Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОНДА



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОНДА 
СИНДИКАТЛАШГАН КРЕДИТЛАР БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Нормухамедов С.Р. – БМА мустақил изланувчиси 
Рақамли иқтисодиёт шароитида тижорат банклари фаолиятида рақамли 
технологияларни фаол қўллаш орқали банк хизматлари оммабоплиги ва 
сифатини ошириш учун реал имкониятлар юзага келди. Хусусан, FinTech номи 
билан оммалашган молиявий рақамли технологияларни банк фаолиятига оид 
рискларни баҳолаш ва бошқаришда қўллаш, улкан маълумотлар ва аналитик 
таҳлиллар ёрдамида потенциал мижозларнинг кредитга лаёқатлилигини 
баҳолаш, “open banking” хизмати орқали платформага асосланган молиявий 
хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни йўл қўйиш шулар 
жумласидандир. 
Бугунги кунда банклар томонидан иқтисодиётнинг реал секторини 
кредитлаш ҳажми Ўзбекистондаги кредит ташкилотларининг ўзлик 
маблағларидан ошиб кетди. Аммо номолиявий корхоналар ва резидент 
ташкилотларга берилган кредитлар ва бошқа ажратилган маблағлар (муддати 
ўтган қарзларни ҳисобга олган ҳолда) ЯИМнинг атиги 14,6 фоизини ташкил 
этади, бу эса ривожланган мамлакатлар кўрсаткичларидан жуда ҳам орқада 
қолаётганлигини кўрсатади. Бунинг сабаби, бир томондан, нафақат қарз 
берувчилар ва қарз олувчилар ўртасидаги муносабатлар технологиялари 
номукаммаллиги, иккинчи томондан эса, банкларнинг капиталлашуви 
даражасининг пастлиги (банк секторининг ўзлик маблағлари ЯИМга нисбатан 
5,4 фоизни ташкил этади) ҳамдир. Бу эса, ўз навбатида, ўсиб бораётган саноатни 
молиялаштиришни тўлиқ таъминланмай қолишига шарт шароит яратмоқда. 
Марказий банк маълумотларига кўра, яқин келажакда, Ўзбекистон 
корхоналарининг 40% дан ортиғи (кичик ва хусусий тадбиркорлик 
субъектларини ҳисобга олмаганда) айланма маблағларни тўлдиришга бўлган 
эҳтиёжларининг ўсишини, инвестицияларни молиялаштириш эҳтиёжларининг 
22% га ўсишини кутмоқдалар. Аммо ресурслар мавжуд бўлганда ҳам, банклар 
ҳар доим ҳам, регуляторнинг мавжуд тартибга солиш чекловлари туфайли йирик 
лойиҳага қарз беришга қодир эмаслар. 
Иқтисодиётнинг реал ва банк секторлари тузилмасининг номувофиқлигини 
ҳисобга олган ҳолда, энг йирик маҳаллий корхоналарнинг активлари аксарият 
банкларнинг активларидан ошиб кетганда, кредитлашнинг энг жозибали 
усулларидан бири бу синдикатлашган кредитлар беришдир. Синдикацияларнинг 
битта ажойиб хусусияти бор - улар кўплаб молия институтларининг чекланган 
маблағларига маълум лойиҳаларни амалга оширишда турли компаниялар ва 
компаниялар гуруҳларида пайдо бўладиган жуда муҳим эҳтиёжларни 
қондиришга имкон беради. 
Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистонда синдикатлашган кредитларни 
ташкил этишнинг самарали тизимини яратиш умуман банк тизимининг 
имкониятларини кўпайтиришга ёрдам беради. Синдикатлашган кредитлардан 


287 
фойдаланиш зарур кредит ресурсларини тўплаш, хусусан, лойиҳаларни 
молиялаштириш, инвестиция кредитлари бериш, банк кафолатларини бериш ва 
мамлакатда банк рискларини камайтиришга, чет эллардан узоқ муддатли катта 
миқдордаги сармоялар киритиш учун имкон яратади. 
Шунингдек, 
синдикатлашган 
кредит 
бозорининг 
ривожланиши 
банкларнинг синдикатлашган кредитлардаги ўз улушларини ўтказиб беришлари 
ёки ўтиб бериш шартномалари бўйича сотиши нуқтаи назаридан иккиламчи 
бозорни очилиши ва ривожланишини рағбатлантиради, бу эса қарз 
мажбуриятларининг ликвидлигини оширади ва банкларга янги кредит ва бошқа 
операцияларда иштирок этиш имкониятини беради. 
Ўзбекистонда 
синдикатлашган 
кредит 
бозорини, 
иқтисодиётни 
молиялаштиришни ривожлантиришнинг самарали механизмларидан бири 
сифатида босқичма-босқич жорий этиш зарур. Банк секторининг нисбатан паст 
капиталлашуви шароитида синдикатлашган кредитлар йирик лойиҳаларни 
амалга оширишда молиявий эҳтиёжларни қондиришга имкон беради, бу эса 
иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатади. Синдикатлашган кредитлардан 
фойдаланиш лойиҳаларни молиялаштириш ва инвестиция кредитлари учун 
молиявий ресурсларни тўплаш имконини беради. 
Фикримизча, Ўзбекистонда синдикатлашган кредитни ривожлантириш 
истиқболларини таҳлил қилиш билан боғлиқ ҳолда, мамлакатнинг йирик 
корхоналари активлари кўпчилик банкларнинг активларидан сезиларли 
даражада ошиб кетганда, иқтисодиётнинг реал ва банк секторлари тузилмаси 
ўртасидаги номувофиқлик шароитида, кредитлашнинг энг жозибали 
усулларидан бири бу синдикатлашган кредитларни тақдим этишдир. 
Синдикациялаш орқали кўплаб молия институтларининг чекланган 
маблағларига маълум лойиҳаларни амалга оширишда турли компаниялар ва 
компаниялар гуруҳларида пайдо бўладиган жуда муҳим эҳтиёжларни 
қондиришга имкон беради. 
Бундай ҳолда синдикатлашган кредитларни ташкил этишнинг самарали 
тизимини яратиш миллий банк тизимининг имкониятларини кўпайтиришга 
ёрдам бериб, қарз олувчи учун синдикатлашган кредитлаш катта миқдордаги 
маблағни олишнинг энг осон ва тезкор усулига айланади ва кредиторлар учун 
синдикат кредит хавфини камайтиради, битта потенциал қарз берувчига 
бошқасининг ишончли мижозларига кириш имкониятини очади, бундан ташқари 
синдикатлашган кредитлаш ҳажми бир неча бор ортади, йирик лойиҳаларни 
амалга оширишда кичик ва ўрта қарз берувчилар учун имкониятлар пайдо 
бўлади. 
Хусусан, 
инновацион 
фаолият 
учун 
синдикатлаштирилган 
молиялаштиришни жорий этиш учун муҳим рағбат бу манба синдикатларида 
иштирок этиш улушини ўзгартира олиш орқали кредит рискини бошқариш 
қобилиятидир. Бу каби ўзгартириш натижасида барча иштирокчилар учун 
мақбул бўлган манфаатлар мувозанатига эришилади. Муайян кредит ташкилоти 
учун инновацион фаолиятни молиялаштириш риск даражаси икки баравар 
камаяди: биринчидан, синдикатлашган кредитда капитал иштирок этиш 


288 
босқичида; иккинчидан, синдикатлашган ссудани қарз олувчилар таркибига 
киритилган инноваторлар ўртасида тақсимлаш босқичида амалга ошади. 
Тадқиқотлар кўрсатдики, Ўзбекистон синдикатлашган кредитлаш бозорида 
кўплаб муаммолар мамлакатда иккиламчи синдикатлашган кредитлаш 
бозорининг ривожланмаганлиги туфайли юзага келади. Синдикатлашган 
кредитлаш механизми молия бозорининг одатий бирламчи ва иккиламчи 
бўлинишини назарда тутади. Бирламчи бозорда синдикатда иштирок этадиган 
банклар ресурс базасини шакллантиради ва қарз олувчига кредит ресурсларини 
ажратади. Иккиламчи бозорда синдикатлашган кредит акциялари кичик 
инвесторларга сотилади, улар таркибига банклар ва жисмоний шахслар киради. 
Ўзбекистонда ҳали ҳам синдикатлашган кредитлаш акциялари сотиладиган 
ягона платформа мавжуд эмас. 
Шундай қилиб, Ўзбекистонда синдикатлашган кредитлашнинг ривожланиш 
истиқболларини илмий жиҳатдан ёритиш билан бир қаторда, миллий 
иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш воситаси сифатида банк кредит 
синдикатларини шакллантиришдаги қуйидаги муаммо-тўсиқларга эътиборни 
қаратиш лозим: 
Қарз олувчилар ва банклар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи 
қонунчилик базасини такомиллаштириш зарурати; молиявий ҳисоботларнинг 
номукаммаллиги ва кредит тарихи институтининг тўла шаклланмаганлиги ва 
натижада потенциал қарз олувчининг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш ва 
кредит рискларини баҳолашнинг мураккаблиги; банклараро бозорга ишонч 
даражаси етарли эмас; кредитлаш амалиёти ва кредитларни қонуний рўйхатдан 
ўтказишнинг унификация қилинмаганллиги. 
Ушбу тўсиқларни енгиб ўтиш ва банкларнинг ўз фаолиятида 
синдикатлашган кредитлаш усулларидан амалий фойдаланиши синдикатлашган 
кредитларнинг иккиламчи бозорини яратиш, яъни банкларнинг синдикатдаги ўз 
улушларини келишув шартномалари асосида сотиши учун замин яратади. Бу 
қарз мажбуриятларининг ликвидлигини оширади (уларни ушбу кўрсаткич 
бўйича облигацияларга яқинлаштиради), банклар кредит портфелидаги айрим 
пруденциаль нормативларнинг бузилмаслигига олиб келади, уларга янги кредит 
синдикатларида қатнашиш имкониятини беради ва умуман синдикатлашган 
кредитлаш бозорининг ўсишини рағбатлантиради. 
Хулоса қилиб айтганда, республикамизда синдикатлашган кредитлаш 
амалиётини сифат ва кўлам жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш учун нафақат 
илғор рақамли технологияларни банк соҳасига жадал суръатларда жорий этиш, 
балки амалдаги тизим муаммоларини ҳал қилиш бўйича ҳам комплекс чора-
тадбирлар ишлаб чиқиш талаб этилади. 


289 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish