Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


МАМЛАКАТИМИЗДА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА САНОАТ 4.0



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
МАМЛАКАТИМИЗДА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА САНОАТ 4.0 
ИНҚИЛОБИНИНГ РАҚАМЛИ СТРАТЕГИЯЛАРИ ВА МОДЕЛЛАРИ 
 
Алимов Б.Б. – ОБМ “Бизнес ва
тадбиркорлик кўникмалари” кафедраси доценти, PhD,
Комилов О.Ф. – ОБМ тингловчиси  
 
Учинчи саноат инқилоби даврини давом эттирувчи рақамлаштириш 
жараёни “Саноат 4.0” (саноатнинг 4-инқилоби) деб аталувчи янги даврга йўл 
очиб берди. Ушбу инқилобий “Саноат 4.0” концепцияси 2015 йилда Германия 
ҳукумати ташаббусига кўра немис иқтисодчи олими Клауз Шваб (Klaus Schwab) 
томонидан рақамли 
иқтисодиётнинг 
пайдо бўлиши 
билан саноат 


257 
технологияларида автоматлаштириш ва маълумотлар алмашинувини қўллашни 
ифодалаш ҳамда саноатнинг узоқ муддатли рақобатбардошлигини таъминлаш 
мақсадида ишлаб чиқилган. 
Агар саноат инқилобларини пайдо бўлиш тарихи ва сабабларига 
юзланадиган бўлсак: 
1-инқилоби (Industry 1.0) XVIII аср охирларида сув ва буғ қуввати асосида 
ҳаракатланувчи қурилмалар яратилиши билан бошланган. Жумладан, 1784 
йилда бундай қурилмалар ёрдамида илк механик тўқиш дастгоҳи яратилди. 
XX асрнинг бошларида кузатилган саноатнинг 2-инқилоби (Industry 2.0) 
даврида электр қувватининг кашф этилиши билан маҳсулотлар кенг кўламда 
ишлаб чиқарила бошланди. 
Саноатнинг 3-инқилоби (Industry 3.0) юз берган XX асрнинг 70-йилларида 
ишлаб чиқаришни компьютер дастурлари ва электроника асосида 
автоматлаштириш кенг йўлга қўйилди. 
Бугунги кунда эса ишлаб чиқаришнинг интернет орқали бир-бирига боғлиқ 
қилиб қўйилганлиги саноатнинг 4-инқилоби (Industry 4.0) деб аталмоқда
1

Иқтисодчи А.Пирматовнинг илмий тадқиқотида “Саноат 4.0”ни 
“Ашёларнинг интернети” омилларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш билан 
боғлайди. Унинг фикрича “Ашёларнинг Интернети” (The Internet of Things) ёки 
“Барча нарсанинг Интернети” (The Internet of Everything) тушунчаси мавжуд 
интернет тармоғига оддий нарсаларнинг ҳам уланиши мумкинлиги деб 
изоҳланади. Бу ҳамма нарсага тааллуқли бўлиши мумкин – маиший техника
жиҳозлар, автомобиллар, бинолар ва албатта, саноат ва қишлоқ хўжалигини 
қамраб олади. Бошқа сўз билан изоҳлаганда, “Саноат 4.0” кибер-физик 
тизимларни (CPS) ишлаб чиқаришга интеграциялаш орқали ақлли, ўз-ўзини 
тартибга солувчи ва бир-бирига боғлиқ бўлган саноат қийматини яратишни ўз 
зиммасига олади. Кибер-физик тизимлар (CPS) ақлли машиналар, сақлаш 
тизимлари ва бир-бирини назорат қила оладиган ҳамда ўзаро ахборот алмашиш 
имкониятига эга бўлган ишлаб чиқариш машиналарини ўз ичига олади. 
Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, Германия “Саноат 
4.0” борасида етакчи ўринда бормоқда. Жумладан, ЯИМ таркибида “Саноат 
4.0”нинг улуши 23 %ни ташкил қилади. АҚШда эса бу кўрсаткич 13 %ни ташкил 
этади. Жанубий Кореяда “рақамли иқтисодиёт” нинг ялпи ички маҳсулот 
ҳажмидаги улуши 8,0 фоизга етган. Мамлакатимизда ҳам “Саноат 4.0”га 
асосланган рақамли иқтисодиётнинг айрим элементлари аллақачон муваффақият 
билан ишламоқда
2
. Ҳозирги кунда, ҳужжатлар ва коммуникацияларнинг 
оммавий равишда рақамли воситаларга ўтказилишини ҳисобга олиб, электрон 
имзога рухсат бериш, давлат билан мулоқот қилиш ҳам электрон 
платформаларга ўтказилиш ҳолатларини айтиш мумкин. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 
2018 йилнинг 3 июлида “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни 
1
https://uza.uz/oz/posts/industriya-4-0-to-rtinchi-sanoat-inqilobiga-tayyormizmi-22-02-2018 
2
“Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясининг янги босқичида инсон омили ва манфаатлари: 
халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари тўплами. – 
Т.: ТДИУ, 2019. – 335 б. 


258 
ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3832-сонли қарори бу 
борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, иқтисодиётнинг барча 
соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган 
рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда “Рақамли 
Ўзбекистон-2030” дастури ҳаётга татбиқ этиш кўзда тутилган. Ушбу дастур 
стратегияси доирасида 2020-2022 йилларда транспорт, қурилиш, уй-жой 
коммунал хўжалиги ва бошқа соҳаларни рақамли трансформация қилиш
1
чора-
тадбирлари режалаштирилган ва амалга оширилмоқда. Шундан қурилиш 
соҳасига тааллуқли қуйидаги жараёнлар келтириб ўтилган: 


Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish