Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ 
 
Тухлиев Н. – Ўзбекистон халқаро ислом академияси
“Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” 
 кафедраси проф., и.ф.д. 
 
Бугунги дунёда жадал ривожланиб бораётган рақамли иқтисодиёт 
кўпинча электрон иқтисодиёт, интернет иқтисодиёт, номоддий иқтисодиёт деб 
ҳам аталади. Ҳозирги пайтда кучли “йигирматалик” (G-20) мамлакатларида 
ялпи ички маҳсулотнинг 4% дан зиёдроғи рақамли иқтисодиёт орқали 
шакллантирилмоқда. Бу соҳада етакчи бўлган Буюк Британияда рақамли 
иқтисодиёт ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 12 фоизни ташкил этмоқда. 
Бу тенденция давом этиши ва янада чуқурлашиб бориши аниқ. 
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланишида Интернет ва IT соҳасининг 
ҳиссаси юқори, албатта. Жаҳон банкининг “Рақамли дивидендлар” номли 
тадқиқоти хулосаларига кўра, интернет тезлигининг 10 фоизга ўсиши 
мамлакат ЯИМ ўсишига олиб келади. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 
1,21 фоизни ташкил этса, ривожланаётган мамлакатларда 1,38 фоизга тенг. 
Демак, интернет тезлиги 2 баробар ошадиган бўлса, ЯИМ ҳажми 13-14 фоиз 


391 
ортишига эришиш мумкин
1
. Бу кўрсаткичлар мамлакатлар иқтисодиётини 
ривожлантиришда рақамли иқтисодиётнинг нақадар долзарб ва муҳим масала 
эканлигини кўрсатади. 
Рақамли иқтисодиётга ўтиш – бу осон юмушлардан эмас. Бунинг учун 
қатор шарт-шароитлар мавжуд бўлиши лозим:
1. Рақамли 
иқтисодиётни 
шакллантиришнинг 
ҳуқуқий-меъёрий 
асосларини яратиш лозим. Шу мақсадда бир қатор Ўзбекистон Республикаси 
қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, 
тармоқ тузилмаларинининг меъёрий ҳужжатлари қабул қилинди. Шу 
муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 
июлдаги Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
бўйича чора-тадбирлар, 2018 йил ноябрдаги рақамли иқтисодиётни 
ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация 
қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги, 2020 йил апрелдаги рақамли иқтисодиёт 
ва электрон ҳукуматни кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги, 2020 
йил октябрдаги 2030 йилгача бўлган даврда фанни ривожлантириш 
концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ва 2020 йил ноябрдаги 
биотехнологияларни ривожлантириш тўғрисидаги қарор ва фармонларини 
келтииб ўтишнинг ўзи кифоя
2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 
январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида жорий йилда рақамли 
иқтисодиётни ривожлантириш бўйича туб бурилиш қилишимиз керак, деб 
таъкидлади. Биринчи навбатда, қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, 
транспорт, геология, кадастр, соғлиқни сақлаш, таълим, архив соҳаларини 
тўлиқ рақамлаштириш вазифасини қўйди
3

2. Рақамли иқтисодиётга ўтиш мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш 
умумий даражаси, унинг инновацион таркиби билан боғлиқ. Инновацион 
фаолият Ўзбекистон Республикасида давлат томонидан тартибга солинади ва 
қўллаб-қувватланади. Бу фаолиятнинг асосий механизмлари бўлиб 
қонунчилик базасини яратиш, имтиёзли солиққа тортиш, кредитлашда 
устуворлик бериш, давлат ва нодавлат, тармоқ жамғармаларидан фойдаланиш, 
йирик дастурларни давлат томонидан молиялаштириш ва бошқалар 
ҳисобланади. Шунингдек, мамлакатимизда илмий-тадқиқот ва инновацион 
фаолиятни бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш ишлари бормоқда, 
инновацион 
жараёнга 
раҳбарликнинг 
институционал 
асослари 
такомиллаштирилмоқда. 
3. Рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ўрни ва 
аҳамиятини ошириш ахборот-коммуникация технологияларини жадал 
ривожлантирмасдан мумкин эмас. Улар бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқ, 
сабаб-оқибат алоқаларига эга жараёнлардир. 
1
https://review.uz/oz/post/raqamli-iqtisodiyot-mamlakatimiz-taraqqiyoti-garovidir 
2
 www.lex.uz 
3
“Халқ сўзи” газетаси, 25.01.2020 й. 


392 
Шуни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-
коммуникация тизимини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди, 
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини 
ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди. Бу чора-тадбирларнинг асосий 
мақсади мамлакат аҳолисини ахборот-коммуникация товарлари ва хизматлари 
билан тўла таъминлашдир. Бу соҳа миллий иқтисодий тараққиётни 
белгиловчи асосий омиллардан бирига айланиши керак. Алоқа, 
ахборотлаштириш ва телекоммуникация тизимида фаолият кўрсатаётган 
корхоналар томонидан таклиф этилаётган хизматлар ва компьютер дастурлари 
билан боғлиқ хизматлар йилдан йилга узлуксиз ошмоқда
1
. Давлат органлари 
веб-сайтлари ва электрон ресурслари орқали юзлаб турдаги интерактив 
хизматлар кўрсатилмоқда. Давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари 
сони ортмоқда, интернетнинг ўтказувчанлик даражаси ўсмоқда, натижада 
ундан фойдаланувчилар сони ҳам ошмоқда
2
. Ҳар йили ўнлаб муассасалар 
тезкор интернет тизимига уланмоқда. “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастури 
ишлаб чиқилган. Рақамли иқтисодиёт бутун иқтисодиётнинг қиёфасини 
ўзгартириб юборади. Энди компаниялар ўз инвестицияларини борган сари 
кўчмас мулкка, машина ва асбоб-ускуналарга эмас, балки устун даражада 
номоддий активларга (дастур, технология) йўналтиради. 
Аммо бу чегара эмас. Чунки ҳозирги шароитда ахборот-коммуникация 
технологиялари жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 5% ини бермоқда. 2020 
йилда бу кўрсаткичнинг 9% дан ошиши башорат қилинган. Бу борада 
байроқдор ҳисобланадиган Жанубий Корея Республикаси ялпи ички 
маҳсулотида АКТнинг ҳиссаси 12% га яқин, Швеция ва АҚШда 7% атрофида, 
Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 2,2% ни ташкил этади, холос. Вазифа бу 
борадаги фарқни кескин камайтириш устида бормоғи лозим. 
4. Рақамли иқтисодиётга ўтиш соҳанинг кадрлар корпусини сон ва сифат 
жиҳатдан яхшиланишини тақозо этади. Тошкент шаҳрида Жанубий Корея 
Республикасининг АКТ соҳасида кадрлар тайёрлайдиган пешқадам олий 
таълим муассасаларидан бири Инҳа университети филиали фаолият олиб 
бормоқда. Ҳиндистоннинг АКТга ихтисослашган иккита университети 
филиаллари Тошкент ва Андижонда иш бошлади. Тошкент ахборот 
технологиялари университетида компьютер инженеринги, дастурий 
инженеринг, телекоммуникация технологиялари, телевизион технологиялар 
йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. 
Тошкент шаҳрида Япония рақамли университетини ташкил қилиш 
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 декабрдаги 
ПФ-764-сонли фармони имзоланди. 
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни устувор 
вазифаси Ўзбекистон иқтисодиётини юқори суръатларда ўсишини таъминлаш 
билан бирга, аҳоли онгини ва қарашларини замон билан ҳамнафас қилиш, 
қолаверса, мамлакатимизни халқаро майдонда интеграциясини тезлаштириш 
1
 https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/services-2 
2
 https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/services-2 


393 
ва натижада Ўзбекистонни демократик, иқтисодий жиҳатдан ривожланган 
давлатлар қаторига қўшишдан иборатдир. Ҳукумат томонидан белгиланаётган 
вазифалар ва амалга оширилётган чора-тадбирлар ижтимоий ва иқтисодий 
ҳаётнинг турли йўналишларида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга 
шарт-шароит бўлиб хизмат қилади. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish