 йилда Қарши тумани «Чўли ота» фермер хўжалиги ҳудудида шаҳардан ташқари тозалаш станцияси лойиҳаланди ва қурилди [17].
Қарши шаҳар «Сувоқова» корхонасига қарашли оқова сувларни тозалаш иншооти Қарши шаҳрининг жанубий-ғарбий томони йўналишида шаҳар марказидан 4 километр узоқликда жойлашган. Иншоотнинг умумий эгаллаб турган ер майдони 40 гектарни ташкил этади. Иншоот 1979 йилда қурилиб ишга туширилиб, лойиҳавий қуввати 30 м3 к/к га тенг бўлган. Лойиҳавий тозалаш унумдорлиги 90-95 % га ташкил этган.
Лекин 35 йилдан буён тухтовсиз ишлаб келган тозалаш иншооти ҳозирги кунда капитал таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли, иншоотнинг биронта технологияси ҳам фаолият кўрсатмайди. Шаҳар ҳудудидан чиқарилаётган оқова сувлар тозаланмасдан оқова сувларни қабул қилувчи хўжаликлараро «Дашт» коллекторига ташлаб юборилмоқда.
Қарши шаҳридан оқова сувлар узунлиги 77 километрга тенг бўлган марказий қувурлар орқали тозалаш иншоотига ташланади. Марказий оқова сув қувурларига коммунал-маиший ва ишлаб чиқариш корхоналаридан оқова сувлар келиб тушади.
Шаҳарнинг бир текис рельефга эканлиги оқова сувларини ўз оқими бўйича ҳаракатланишига йўл қўймайди, шунинг учун босимли-ўз оқими бўйича канализация схемаси қабул қилинди. Ҳозирги даврда оқова сувларни йиғувчи ва уни насос станцияси ёрдамида керакли жойгача тортиб чиқарувчи 4 та ҳовуз ажратилган. Диаметри 1200 мм га тенг бўлган ўз оқими бўйича ҳаракатланадиган бош коллектордан фойдаланилган.
Қарши шаҳри ҳудудидан оқова сувларни йиғиш ва чиқариш схемаси 1.1-расмда келтирилган.


«Ўзгипрокоммуниинжлойиҳа» шаҳар ташқарисида иш унумдорлиги 35 минг м3/к.к. га тенг бўлган канализация тозалаш иншоотининг лойиҳа-сини амалга оширди. Тозалаш иншооти таркибидаги (1.2-расм) панжара биноси, қум тутгич, емкость блоклари ва ҳаво пуркагич насос станциялари ва ёрдамчи бинолар киради. Тозаланган оқова сувлари хўжаликлараро «Дашт» коллекторига ташланади.


Ушбу тозалаш станцияси бошқа вилоятлардаги тозалаш иншоот-ларидан фарқланади, Масалан, Самарқанд шаҳридаги тозалаш иншоот-ларидан: бирламчи ва иккиламчи тиндиргичлар ҳамда контактли резервуар сифатида конструкцияси бўйича икки ярусли тиндиргичга яқин бўлган квадратли-пирамидали (вертикал) шаклидаги тиндиргичлар қабул қилинган. Бу иншоотларнинг барчаси, жумладан аэротенк ҳам блокка бирлаштирилган ва биридан иккинчисига оқадиган оқова сувлар узатувчи қувурларсиз амалга оширилади.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish