Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА 
БАНКЛАРНИНГ КРЕДИТЛАШ ФАОЛИЯТИНИ ИННОВАЦИОН 
РИВОЖЛАНТИРИШ 
 
Искандаров М. – ТМИ мустақил изланувчиси 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-
6079-сонли “Рақамли Ўзбекистон-2030” стартегиясини тасдиқлаш ва уни амалга 
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 январга 
қадар масофадан кредит маҳсулотларини реализация қилиш, омонатлар ва ҳисоб 
рақамларни очишни ўз ичига олган кенг турдаги онлайн хизматлар кўрсатишни 
таъминлаш орқали тижорат банкларининг рақамли трансформациясини якунига 
етказиш вазифаси қўйилган
1
. Бунинг устига, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли “2020-2025 йилларга 
мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш 
стратегияси тўғрисида”ги фармонида давлат улуши мавжуд тижорат банкларини 
комплекс трансформация қилиш, банк ишининг замонавий стандартларини, 
ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш банк тизимини 
ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилган
2
. Бу 
эса, тижорат банклари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлган 
кредитлаш фаолиятини иннвоацион ривожлантириш заруриятини юзага 
келтиради. 
Тижорат банкларининг кредитлаш фаолиятини инновациялар асосида 
ривожлантиришнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб, кредитнинг 
баҳосининг барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. 
Амалга оширилган тадқиқотларнинг натижалари кўрсатмоқдаки, онлайн 
кредит майдончаларида кичик бизнес субъектларига берилган кредитларнинг 
фоиз ставкалари банкларнинг офисларидан берилган анъанавий кредитларининг 
фоиз ставкаларидан сезиларли даражада юқори бўлмоқда. Бунда P2P ўзаро 
кредитлаш платформасининг мижоз учун қулайликлари учун олинадиган 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли Фармони. “Рақамли 
Ўзбекистон-2030” стартегиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида//Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2020 й., 06/20/6079/1349-сон. 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли Фармони. 2020-2025 йилларга 
мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида//Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2020 й., 06/20/5992/0581-сон. 


269 
қўшимча мукофотни кредитнинг фоиз ставкасига қўшиб ҳисобланиши 
натижасида кредитларнинг қимматлашиши юз бермоқда
1

Тижорат банклари азалдан жамғармаларни ўзига депозит ва омонат 
сифатида жалб этиб, уларни кредит ва инвестиция сифатида жойлаштирувчи 
молия институтлари ҳисобланишган. Аммо, ХХI асрга келиб, бозорга кириб 
келган янги рақамли BigTech компанияларнинг фаолиятини ривожланиб бориши 
ва уларни кредитлаш жараёнига фаол аралашаётганлиги кредит бозорида 
банклар билан кучли рақобат муҳитини шаклланишига сабаб бўлди
2
.
Шунингдек, кредит бозоридаги рақобат курашида “Катта маълумотлар” 
(BigData) технологиясига эга бўлган кредиторлар устунлик қилмоқда. 
BigData технологияси асосида кредит скоринги алгоритмларини яратиш 
бўлғуси мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини юқори аниқликда 
баҳолаш имконини беради. 
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари 
томонидан мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашнинг бешта 
молиявий коэффициентга (ликвидлилик коэффициенти, қоплаш коэффициенти, 
мухторлик коэффициенти, дебитор қарздорликнинг айланиш коэффициенти, 
товар 
заҳираларининг 
айланиш 
коэффициенти) 
асосланган 
тизими 
мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини юқори аниқликда баҳолаш 
имконини бермайди. 
Бўлғуси кредит олувчи тўғрисидаги муҳим қўшимча маълумотлар бўлиб, 
суғурта қоплаш суммалари, коммунал тўловлар, банк ҳисобрақамлари бўйича 
амалга оширилган операциялар ҳисобланади. Мазкур маълумотлар қисқа кредит 
тарихига эга бўлган мижозларга кредит олиш имкониятини оширади. 
АҚШ ипотека бозорида анъанавий банклар билан биргаликда хуфёна 
банклар (shadow banks) кредитор сифатида муҳим роль ўйнайди. 
Хуфёна банкларнинг икки тури мавжуд: 
*FinTechкомпаниялар туркумига кирадиган банклар; 
*FinTechкомпаниялар туркумига кирмайдиган банклар (nonFinTech)
3

FinTechкомпаниялар туркумига кирадиган хуфёна банклар ипотека 
кредитларини онлайн-майдонча режимида беради.
FinTechкомпаниялар туркумига кирмайдиган хуфёна банклар ўзларининг 
филиаллари орқали ипотека кредитлари берадилар. 
Кредитлаш фаолияти билан шуғулланаётган йирик рақамли компаниялар 
сифатида Google, Apple, Facebook, Amazon, Alibabaни кўрсатиш мумкин.
Мазкур компаниялар ўзларининг Google Loans, Amazon Lending, Mybank 
каби кредит дастурларини амалга оширмоқдалар.
FinTechкомпаниялар томонидан кредит бозорида тижорат банкларига 
нисбатан рақобатни юзага келганлиги ва уни кучаяётганлиги кредит 
хизматининг сифатини ошишига ва баҳоларини пасайишига олиб келади. 
1
Mach T., Carter C., Slattery C. Peertopeer lending to small businesses. The Federal Reserve Board. FEDS Working 
Papers. 2014;(10). URL: https://www.federalreserve.gov/pub 
2
Moldow C. A trillion dollar market by the people, for the people: How marketplace lending will remake banking as we 
know it. Menlo Park, CA: Foundation Capital; 2015. 35 p. URL: https://foundationcapital. 
3
Buchak G., Matvos G., Piskorski T., Seru A. Fintech, regulatory arbitrage, and the rise of shadow banks. NBER Working 
Paper. 2017;(23288). URL: http://www.nber.org/papers/w23288.pdf (accessed 24.12.2017). DOI: 10.3386/w23288 


270 
Онлайн кредит майдончалари орқали кичик бизнес субъектларига берилган 
кредитларнинг фоиз ставкаларини нисбатан юқори эканлиги P2P ўзаро 
кредитлаш платформасининг мижоз учун қулайликлари учун олинадиган 
қўшимча мукофотни кредитнинг фоиз ставкасига қўшиб ҳисобланаётганлиги 
билан изоҳланади. 
Рақамли BigTech компанияларининг кредитлаш фаолиятини ривожланиб 
бораётганлиги кредит бозоридаги рақобатнинг кучайишига олиб келмоқда ва 
ушбу ҳолат кредитлаш хизматининг сифатини ошишига хизмат қилмоқда. 
BigData технологиясига эга бўлган кредиторлар кредит бозоридаги рақобат 
курашида устунлик қилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кредитлаш фаолиятини 
инновациялар асосида ривожлантириш учун қуйидаги тадбирларни амалга 
ошириш лозим: 
1. BigData технологияси асосида кредит скоринги алгоритмларини яратиш 
орқали бўлғуси мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини юқори 
аниқликда баҳолаш тизимини шакллантириш лозим. 
Мазкур тизим нафақат узоқ йиллик кредит тарихига эга бўлган мижозларга, 
ҳамда қисқа кредит тарихига эга бўлган мижозларга ҳам тезкор кредит олиш 
имконини бериши керак. 
2. Кредит бозорини юқори даражада сегментлашувини таъминлаш керакки, 
бунинг натижасида ҳар бир банк маълум бир кредит бозори сегментида 
замонавий рақамли технологиялар ва онлайн кредит майдончалари орқали 
сифатли кредитлаш хизмати кўрсатишни таъминлаши керак. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish