Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


Суғурта бозорини рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари тавсифи



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

Суғурта бозорини рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари тавсифи 
Йўналиш 
Тавсиф 
Қўлланиладиган 
рақамли 
технологиялар 
Суғурталовчи 
аудиторияси 
Интернетлаштириш 
Суғурта 
компанияларининг 
бизнес жараёнларида 
интернетдан 
фойдаланиш 
Янги ишлаб 
чиқариш 
технологиялари; 
симсиз 
технологиялар; 
булутли 
технологиялар 
Ташқи - 
суғурта 
қилдирувчилар; 
ички - 
ходимлар, суғурта 
агентлари 
Яккалаштириш 
Суғурталанувчи ва 
суғурта объекти ҳақида 
имкон қадар кенгроқ 
маълумотларни тўплаш 
учун алоҳида 
таклифларни ишлаб 
чиқиш 
Катта 
маълумотлар; 
Янги ишлаб 
чиқариш 
технологиялари; 
симсиз уланишлар 
Ташқи - 
суғурта 
қилдирувчилар 
(шу жумладан, 
потенциал 
суғурталанувчилар) 
Рақамлаштириш 
Суғурталовчининг 
бизнес жараёнларида 
рақамли 
технологиялардан 
фойдаланиш 
Янги ишлаб 
чиқариш 
технологиялари; 
симсиз уланишлар 
Ички - 
ходимлар; 
ташқи - 
суғурта 
қилдирувчилар 
1
Жадвал муаллиф томонидан тузилган. 


263 
Интернетлаштириш суғурта бозорини рақамлаштириш йўналиши сифатида 
суғурта компаниясининг иш жараёнларида интернетдан фойдаланиш орқали 
амалга оширилади. Ҳозирги вақтда «Интернет суғуртаси» атамаси кенг 
тарқалган бўлиб, у тор маънога эга ва суғурта хизматларини интернет орқали 
сотишни назарда тутади. Интернет суғурта Ўзбекистонда 2010 йилларнинг 
охиридан бошлаб амалга оширилиб келинмоқда. Суғурта фаолиятини 
интернетлаштириш суғурта компанияларида қуйидаги йўналишларда амалга 
оширилади: 
• суғурта хизматларини Интернет орқали сотиш;
• суғурта даъволарини Интернет орқали қондириш; 
• Интернет орқали суғурта қилдирувчилар тўғрисида маълумот тўплаш. 
Хўжалик юритувчи субъектлар, корхоналар ва ҳукумат томонидан 
интернетдан тобора кўпроқ фойдаланиш суғурта бозорининг янги сегментлари 
пайдо бўлишига олиб келади, масалан, кибер рискларни суғурталаш, интернет 
объектларини суғурталаш ва бошқалар. Бу жараёнлар тўлалигича рақамли 
суғуртага тааллуқли ва суғурта бизнесининг интернетлаштирилишига ҳеч 
қандай алоқаси йўқ. Шундай қилиб, суғурта бозорини интернетлаштиришни 
ривожлантиришга ҳисса қўшадиган омиллар қуйидагилардир: 
• интернет фойдаланувчилари ва онлайн савдо операциялари билан 
шуғулланадиган шахслар сонининг кўпайиши; 
• суғурта қилдирувчи ва суғурта қилдирувчининг интернет орқали ўзаро 
алоқаларини тартибга солувчи қонунларнинг пайдо бўлиши; 
• суғурта хизматларини онлайн сотиш ва интернет орқали суғурта 
даъволарини ҳал қилишнинг юқори рентабеллиги; 
• Ўзбекистонда суғурта бозорида Интернет-савдонинг паст даражадаги 
базаси;
• суғурта хизматларини хусусийлаштириш, уларга таклиф қилиш ва 
зарарларни қоплашга қаратилган суғурта қилдирувчилар томонидан Big Data 
технологияларидан фаолроқ фойдаланиш.
Интернет суғуртани ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омиллар эса 
қуйидагилардир: 
• суғурта фирибгарлигининг юқори даражаси;
• онлайн суғурта операцияларининг кибержиноятчиликка таъсир қилиши; 
• Ўзбекистон ҳудудини юқори сифатли интернет билан тўлиқ қамраб 
олишдаги муаммолар; 
• суғурталовчиларнинг зарарлилик коеффициентининг юқори даражаси 
туфайли Интернет суғуртасининг драйвери ролини ўйнаши мумкин бўлган 
оммавий суғурта турларига (биринчи навбатда, автосуғуртага) қизиқишнинг 
пастлиги; 
• аҳолининг суғурта маданияти ва суғурта ташкилотларига бўлган 
ишончнинг пастлиги. 
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда суғурта бозорининг ривожланиши 
тобора рақамли иқтисодиётнинг суғурта технологиясига таъсир кўрсатадиган, 
аммо унинг иқтисодий моҳиятини ўзгартирмайдиган янги технологияларни 


264 
жорий этишга боғлиқ бўлиб бормоқда. Рақамли технологияларни суғурта 
фаолиятида қўллаш натижасида: 
суғурта фаолияти самарадорлиги ва рентабеллиги ошади;
ўзаро ва тижорат суғуртасининг яқинлашуви (P2P суғуртаси) амалга ошади;
суғурта муносабатларининг ижтимоийлашувига эришилади;
янги суғурта хизматлари ва маҳсулотлари пайдо бўлади;
суғурта соҳасидаги меҳнат бозори ўзгаради, яъни баъзи суғурта агентлари, 
соҳа мутахассисларини автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ва роботлар 
билан алмаштириш содир бўлади. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish