Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


-САНОАТ ИНҚИЛОБИГА ЎТИШДА АГРАСАНОАТ МАЖМУАСИНИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
4-САНОАТ ИНҚИЛОБИГА ЎТИШДА АГРАСАНОАТ МАЖМУАСИНИ 
РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ 
 
Собирова М.Х. – ҚарМИИ Иқтисодиёт 
йўналишининг 2-курс магистранти 
Ахмедов Ш.У. – ТИҚХММИ Қарши филиали
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш
 йўналиши 1-курс магистранти 
Бугунги кунда жаҳоннинг етакчи мамлакатларида рақамли технология 
иқтисодиётнинг ажралмас қисми сифатида давлат томонидан мунтазам равишда 
қўллаб қувватланмоқда. Мамлакатимизда барча соҳалар ва тармоқларда, айниқса 
агросаноат мажмуасида рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, замонавий 


273 
ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс 
чора-тадбирлар 
амалга 
оширилмоқда. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сонли “Рақамли иқтисодиёт ва 
электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида 
2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётни ЯИМдаги улушуни 2 баробарга 
ошириш кўзда тутилган. Мамлакатимизда ҳам ялпи ички маҳсулот таркибида 
инновацияларнинг улушини оширишда, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб 
чиқаришда ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширишда рақамли 
иқтисодиёт муҳим дастак бўлиб хизмат қилади. Рақамли технологияларнинг 
ривожланиши давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат органлари 
жойларда ахборот тизимлари ва ресурсларини, дастурий таъминот ва электрон 
хизматларни жорий қилинишини тақазо қилади. Бу эса, технологик жараёнларни 
автоматлаштиришни тезлаштиради. 
Интернетнинг миллий сегментини, рақамли медиа-контентни ташкилий, 
моддий-техник ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш орқали ривожлантириш бўйича 
таклифлар ишлаб чиқиш, хавфсиз ва «ақлли шаҳар» учун «ақлли тизим»ларни 
ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш
1
муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Аҳолининг ўсиши билан бирга агросаноат мажмуасида тайёрланадиган 
маҳсулотларига талаб ўсиб боради. Ҳозирги кунда дунё ривожланишнинг янги 
босқичига саноат 4.0 инқилобига ўтиб бормоқда. Тўртинчи саноат инқилоби 
(Industry 4.0) бир нечта масштабли технологиялар: био-, нано-, сунъий 
интеллект, IT, рақамлаштириш, робототехника синергияси ва конвергенцияси, 
ишлаб чиқаришга кибер-физик тизимларни жорий этиш, янги маҳсулотларни ва 
3D-нашрни яратиш каби технологик тизимлар асосида бормоқда.
“Индустрия 4.0” атамаси 2011 йилда Европада пайдо бўлиб, Гонновер 
шаҳридаги саноат кўргазмаларидан бирида Германия ҳукумати томонидан 
ахборот технологияларини ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этилиши эълон 
қилинган. Тўртинчи саноат инқилоби ахборот технологияларини саноатга чуқур 
кириб бориши, ахборот технологиялари ва саноатнинг уйғунлиги яъни 
интеграциясидир. Демак, тўртинчи саноат инқилоби технологияларининг 
ривожланиши ва кенг тарқалиши агросаноат мажмуасига жиддий таъсир 
кўрсатадиган асосий сабаблардан бири сифатида қаралиши мумкин. 
Ривожланиш сари инсон эҳтиёжлари ҳам ортаверади. Технологиялар нафақат 
ўзгаришга бўлган эҳтиёжни келтириб чиқаради, балки рақамли платформаларда 
мослашувчанликка имконият яратади.
Агросаноат мажмуасида автоматизация тизимлари, буюмлар интернети 
мажмуа ривожланишига муқобил ёндашувлар пайдо бўлиши билан агросаноат 
мажмуаси тизимини рақамлаштириш асосий масалага айланди.
2020-йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
йили” деб номланиши Ўзбекистон тараққиётини таъминлашга хизмат қилади. 
Бунда рақамли иқтисодиёт электрон савдо ва тўлов тизими орқали товарни 
етказиб беришда энг қулай имкониятларни яратади. Хусусан мажмуада меҳнат 
1
Lex.uz (2018). Decree of the President of the Republic of Uzbekistan "On Measures for Further Improvement in the 
Area of Information Technologies and Communications" of February 18, 2018 № 5349 


274 
қилаётган ходимлар ойликларининг пластик карталарга тушиши, электрон 
тўловлар ёрдамида комунал хизматлар, телефон, интернет ва бошқа хизматларга 
тўлов қилиш, электрон тарзда солиқ деклорацияси ҳамда ҳисоботни тошириш, 
картадан картага пул ўтказиш, таом буюртма қилиш ва ҳоказолар шулар 
жумласидандир. Рақамли иқтисодиёт инсонларнинг турмуш даражасини 
яхшилашга хизмат қилади. Энг муҳими рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, 
маълумотларни тақдим этади. Бундаи шароитда маълумотни яшириш, яширин 
битимлар тузиш, ёлғон ва қинғир ишларга йўл бермайди. Компьютер ҳаммасини 
намоён этади. Натижада маблағларни ўғирлаш, мақсадсиз, самарасиз сарфлаш, 
ошириб ёки яшириб кўрсатиш имкони қолмаиди. Бу эса агросаноат мажмуасидан 
иқтисодиётга маблағлар келиш оқимини оширади. Солиқлар ўз вақтида тўғри 
тўланади, бюджет тақсимоти ҳам очиқ бўлади. Мажмуанинг ижтимоий 
инфратузилмасига йўналтирилган маблағлар ўғирланмасдан мактаб, касалхона, 
йўлларга ажратилган пуллар тўлиқ етиб боради. Рақамли технологиялар 
агросаноат мажмуасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматлар сифатини 
оширади, ортиқча ҳаражатларни камайтиради, оғир иллат бўлган коррупцияни 
йўқотишда ҳам самарали воситадир. Рақамли технологиялар мажмуага тўлиқ 
жорий этилса, меҳнат унумдорлиги ошади Рақамли иқтисодиёт давлат ва жамият 
тараққиётини 
янада 
жадаллаштиради. 
Агросаноат 
мажмуасини 
рақамлаштиришда мавжуд инфратузилманинг ривожланмаганлиги, ахборот-
коммуникация технологиялари билан таъминланмаганлик даражаси, интернет 
тезлигининг юқори эмаслиги, масофавий хизматларга нисбатан аҳоли 
ишончининг пастлиги, аҳоли малака даражасининг рақамли тизимга ўтишга 
тайёр эмаслиги (рақамли саводхонлик даражаси етарли эмаслиги) ва бошқа 
ҳолатларининг мавжудлиги унинг ривожланишига тўсқинлик қилаяпти. 
Мамлакат 
иқтисодиётида 
алоқа 
ва 
ахборотлаштиришнинг 
улуши 
телекоммуникация тармоғига аҳолининг техник имкониятларини таъминлаш, 
уларнинг асосида сифатли хизмат кўрсатиш, рақамли телефон алоқа ва 
телевидения тизимларга тўлиқ ўтиш орқали эришилади. «Ахборот ва алоқа» 
иқтисодий фаолиятнинг бир тури сифатида Ўзбекистон Ресупубликаси 
ЯИМнинг 2,5 % ни ташкил этади. 
Президентимиз айтганидек: «Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар 
ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга 
юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Қанчалик қийин 
бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага жуда кеч 
бўлади. Шу боис, рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг 
устувор вазифаларимиздан бири бўлади. Биринчи навбатда, қурилиш, 
энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, геология, кадастр, соғлиқни 
сақлаш, таълим, архив соҳалари тўлиқ рақамлаштирилади. Шунингдек, 
“Электрон ҳукумат” тизими ...» 
1
комплекс ҳал этилади. Лекин бу дегани, 
бошқалар қараб ўтириши керак дегани эмас, ҳозирдан бошлаб мавжуд 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожатномаси “Халқ сўзи“ 
газетаси, 2020 йил 25 январь. 


275 
ресурслардан фойдаланилган ҳолда рақамли иқтисодиётга босқичма-босқич 
ўтишни бошлашлари керак. 
Мамлакатимиз агросаноат мажмуаси 4-саноат инқилобига ўтишга тайёрлаш 
учун қўйидаги жараёнлардан ўтиши мақсадга мувофиқ бўлади:
Биринчидан, агросаноат мажмуаси инфратузилмасида сервер тизимини 
ташкил этиш учун рақамли технология базасини яратиш. Бунда ҳудудий, 
соҳалараро, тармоқлараро, республика, халқаро миқёсидаги рақамли 
платформаларни ташкил этиш асосини яратилади ҳамда фойдаланилади. Яъни 
«Рақамли иқтисодиётга ўтиш тўғрисида»ги Давлат дастурини қабул қилиш 
мақсадга мувофиқ. 
Иккинчидан, агросаноат мажмуаси таркибидаги соҳа корхоналарининг 
рақамли платформаларга киришини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва 
рағбатлантириш (давлат бюджетидан молиялаштириш ҳажми ошириш) асосида 
республика ва халқаро миқёсда алоқаларни ўрнатиш механизмларини яратиш 
(мажмуа таркибидаги соҳаларнинг рақамли тизимдан фойдаланиш дастурини 
ишлаб чиқиш) ва амалиётга тадбиқ этиш.
Учинчидан, агросаноат мажмуаси соҳаларини рақамли иқтисодиётга ўтиши, 
республика ва халқаро тизимлардан тўлақонли фойдаланишга эришилади. 
Бунинг учун рақамли технологияларнинг ҳаёт тарзига айланиши ҳамда мажмуа 
соҳаларида рақамли технологиялар фаол қўлланилиши лозим. 
4-саноат инқилоби агросаноат мажмуасининг ривожланиши учун 
технологик стандартларни ва мавжуд техника-технологиянинг мослигини талаб 
қилади. Агросаноат мажмуасида маълумотлар алмашинуви зарур. Бунинг учун 
соҳа корхоналарини боғлайдиган турли хил тизимларни бирлаштириш ва 
уларнинг барча жиҳатларини қамраб олган алоқа стандартларини мажмуага 
эксплуатация қилиш керак бўлади. Қишлоқ жойларида инфратузилмаларни 
ривожлантириш зарур. Мамлакатимиз катта шаҳарларида, марказларида симсиз 
алоқа тармоқларини жойлаштириш керак. Алмашиниш қобилияти ва 
маълумотларни таҳлил қилиш платформаларини юқори даражада ташкил 
этилиши агросаноат мажмуаси ривожланишининг мавофақият калитидир. 
Мажмуанинг 4-саноат инқилоби тайёрлаш учун қишлоқ жойларида алоқа 
тармоқларини ривожлантириш асосий масалага айланиши керак. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish