296
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА САНОАТ 4.0 НИ ҚЎЛЛАШ
ИМКОНИЯТЛАРИ
Юлдашева Н.А. – Фарғона политехника институти
“Менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси, PhD
Пандемия глобал иқтисодиёт учун катта иқтисодий зарба ҳисобланади.
Вируснинг тарқалиши глобал таъминот занжирларининг узилишини, молия
бозорларидаги беқарорликни келтириб чиқарди ва иқтисодиётнинг муҳим
тармоқларига салбий таъсир кўрсатди. Амалга оширилган ижтимоий изоляция
чоралари бандлик даражасининг пасайишига, аҳолининг реал даромадларининг
камайишига ҳамда истеъмол талабининг пасайишига олиб келди. Молия
бозорларидаги ваҳиманинг ривожланиши ва хом ашё маҳсулотлари
нархларининг пасайиши иқтисодий йўқотишларга олиб келди. Пандемияни
таъсирини камайтириш мақсадида фаол карантин чораларини кенг жорий этиш
натижасида, ривожланиш даражаси турлича бўлган иқтисодиётларнинг
турғунлик зонасига кескин кириб бориши кузатилмоқда.
2020 йил бошидан жаҳон иқтисодиётининг ўсиши 1-1.5% ни ташкил қилди.
Коронавирус пандемияси шароитида ривожланган давлатлар глобал иқтисодий
ўсиш суръатларида пасайиш кузатилди
1
.
Шунингдек, коронавирус пандемияси янги инқироз тўлқинига сабаб бўлиб,
жамият ҳаётининг барча жабҳаларига, хусусан, глобал тўқимачилик саноатига
ҳам асоратли таъсир кўрсатмоқда.
Инқироз давомийлиги бўйича ноаниқлик ушбу соҳага жиддий таъсир
кўрсатмоқда. Бутун дунда коронавирус тарқалиши муносабати билан барча
тармоқ корхоналарида бўлгани каби, тўқимачилик корхоналари ҳам ўз
фаолиятларида бир қатор муаммоларга дуч келмоқдалар. COVID-19 пандемияси
савдо занжирларининг бузилишига олиб келмоқда, товарларнинг бошқа
давлатлар чегарасидан олиб ўтилишини қийинлаштирмоқда, мазкур ҳолатлар
натижасида ишлаб чиқаришнинг тўхтатиб қўйилиши истеъмолчиларга ишлаб
чиқарилган товарларни етказиб беришнинг пасайишига олиб келади.
Ҳозирги вақтда тўқимачилик саноати ишлаб чиқарувчиларининг асосий
муаммолари сифатида қуйидагилар саналади:
ишчиларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги билан боғлиқ хатарлар;
ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши;
халқаро етказиб бериш занжири (таннархи)нинг бузилиши, бу
таннархнинг ошишига олиб келади ва ишлаб чиқаришни самарасиз қилади,
таъминот занжиридаги узилишлар, айниқса, Хитой давлати таъминотчи
ҳисобланган давлатлар учун яққол сезилади;
корхоналар ликвидлилик даражасининг камайиши, сотиш ҳажмининг
пасайиши натижасида корхоналар харажатларининг ҳаддан ташқари кўпайиши,
айланма маблағларнинг етишмаслиги ва иш ҳақи, солиқ ва қарзлар бўйича
тўловларни тўлашда қийинчиликлар пайдо бўлади.
1
http://www.rilp.uz/index.php/uz/makola/koronavirus-pandemiyasining-global-iktisodiyotga-tasiri
297
хом ашё ва ускуналар таъминотининг етишмаслиги ёки кечикиши,
карантин чоралари кучайтирилиши сабабли транспорт ва логистика билан
боғлиқ муаммолар;
маҳсулотларга бўлган талабнинг кескин камайиши, оффлайн
даромадларнинг камайиши, савдо магазинларининг ёпилиши сабабли харид
қобилиятининг камайиши;
экспорт билан боғлиқ муаммолар, ўз навбатида давлатнинг
макроиқтисодий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатади.
БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилотининг (ЮНИДО) янги
Ҳисоботига кўра, коронавирус тарқалиши сабабли келгуси ойларда жаҳон ялпи
ички маҳсулотининг пасайиши 2009 йилдан бери энг паст ўсиш даражасида
бўлиши кутилмоқда. Шуни англаган ҳолда, Катта йигирмалик (G-20)
ҳукуматлари коронавирус туфайли юзага келган ижтимоий ва иқтисодий
инқироз таъсирини камайтириш учун оператив тарзда иқтисодиётни
рағбатлантириш пакетларини қабул қилмоқда
1
.
Мамлакатимизда Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва
бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни,
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи
иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-
қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини
олиш мақсадида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди
2
.
Кўплаб солиқ ва кредит имтиёзлари ва преференциялар бериш орқали
уларни инқироз даврида қўллаб-қувватлашга қаратилган кечиктириб
бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди.
Фикримизча, пандемия ўзгарувчан кучга айлангани сабабли саноат 4.0 ни
амалга оширишни тезлаштиради, турли соҳалардаги иш жараёнларини янада
етук ҳолатга келтиради. Бундай пайтларда барча соҳалар харажатларни
камайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш тадбирларини амалга
ошириши зарур. Тўртинчи саноат инқилоби бунинг учун энг яхши воситаларни
тақдим этади.
Саноат 4.0 ни қўллаш бўйича тўқимачилик саноатида 3D моделлаштириш,
дизайн ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, робототехника ва айни пайтда
матога рақамли босиб чиқаришга каби технологияларга алоҳида эътибор
қаратилиши лозим.
Саноат 4.0 ни амалга оширишда албатта давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш тадбирлари муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Шу сабабли
тўқимачилик саноатининг экспорт ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирларни
амалга оширилиши учун корхоналарга хом ашё сотиб олиш учун давлат
томонидан субсидиялар ва ускуналар учун имтиёзли лизинглар тақдим этилиши
даркор.
1
https://www.theguardian.com/world/2020/mar/26/g20-leaders-issue-pledge-to-do-whatever-it-takes-on-coronavirus
2
Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини
юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони, №ПФ-5969, Қабул қилинган сана 19.03.2020, Кучга кириш санаси 20.03.2020
298
Саноат 4.0 га ўтиш корхоналарда потенциални тўла рўёбга чиқаришга
ёрдам беради. Бироқ, иқтисодиётнинг, хусусан, ишлаб чиқаришни
рақамлаштириш даражаси пастлиги ва инновацион технологияларга
инвестицияларнинг етарли эмаслиги туфайли буни амалга ошириш қийинчилик
туғдиради.
Бугунги кунда тўртинчи саноат инқилобига биринчи қадамлар қўйилган,
маҳаллий корхоналар нафақат ишлаб чиқариш жараёнини соддалаштиришга,
балки уни янада тушунарли ва бошқаришга ёрдам берадиган автоматлаштириш
воситаларини фаол равишда жорий қилмоқдалар. Бироқ мамлакатимиз
тўқимачилик саноатида саноат 4.0 тамойилларини тўлиқ амалга ошириш
имконияти мавжуд эмас. Қийин иқтисодий вазият шароитида ишлаб
чиқарувчилар инвестицияларга муҳтож. Бу борада хорижий давлатлар
тажрибасини қўллаш зарур. Хитой давлати тўқимачилик саноатида етакчи
ўринларни эгаллаб келмоқда. Хитойнинг жаҳон бозоридаги ўз улушини
оширишида саноат 4.0 инқилобининг таъсири юқори. Шу билан бирга, бугунги
кунда Хитой ишлаб чиқариш робототехника соҳасида етакчи ҳисобланади:
саноат робототехника кўрсаткичлари бўйича дунёнинг энг яхши бешлиги
қаторига киради ва ушбу соҳада сотишнинг 74 фоизини ташкил қилади.
Шунингдек «рақамли фабрикалар» ни ривожлантиришга ҳукумат даражасида
вазифалар қўйилган.
Хавфсиз
таъминот
занжирини
яратиш
ишлаб
чиқаришнинг
мослашувчанлигини таъминлайди ва янги инвестиция лойиҳаларида,
келажакдаги бизнес-режаларни тайёрлашда ҳал қилувчи омил бўлади.
Шу билан бирга, рақамли интеллектуал фабрикада «ўз вақтида» ишлаб
чиқаришни таъминлайдиган, жараённи самарали, мослашувчан, ҳар қандай
миқдордаги индивидуал буюртмаларни ишлаб чиқариш имконини берадиган
ускуналар ва технологиялардан фойдаланилади. Шундай қилиб, буюртма
асосида босиб чиқаришда дастлаб электрон тижорат бозорининг талабларига
мослаштирилади ва асл дизайни, ҳимоя хусусиятларига эга юқори сифатли
материаллар ёки ишлаб чиқаришда замонавий рақамли технологиялардан
фойдаланиш туфайли қўшимча дизайнга эга бўлиши мумкин. Шунингдек,
автоматлашган, компьютерлашган тизимдаги жиҳозлардан, ишлаб чиқаришдан
фойдаланиш технологик циклни қисқартиради.
Иқтисодиётга таъсир кўрсатувчи барча йўналишлар инқирозга қарши
бошқарувга тааллуқлидир. Иқтисодий барқарорликни таъминлаш, турли
даромадлар олиш, рақобатбардошликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам
инқирозга қарши бошқарув усуллари саналади.
Шу сабабли, бугунги кунда деярли барча мамлакатлар инқирозга қарши
чоралар дастурини ишлаб чиқиб, иқтисодий ҳалокатнинг олдини олиш,
коронавирус эпидемиясининг таъсирини юмшатишга қаратилган иқтисодий
дастурларини қабул қилмоқда. Бу дастурларда ажратилиши белгиланган
маблағлар биринчи навбатда пандемиядан энг кўп зарар кўрган соҳаларни
молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши белгиланмоқда. Инқирозга
қарши бошқарув мақсади молиявий инқироздан чиқиш учун нафақат яқин
вақтдаги балки келгусида ҳам корхоналарга даромад келтирадиган ечимни излаб
299
топиш демакдир. Бу борада муҳим вазифа корхонанинг жорий тўловга
лаёқатлилигини таъминлаш зарур.
Илмий ва ишлаб чиқариш бўйича мувофиқлаштирувчи тизимни жорий
этиш, инновацион дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, лойиҳаларни
экспертизалаш тизимини такомиллаштириш, илмий тадқиқот институтлари ва
технопарклар билан ҳамкорликни кучайтириш лозим.
Тўқимачилик маҳсулотлари экспортга йўналтирилган маҳсулотлар орасида
етакчи ўрин эгаллайди. Шу жиҳатдан ушбу маҳсулотларни экспортга
йўналтиришда қуйидагиларга эътибор қаратиш даркор: Экспортёрларга
имтиёзли, мақсадли кредитлар ажратиш, хорижий давлатларга реализация
қилинадиган, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга
имтиёзли, мақсадли кредитлар ажратиш, экспорт операцияларини давлат
томонидан суғурталаш, илмий-тадқиқот ишларини давлат томонидан
молиялаштириш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни кучайтириш муҳим
вазифалардан саналади
1
.
Эндиликда саноатни 4 та драйвер туфайли ривожлантириш лозим:
аудитория билан барча алоқа каналларини рақамлаштириш, онлайн ва оффлайн
режимда интеграцияни таъминлаш, маълумотлар билан ишлаш ва мижозларни
сегментация қилиш, шунингдек узоқ муддатли лойиҳадаги каби брендга сармоя
киритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |