1-жадвал
Хўжалик тоифалари бўйича мавжуд асосий қишлоқ хўжалиги
техникалари
1
Техника
турлари
Йиллар
2018
й.
2015
йилга
нисба-
тан,
% да
Техника
турлари
Йиллар
2018
й.
2015
йилга
нисба-
тан,
% да
2015
2018
2015
2018
Фермер
хўжаликлари
ҚХФАТлар
Тракторлар
33904
21551
63,5
Тракторлар
25072
12697
50,6
Юк
автомобиллари
1897
1009
62,9
Юк
автомобиллари
5976
3653
61,1
Комбайнлар:
Комбайнлар:
Ғалла ўриб
йиғадиган
1543
838
48,7
Ғалла ўриб
йиғадиган
2118
2089
98,4
Озуқа ўриб
йиғадиган
258
311
120,5
Озуқа ўриб
йиғадиган
161
123
76,4
Трактор
омочлари
4104
4084
99,5
Трактор
омочлари
3856
2712
70,3
Сеялкалар
5827
5648
96,9
Сеялкалар
6867
3163
46,0
Культиваторлар 13543
9083
67,0
Культиваторлар
8270
3937
47,6
Трактор
ўргичлар
723
888
122,8
Трактор
ўргичлар
403
380
94,2
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2018 йили 2015 йилга
нисбатан фермер хўжаликларида озуқа ўриб йиғадиган ва трактор ўргичлардан
ташқари барча турдаги техника сони камайган, жумладан, ғалла ўриб йиғадиган
комбайнлар 48,7%, юк автомобиллари 62,9%, культиваторлар 67 % ни ташкил
этган. ҚХФАТларда эса барча турдаги техника сони, жумладан, сеялкалар
46,0%дан ғалла ўриб йиғадиган комбайнлар 98,4 % гача камайган.
Қишлоқ хўжалигида умумий мақсадда ишлатиладиган 100 от кучи ва ундан
ортиқ қувватга эга бўлган тракторлар билан таъминланиш даражаси 78,8 фоиз,
ерни экишга тайёрловчи техника таъминоти 10-12 фоиз атрофида. Энг юқори
даражада универсал культиватор билан таъминланганлик - 87,6 фоиз. дон йиғиш
комбайнлари - 62,3 фоиз даражасида. Пахта хомашёси етиштиришда ҳосилни
йиғиб олиш энг машаққатли меҳнат ҳисобланади. Чунки 3-4 граммдан чаноқдан
пахтани олиш учун 250-350 марта эгилиб қўл узатиш керак. Пахта териш
машинаси эса талабнинг 12,8 фоизи даражасида.
2012 йил 21 майдаги «2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта
жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги ПҚ 1758-сон қарори, 2018 йил 10 майдаги
«Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш
механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-
1
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Статистик тўплам. -Тошкент, 2019, 25 бет.
409
3712-сон қарори асосида фермерларга қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ва
банк кредитлари эвазига сотиб олиш учун катта имконият яратилиши туфайли
лизингга сотиб олиш ортиб, муаммонинг ечими ижобий томонга ўзгармоқда.
Лекин зарур техникавий таъминотдаги етишмовчиликлар билан рақамли
технологиялардан фойдаланиш нақадар самардорликни оширади?
«Маълумки, иқтисодий ўсиш ўз навбатида энергия ресурсларини талаб
қилади. Ҳозирги пайтда респуликамизда энергияга эҳтиёж катта бўлиб,
тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра энг кўп 47,8
фоизи электр энергиясидаги узилишлар,38 фоизи газ таъминоти, 12 % и маблағ-
пул етишмовчилигини кўрсатишган».
1
Демак, қишлоқ хўжалигида рақамли
технологияларни жорий қилиш учун энергия, энг аввало, электр энергияси
таъминотига алоҳида диққат қаратиш зарур.
Деҳқончиликда рақамли технологияларни жорий қилиш фойдаланилаёт-ган
ер ва экинларнинг аниқ холатини белгилаш, мониторинг қилишга ёрдам беради.
Дронлар (ПУА - пилотсиз учувчи аппаратлар) дан фойдаланиш орқали
дехқончиликда даланинг ландшафтини, ер участкасида қандай ўзгаришлар юз
берганини аниқлаш, ерни тўғри ўғитлаш, экинларнинг ҳосилдорлигини, ҳосилни
йўқотилиши даражаси, ҳақиқий экилган майдонларни аниқлаш, автоматик
суғориш тизимини жорий қилиш ва бошқа маълумотларга эга бўлиш ва улар
асосида тўғри қарор қабул қилишга қаратилган. Булардан ташқари ер
участкаларини ижарага бериш ва фойдаланш жараёнида юзага келадиган
корркпцияни чеклашга ҳам ёрдам беради.
Ҳозирги кунда чорвачиликда қўлланилаётган рақамли технологиялар, чорва
молларининг бош сонини ҳисобга олиш уларнинг хусусиятларига қараб озуқа
рационларини шакллантиришга қаратилган. Ҳар бир назорат пунктида
ўрнатилган IP – камералар ва унга ишлаб чиқилган дастур ёрдамида амалга
оширилади.
Буларнинг ҳаммаси махсус дастурлар ишлаб чиқишни талаб қилади.
Хозирги кунда юқори малакали шундай кадрларга эҳтиёж катта. Шунинг учун
дастур ишлаб чиқиш ва жорий қилишни таъминлайдиган стартапларни
кўпайтириш зарур.
Қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни жуда секинлик билан жорий
этишнинг қатор сабаблари мавжуд:
1. Қишлоқ хўжалиги энг консерватив тармоқ хисобланади. Бундан ташқари
фермер хўжаликлари, хусусий компаниялар, давлатнинг қизиқиш-лари йўқлиги.
Тармоқнинг ялпи маҳсулотида деҳқон хўжаликларининг асосий ўрин эгаллаши,
яъни яратилган маҳсулотнинг 60-65 %и уларнинг ҳиссаси тўғри келиши, бу
хўжаликлар кичиклиги туфайли рақамли технологияларни жорий қилиш
самарасизлиги, олинган даромад сарфланган харажатларни қоплай олмаслиги;
2. Рақамли технологияларни жорий қилиш учун юқори даражада билим ва
маҳоратга эга бўлган мутахассислар керак. Рақамли технологиялварнинг тез
ривожланиши IТ мутахассисларининг ўзларини ҳам тезда талабга
1
Тожибоева Д. Аграр соҳада хўжалик юритиш шакллари самарадорлигини оширишнинг институционал
жиҳатлари. Монография. -Тошкент: “Fan va texnologiya”, 3019, 151-бет.
410
мослашишларини зарур қилиб қўяди. Керакли миқдорда нафақат IT-
мутахассислари, дастурчиларини тайёрлаш, балки рақамли технологиялардан
самарали фойдаланишга қодир малакали истеъмолчиларни ҳам тайёрлаш бунда
хорижий тажрибалардан кенг фойдаланиш лозим.
3. Соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш учун инвестициялар жалб
этилаяпти. Масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича
дунёда 3 ўринда турадиган Франция, хусусан дунё миқёсида озиқ-овқат
маҳсулотларини улгуржи бозорларини қуриш, ва ташкил қилишда катта
тажрибага эга йиллик айланмаси 9 млрд евро бўлган машҳур компаниялардан
бири Rungis Semmaris билан Ўзбекистоннинг саккизта ҳудудида агрологистик
марказлар барпо қилиш бўйича битим имзоланиши албатта, рақамли иқтисодиёт
афзалликларидан кенг фойдаланишни кўзда тутади.
Рақамли
технологияларни
жорий
қилиш
учун
инвестициялар
йўналтирилаётган бўлсада, унинг ҳажми ва қамрови етарли эмас.Фермерлар,
тадбиркорлар, компанияларнинг бунинг учун маблағи йўқ ёки бу
технологиялардан фойдаланишлари туфайли харажатлари пасайиб, олдадиган
фойдалари миқдорини кўпайишига ишонқирамай қарашади. Шунинг учун бу
ерда барпо қилинган агро-саноат кластерлари, кооперациялар, Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорлиги асосида масалани
ечимини топиш мумкин.
Рақамли иқтисодиёт Ўзбекистонда ривожлантириш истиқболлари ва жаҳон
амалиёти. Рақамли иқтисод юқори даражада ривожланган мамлакатлар орасида
энг охирги 19- ўринни эгаллаган Индонезияда рақамли иқтисодиётнинг ЯИМ
даги улушши 2016 йили 1.5 %ни ташкил этган.
1
Бу рақамдан Республикамиз
миқёсида ЯИМ да рақамли иқтисодиётнинг жумладан, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотидаги улуши ҳақида мантиқий хулоса чиқаришимиз мумкин.
Биринчидан, ҳосил нафақат паст бўлса, балки юқори бўлса ҳам Самуэльсон
парадокси амал қилиб, нархларнинг пасайиши эвазига даромадларни тушиб
кетишига олиб келади.
Иккинчидан, аграр соҳада нархларнинг беқарорлиги ҳам инвесторларни
чўчитади. Уларни қизиқишларини кучайтирадиган нарса бу сарфнинг
қайтимини юқори бўлиши. Қишлоқ хўжалигида бундай кафолат бериш жуда
қийин.
Учинчидан, тармоқда рентабеллик даражаси кўп жиҳатдан иш ҳақининг
пастлиги эвазига эришилиши сир эмас. Ҳаммага маълум, инвестициялар билан
мехнат унумдорлиги ва иш ҳақи чамбарчас боғланган. Агар тармоқда ёки
ҳудудда иш кучи кўп бўлса ва унинг даражаси паст бўлса, у ҳолда
макроиқтисодий миқёсдан қаралса, инвестиция қўйиш мақсадга мувофиқ эмас,
деб ҳисобланади.
Аграр соҳа самарадорлиги ва уни ошириш ҳақида тўхталар эканмиз, бу
соҳада модернизация ва диверсификация масаласига диққат қаратишимиз зарур.
Чунки, борган сари рақобатнинг кучайиб бориши, қишлоқ хўжалиги-нинг ўзига
хос хусусиятлари талаб ва таклиф мувозанатини саклашнинг бошка тармокларга
1
http://ar2016.rostec.ru/digital-g20/
411
нисбатан кийинлиги айникса, яратилган маҳсулотни реализация қилиш, қайта
ишлаш, саклаш масалаларини ечишни жаҳон тажрибасида синалган йўли ишлаб
чиқаришни диверсификациялашдир.
Дивeрсификaция – қўшилгaн қиймaтнинг ўсиш динaмикaсини (мaҳсулoт
ишлaб чиқaриш, xизмaт кўрсaтишни бaрқaрoр ўсишини) тaъминлaш,
рақобатбардошликни кучайтириш мaқсaдидa бир тaрмoқ, сoҳa ўз кaпитaлини
бoшқa тaрмoқ, coҳaлaргa йўнaлтиришидир.
Диверсификацияни амалга ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш-нинг
яна бир муҳим йўналиши кластер концепцияси ҳудудларнинг корпо-ратив,
инвестицион, илмий, таълим, воситачилик, ижтимоий тузилмалари ўртасидаги
ўзаро мустаҳкам алоқаларга таянади.
Унинг ташкилий-иқтисодий шакли жаҳонда қўлланилаётган замонавий
барқарор кооперацион алоқаларга хос тузилма кластерлар бўлиб, у хомашё
ишлаб чиқаришдан бошлаб, тайёр пировард маҳсулотни истеъмолчига етиб
боришигача бўлган занжирни ифодалайди. Кластерда ўзаро боғлиқ тармоқлар
бир-бирини рақобатбардошлигини таъминлайди. Кўпинча бошқарувчи,
мувофиқлаштирувчи, тартибга солувчи ролини етакчи (лидер) корхона
бажаради.
Кластерлар бир томондан диверсификацияни амалга оширишнинг, иккинчи
томондан, давлат шерикчилигини амалга оширишнинг муҳим шаклидир.
Замонавий иқтисодиётни, жумладан кластерни самарали фаолият юритиши ҳам
ихтисослашув, яъни меҳнат тақсимоти чуқурлашувига асосланади. Биринчидан,
ихтисослашув алоҳида туғма қобилиятли инсон, маълум бир технологияни
қўлловчи корхона, ресурсларга эга ҳудуд, тўпланган капитал ва бошқаларни
устунлигидан фойдаланиш; иккинчидан, маълум бир йўналишга ихтисослашиш
инсонлардан кўникма, малакасини оширишга йўналтиради, янги технологиялар,
асбоб-ускуналарни қўллаш, меҳнатни автомотлаштириш имконини беради.
Ихтисослашувнинг юқори даражада самара олиб келишини буюк иқтисодчи
А. Смит исботлаб берган. Бизнингча, кластернинг афзаллиги шундаки, у
ихтисослашувнинг устунлиги билан универсаллик: интеграция, кооперациянинг
таълим,
фан,
ишлаб
чиқаришнинг
бирлиги
устунлигини
ўзида
мужассамлаштиради ва бунинг эвазигв инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ва
қўллаш устуворлигига эга бўлади.
Айнан кластер ёндашуви хусусий сектор билан давлат органлари, савдо
бирлашмалари, таълим тизими ва илмий тадқиқот институтлари билан
инновацион жараёнларни амалга ошириш учун самарали ҳамкорлик қилишни
таъминлайди. Кластерлаштиришда инвестицион фаоллик, инновацион
фаолиятни тезлаштириш асосида рақобатбардошликни ошириш назарда
тутилади. Энг муҳими илмий-тадқиқот, таълим марказлари, илмий ишлаб
чиқариш бир бутун бўлиб бирлашади.
Кластер кўпроқ давлатнинг саноат сиёсатини ифодаласада, бизнинг
республикамизда аграр соҳада долзарб муаммо пахта хом ашёси ва бошқа
маҳсулотларни етиштиришдаги қатор муаммоларни ечишга ёрдам бериши
жиҳатидан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
412
Кластерни ишга солиш ниҳоятда машаққатли иш, Хатто бутун дунёга
машҳур АҚШнинг “силикон водийси” кластерида ҳам унга янги қўшилган
бўғиннинг 1/20 муваффақиятли бўлса, қолганлари ўз ўрнини тополмай
“занжир”дан чиқиб кетар экан. Дастлаб Ф. Сандерс айтгандай, ҳар қандай
янгилик айланиши қийин “тўртбурчак ғилдирак”ка ўхшайди. Лекин матонат
билан тинмай айлантиришга қилинган ҳаракат охир-оқибат уни айланага
айлантиради.
Кластернинг кутилган натижани бермаслиги ва охир-оқибат тарқалиб
кетишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
1. Фаолият турларини кучсиз диверсификацияси кластернинг иннова-цион
имкониятларини пасайтиради. Атрофдаги инновациялар, айниқса, талабнинг
тубдан ўзгариши, ҳудуддан ташқаридаги ўзгаришлар, янги шароитга
мослашишни қийинлаштиради.
2. Компаниялар ва кластер таркибидаги бошқа институтлар билан ўзаро
мувофиқлашган, мувозанатлашган фаолият олиб боришдаги турли тўсиқлар
трансакцион харажатларни кўпайтиришга олиб келади. Натижада ўзаро
ҳамкорлик фойдасиз бўлиб қолади.
Республикамизнинг барча вилоятларида “кластер” тизимини қўллашга
киришилди. Дастлабки натижаларни ўрганиш, таҳлил қилиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |