Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА СТРУКТУРАВИЙ ЎЗГАРИШЛАР



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА СТРУКТУРАВИЙ ЎЗГАРИШЛАР: 
ТУРЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Тажибаев М.А. – Жиззах политехника 
 институти ассистенти 
 
Рақамли иқтисодиётни шакллантириш давлат бошқаруви тизимларида, 
давлат корхоналари ва ташкилотлари тизимида, йирик корпоратив сектор 
тизимларини ўз ичига олган макродаражадаги омилларда, ҳамда кичик 
корпоратив сектордаги корхоналарни ўз ичига олган микродаражадаги 
ёндашувларини ишлаб чиқишни талаб этади. Булар рақамли иқтисодиётнинг 
бошқарув даражаларини тавсифловчи жиҳатлар бўлиб, ундаги мақсадлар, 
вазифалар, кўрсаткичлар, ресурслар ва рисклар шунга мос равишда 
шакллантирилади ва амалга оширилади.
Рақамли иқтисодиётда маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилигини 
таъминлаш энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, 
мазкур жараёнларда йирик маълумотлар билан ишлаш тажриба ва 
кўникмаларининг етарли эмаслиги, мутасадди ташкилот ва идоралар ўртасидаги 
келишувларнинг тарқоқлиги, мониторинг ва хужжатлаштириш ишлари 
самарадорлигининг пастлиги каби омиллар рақамли иқтисодиётнинг 
шаклланишида асосий муаммолар ҳисобланади.
Рақамли иқтисодиётни юқорида қайд этилган макро- ва микродаражадаги 
бошқарув тизимларини миллий маълумотлар тизимига интеграциялаш, устувор 


280 
йўналишлар, мақсадлар, вазифалар ва кўрсаткичларни декомпозициялаш, 
таълим ва тарбия тизими, рискларни бошқариш, таҳлилий мониторинг ва назорат 
олиб бориш ҳамда кўрсаткичлар тизимини агрегатлаштириш ушбу жараёнларни 
ташкил этувчи асосий тизимлар сифатида баҳоланади.
Минтақада рақамли иқтисодиётга ўтишнинг ҳар бир технологик босқичига, 
тузилмасига, унинг функцияларига, маҳсулотларига, инструментларига, усул ва 
воситаларига ҳамда механизмларига мутаносиб равишда олиб борилиши мазкур 
масалага хозирданок алоҳида жиддий эътибор қаратишни тақозо этади.
Юқорида таъкидланганидек, таркибий ўзгаришлар таркибий тузилмаси 
доирасида амалга оширилиб, бизнес ва унинг вакиллари, илмий муассасалар, 
таълим ташкилотлари, касаба уюшмалари ва маҳаллий аҳоли
консенсуаллигиларни ўз ичига олади. Бозор ва маъмурий турларнинг 
таркибий ўзгаришларини мазмуни таркибий ўзгаришларнинг назарий ва 
методологик жиҳатларида етарли даражада намоён бўлиши лозим. Бу жиҳатлар 
минтақавий иқтисодий тизимни иерархик асосда тузилганлиги учун ҳар хил 
турдаги ва даражадаги элементларнинг барқарор ўзаро таъсири билан мураккаб 
тизимни ёндашувларини қонун ва тамойилларини ҳисобга олган ҳолда 
қурилиши лозимлигини тақозо этади. Бу тизим структурасининг мақсадли 
таъсир кўрсатиши эволюцион ривожланиш доирасида унинг ички 
нисбатларининг ўзгаришига олиб келади. Бироқ, минтақавий иқтисодий тизим 
икки томонлама характерга эга бўлганлиги учун, барқарорлик ва ўзгарувчанлик 
каби 
хусусиятларнинг 
мавжудлигида 
намоён 
бўлади, 
бу 
унинг 
ривожланишининг инертлигини белгилайди. Бизнинг фикримизча структуравий 
трансформация методологияси қуйидаги элементларни ўз ичига олган бўлиши 
керак:
- минтақавий даражадаги таркибий ўзгаришларнинг мақсади, кенг маънода 
унинг тузилмасини уйғунлаштириб ҳудудий иқтисодиётнинг ўсишини 
таъминлаши;

таркибий ўзгаришларни амалда амалга ошириш усулларини 
шакллантириш учун асос бўлган, минтақа иқтисодиётида таркибий 
ўзгаришларнинг тамойиллари. Улар асосида минтақавий иқтисодиёт 
тузилмасини такомиллаштиришга таъсир кўрсатиш учун етарли воситалар 
аниқланади;
- ички ва ташқи муҳит омиллари, шунингдек интенсив ва экстенсив 
характердаги омилларни ўз ичига олган таркибий ўзгартиришнинг
минтақавий омиллар тизими;
- минтақавий даражада таркибий ўзгаришларга тўсиқлар;
- минтақа иқтисодиётда таркибий ўзгаришларнинг йўналишларини 
қуйидагилар асосий деб кўрсатиш мумкин: интеграция, ижтимоий, 
модернизация, тармоқ, кластер. Бу соҳалардаги таркибий ўзгаришларнинг 
омиллари инвестиция, инновация, меҳнат ресурслари, ахборотни қўллаб-
қувватлаш, шунингдек институционал ва қонунчиликни қўллаб-қувватлашдир.
Рақамлаштириш шароитида таркибий ўзгаришларнинг мазмуни, рақамли 
иқтисодиёт талабларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиши муҳим ҳисобланади.


281 
Натижада, минтақа иқтисодиёти таркибий ўзгаришлари методологиясини 
мослаштириш зарурлигини назарда тутади, яъни у тизимли ёндашув асосида 
қурилиши керак бўлади. Ушбу тизимли ёндашувнинг моҳияти шундан иборатки, 
мураккаб ва гетероген тузилишга эга бўлган ҳар қандай тизим нафақат 
мувозанатли бўлиши билан бирга, ташқи муҳитнинг
турбулентлигини ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида ўзгартирилиши керак. 
Методиканинг бу кўриниши рақамли иқтисодиётга ўтиш талабларига жавоб 
беради, бу эса хўжалик юритишнинг дастурли-предметли моделидан 
фойдаланиш зарурати ҳисобланади.
Рақамли иқтисодиёт талабларига мувофиқ, тузилмавий ўзгаришларнинг 
мақсади, минтақавий иқтисодиётнинг ўсишини, унинг тузилмаларини 
уйғунлаштириш ва ривожланган рақамли инфратузилмага асосланган асосий 
иқтисодий жараёнларнинг самарадорлигини оширишдан иборат.
Минтақа иқтисодиёт таркибий ўзгаришлари нафақат қуйидаги асосий 
тамойилларга асосланиб қолмасдан балки:
- назария ва амалиёт бирлигини, зиддиятларни ҳал этиш орқали 
ривожланишни назарда тутувчи таҳлил тамойили;
- таркибий ўзгаришлар тамойили, тизимлар ва изоморфизм жараёни учун 
аттракторлар ва катализаторлардан фойдаланиш ва синергетик таъсир асосида 
таркибини ўзгариш тамойили;
- структуравий ўзгаришларнинг кетма-кетлиги тамойилларга хамда 
қуйидаги кўрсатилган тамоийларига асосланган бўлиши керак.
Рақамли иқтисодиётнинг талаблари ушбу рўйхатга қуйидагиларни 
кенгайтиришга йўналтирилади: яъни
- рақамли технологияларнинг юқори ўзгариш тезлигини ҳисобга олган 
ҳолда структуравий ўзгаришларнинг мослашувчанлик тамойили;
- иқтисодиётнинг анъанавий ва «рақамли» тармоқларини
уйғунлаштириб ривожланадиган минтақавий иқтисодий тузилмани 
яратишни назарда тутувчи уйғунлик тамойили;
- минтақа иқтисодиёти тузилмасини уларга адекват қуриш учун ташқи 
муҳитдаги эҳтимолий ўзгаришларни узлуксиз прогноз қилиш заруратидан 
иборат стратегиялаш тамойили.
Минтақавий 
иқтисодиётни 
таркибий 
ўзгартиришнинг 
анъанавий 
белгиланган омиллари билан бир қаторда, рақамлаштириш шароитида таркибий 
ўзгартиришнинг асосий омиллари, рақамли технологиялар, ахборот ва 
инновацияларни ривожлантиришга йўналтирилган бўлади.
Рақамли иқтисодиёт талабларини ҳисобга олган ҳолда тармоқ 
иқтисодиётининг таркибий ўзгаришларини амалга ошириш қуйидаги 
таъсирларни олиш имкониятини беради:
шахс, ташкилот ва жамиятнинг меҳнат салоҳиятини ривожлантириш ва 
инсон капиталини ошириш;
бандликнинг ностандарт шаклларига туртки бериш асосида аҳолининг 
меҳнат ҳаракатчанлиги ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш учун шарт-
шароитлар яратиш (эркин, тўла вақт, вақтинчалик ва иш билан банд ва ҳоказо);


282 
минтақада инвестиция фаолияти учун катализатор сифатида рақамли 
инфратузилмани шакллантириш;
аҳоли турмуш даражасининг ўсиши ва кишиларнинг меҳнат қилиш сифати 
ўсиши.
Рақамли иқтисодиётда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда самарали мулоқот 
қилиш муҳим платформа ҳисобланади. Интернет технологиялари, хўжалик 
юритувчи субъектларга инвестицияни жалб қилиш учун ходимларни ишга олиш, 
ҳамкорлар топиш ва янги бозорларга чиқиш учун интеграциялашув жараёнини 
боғловчи қисмдир. Рақамли иқтисодиётда таълим технологияларида фаол 
фойдаланилмоқда ва ўз самарасини кўрсатмоқда. Замонавий шароитларда, 
улардан малака ошириш, касбий тайёргарлик ва қайта тайёрлаш доирасида 
таркиб топган ва узлуксиз таълим беришда фойдаланилмоқда.
Иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш жараёнида рақамли 
технологиялар алоҳида рол ўйнайди. «Электрон ҳукумат» ва «Электрон давлат 
хизматлари «бугунги куннинг талабидир. Бу технологиялар, минтақавий 
иқтисодиётдаги манфаатдор томонларнинг асосий гуруҳлари манфаатлари 
кесишган 
ва 
мувофиқлашган 
макондир. 
Охир 
оқибатда, 
рақамли 
технологиялардан фойдаланиш ва ривожлантириш экологик муаммоларни ҳал 
қилиш ва антропоген фаолияти оқибатида атроф-муҳитга зарарни камайтириш, 
аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш, шу жумладан, минтақавий иқтисодий 
ишлаш кўрсаткичлари ўсишига ёрдам беради. Шундай қилиб, рақамли 
иқтисодиётнинг талаблари, минтақавий даражада иқтисодиётнинг таркибий 
ўзгаришлари мазмунида муҳим ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутади 
ва мақсадга аниқлик киритади, тамойилларни тўлдириш, омиллар таркибини 
кенгайтириш, тўсиқларни ва йўналишларни ўзгартиришдан иборат бўлади. 
Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда, шуни кўрсатишимиз мумкинки, 
минтақавий иқтисодий тизимнинг мураккаблиги ва хилма-хиллиги - бу 
рақамлаштириш талабларига мослашиш нуқтаи назаридан, бизнес вакиллари, 
илмий муассасалар, таълим ташкилотлари, касаба уюшмалари ва аҳолининг 
ўзаро ҳамкорлигини, консенсус ва шериклик асосида қурилишни ўз ичига олади.
Шу билан бирга, минтақавий иқтисодиётнинг устувор вазифаси 
иқтисодиётда тартибсиз таркибий ўзгаришларни иложи борича тўлиқ бартараф 
этиш ва стратегик ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш доирасида бозор ва 
маъмурий ўзгаришлар учун асос яратиши керак бўлади. Жумладан, 
рақамлаштириш глобалашуви ўз навбатида рақамлаштириш жараёни, 
минтақавий иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришлари методологиясини тубдан 
ўзгартирадиган талабларни тақозо қилади.

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish