Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА ОИЛА ТАДБИРКОРЛИГИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА ОИЛА ТАДБИРКОРЛИГИ 
МАСАЛАСИГА ДОИР 
 
Қулматов П.М. – Жиззах политехника
институти доценти 
Тажибаев М.А. – Жиззах политехника
институти ассистенти 
Мамлакатимизда ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳатлар ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, илм-маърифат, инновацион 
ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига 
муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, 
бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш 
имконини бермоқда. Айниқса жамиятнинг энг асосий ячейкаси бўлган 
оиланинг микроиктисодиёт субъекти сифатида талқин қилиниши “Оила”, 
“Оила бизнеси”, “Оила тадбиркорлиги”, “Оила хўжалиги”, “Уй хўжалиги” 
тушунчасининг бозор иқтисодиёти шароитида мустаҳкам ўрин эгаллашига, 
“Оила хўжалиги” билан боғлиқ каби бир бир катор тушинчаларни жамиятда 
амал қилиш мазмунини бойитди.
Бозор иқтисодиёти шароитида уй хўжалигининг намоён бўлиш шакли 
оила бўлиб, унга тегишли хусусиятлар оилага ҳам тегишли бўлади. Оила 
қариндошлик алоқалари ва маиший ҳаёт умумийлиги асосида онгли равишда 
ташкил этилган кишиларнинг кичик гуруҳидир. Оиланинг ҳаёт фаолияти 


388 
шахснинг, у аъзо бўлган оиланинг ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва 
маънавий эҳтиёжларини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилади.
Шу билан бирга ижтимоий-иқтисодий адабиётларда бу тушунчаларнинг 
турлича талқин этилиши, бир-биридан фарқли равишда ҳар бирининг ўзига 
хос хусусиятини инобатга олган бўлсада, иқтисодий мазмуни тўлиқ ёритилган 
эмас ва ягона қарашлар ҳам йўқ. Биргина оила тушунчасига қатор ижтимоий-
иқтисодий ва илмий ҳамда оммабоп адабиётларда турлича таърифлар 
берилган
1
.
Оила бу жамиятнинг асосий бир кисми бўлиб, ҳар бир жамиятнинг 
негизи, яъни асоси, оилаларнинг йиғиндисининг мажмуидан иборат. 
Оилаларнинг қанчалик ривожланганлиги шу жамиятнинг, шу давлатнинг, 
жамоанинг ривожланганлиги шу даражада эканлигини кўрсатиб туради. Яъни, 
оилалар қанчалик даражада иқтисодий бақувват бўлса, шу давлат шунчалик 
иқтисодий бақувват бўлади. Шуларни инобатга олган холда Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий 
бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш
Иқтисодий маънода оила бу қариндошчилик алоқалари, қондошчилик 
ҳис-туйғулари орқали боғланган инсон (индивид)ларнинг ижтимоий, 
маънавий, руҳий, иқтисодийэҳтиёжларини биргаликда қондирувчи кичик 
гуруҳдир. Оила ўз эҳтиёжларини иложи борича максимал даражада 
қондиришга ҳаракат қилади ва уни амалга оширади. У ишлаб чиқариш 
омиллари, ҳеч бўлмаганда меҳнат омили эгаси ҳисобланиб, «инсон 
капитали»ни такрор ишлаб чиқаришни таъминлайди. Аниқ ҳаётда оила 
мустақил хўжалик юритувчи бир кишидан ҳам иборат бўлиши мумкин.
Бизга маълумки, бозор иқтисодиёти доиравий айланишида оила ёки уй 
хўжалиги турли-туман вазифаларни бажаради. У жамият фаолиятининг барча 
жабҳаларини қамраб олади ва жамиятда юз бераётган иқтисодий-ижтимоий 
жараёнларнинг йўналишини белгилаб беради. Оиланинг жамиятда тутган 
ўрни, у бажарадиган вазифаларда намоён бўлади. Оиланинг бош вазифаси 
фарзанд тарбияси, уни комил инсон қилиб вояга етказишдир. Авлод 
давомчиси, иқтисодиёт учун иш кучи ва меҳнат омили такрор яратилади. 
Бошқача иқтисодий термин билан айтганда, инсон капиталига инвестиция 
қилиш жараёни нуқтаи назаридан, фарзанд тарбияси билан шуғулланиш 
жараёнини қуйидаги уч жиҳатларга ажратиш мумкин:
1. Оилада моддий базанинг яратилиши.
2. Оилада фарзанднинг дунёга келиши ва унинг тарбияси.
3. Билим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш.
Оиланинг муҳим вазифаларини уй хўжалигини юритиш, товар ва 
хизматлар яратиш, оилавий бизнес, яъни мулк эгаси сифатида индивидуал 
ишлаб чиқариш ташкил этади. Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес, оилавий 
бизнес, фермер ва деҳқон хўжалигини ташкил этиб, фаолият юритади. 
Оиланинг яна бир муҳим вазифаси оиладаги иқтисодиётни капитал билан 
таъминлашдир. Бунда айниқса оиланинг жамғармаси (даромад)нинг 
1
Ҳ.П. Абулқосимов Бозор муносабатлари тизимида оила ва унинг. 


389 
инвестицияга айланиши муҳим аҳамиятга эга. Одатда, амлакат миқёсида 
иктисодиётда резерв (захира) фонди, барқарорлаштириш фонди ташкил 
этилади.
Ҳозирги тараққиёт анъанавий меҳнат тақсимотига ҳам ўз таъсирини 
ўтказиб, уни ҳар бир оила эр-хотиннинг хислатларидан келиб чиққан ҳолда 
ечишга ҳаракат қилади. Оилада ҳар икки томон оила фаолларини вужудга 
келтириш ва мустаҳкам моддий асосини яратишдан манфаатдордир. Оила 
ўзига хос инвестицион лойиҳа бўлиб, бир неча йилдан сўнг маълум натижага 
эришишга қаратилган. Бу жиҳатдан уни ўзига хос бизнесга, инвестицияга 
ўхшатиш мумкин.
Бундай инвестицияни шаклланишида оилавий тадбиркорликнинг ўзига 
хос ўрни бор. Оилавий тадбиркорлик ва оилавий бизнеснинг ўзига хослиги 
шундаки, у кўп асрлик оилавий анъаналар, қадриятлар билан уйғун 
ривожланади. Мисол учун, Буюк Британиядаги оилавий бизнес 
корхоналарининг тўртдан бир қисми қарийб тўртта авлоддан бери ўтиб келар 
экан. Швецияда меҳнат билан банд аҳолининг 61 фоизи оилавий тадбиркорлик 
соҳасида ишлаётгани ҳам унинг нечоғли катта аҳамиятга эга эканлигидан 
далолатдир.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида оилавий касб-корлар, яъни 
косиблик, дурадгорлик, новвойлик, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик
деҳқончилик, пиллачилик, боғдорчилик, узумчилик, ҳунармандчилик, 
мискарлик, кўнчилик, заргарлик, наққошлик, кулоллик, ёғоч ўймакорлиги, 
пичоқчилик, 
тўқимачилик, 
пўстиндўзлик 
сингари 
йўналишларда 
ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги пайтда оилалар даромадининг 
тўртдан бир қисми тадбиркорлик эвазига пайдо бўлмоқда. Келажакда оила 
эҳтиёжининг 50 фоизини шу йўл билан қопланишига эришиш лозим. Бу 
республикамиз учун ўта муҳимдир.
Европа мамлакатларида бир ишловчига 0,7 киши меҳнат ёшига етмаган 
болалар ва нафақадаги қариялар тўғри келса, бу кўрсаткич республикамизда 
2,7 кишини ташкил қилади. Бундай шароитда фақат ойлик маош билан 
оиланинг эҳтиёжини тўлиқ таъминлаб бўлмайди. Шу туфайли ҳар бир 
оиланинг фаровонлигини таъминлаш учун оилавий тадбиркорликни 
ривожлантириш 
мақсадга 
мувофиқдир. 
Оилавий 
тадбиркорликни 
ривожлантириш, аввало, оилалар фаровонлигини оширишнинг муҳим 
омилидир. Оилавий тадбиркорлик ишсизлик, оиладаги етишмовчиликка 
қарши курашнинг асосий қуроли сифатида қаралади. Аслида ишсизлик оила 
ва жамият учун салбий оқибатлар келтиради.
Биринчидан, ишсиз одам мамлакат миллий даромади яратилишида ва 
оила фаровонлиги оширилишида иштирок этмайди.
Иккинчидан, инсоннинг узоқ вақт ишсиз бўлиши, унинг малакаси ва 
тажрибасининг сусайишига олиб келади, агар шу малакаси билан иш топмаса, 
бошқа касбни эгаллашга оиланинг анча маблағи ва вақти кетади. 
Учинчидан, ишсиз киши психологик жиҳатдан тушкунликка тушади. 
Буни яхшилашда оиланинг роли катта. Бундайларни оилада тадбиркорлик 


390 
асосида ҳам иқтисодий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлаш масаланинг энг тўғри 
ечими хисобланади.
Шунинг учун мамлакатимизда оилавий тадбиркорлик фаолиятининг 
жадал ривожланишини қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳолининг бандлиги, 
фаровонлигини ошириш мақсадида “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, 
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Қонунлари, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2016 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли “Ҳар бир оила – 
тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги Қарори ва шу йўналишга 
доир бир қатор фамон ва қарорлари қабул қилинган. Ушбу ҳужжатларнинг 
мақсади оила тадбиркорлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва 
унинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Тадбиркорлик 
ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун фақтгина 2020 йилда мақсадли 
жамғармалардан қўшимча 5 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Умуман, 
тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда тижорат 
банклари орқали барча ҳудудларга 6 триллион 200 миллиард сўм ёки 700 
миллион доллардан зиёд ресурслар ажратилди.
Бу эса юртимизда халқимизнинг қадимий касб-ҳунар анъаналари, 
ишбилармонлик салоҳиятига йўналтирилган оилавий тадбиркорлик, 
ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини 
кенг оммалаштириш, экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун катта тажриба 
майдони ярататишга асос бўлади.

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish