225-guruh Sharipova Madina 2-вариант



Download 20,47 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi20,47 Kb.
#235051
  1   2
Bog'liq
Ekojurnalistika


225-guruh
Sharipova Madina
2-вариант.
1.Чиқинди муаммоси ва ОАВ. Унинг жаҳонда ва Ўзбекистонда бартараф этиш йўллари
2.Биохилмахиллик нинг йўқолиши ва ҳавонинг ифлосланиши
3. Халқаро қизил китоб ва Ўзбекистон қизил китоби
БМТ маълумотига кўра, дунё аҳолиси 8 миллиардга яқинлашмоқда ва бу рақам 2050 йилда 9,7 миллиардга, 2100 йилда эса 11,2 миллиардга етиши кутиляпти. Аҳолининг 55 фоизи шаҳарларда истиқомат қилаётган бўлса, 2050 йилга бориб бу рақам 70 фоизга етади. Бу эса, катта-кичик шаҳарларда чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаряпти. Маиший чиқиндилар аҳоли жон бошига ҳар йили 1 фоизга ошаётганини эътиборга олсак, демак, муаммони ҳал қилиш бўйича тезкор чоралар кўрилмас экан, бу дунё экологиясига янада жиддий хавф туғдириши мумкин.
Бугун катта қурилиш майдонига айланган Ўзбекистон ҳам бу муаммодан ҳоли эмас. Маълумотларга қараганда, сўнгги йилларда мамлакатимизда йилига 100 миллион тоннадан ортиқ саноат чиқиндиси, 35 миллион тоннага яқин маиший чиқинди ҳосил бўляпти. Чиқиндихоналар ва чиқинди сақлаш омборхоналарида 2 миллиард тоннага яқин саноат, қурилиш ва маиший чиқинди сақланмоқда ва улар 12 минг гектар майдонни эгаллаб ётибди. Бу эса мамлакатимизда маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш заруратини келтириб чиқаряпти.
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда чиқиндиларга оид экологик сиёсат юритиш мақсадида 2002 йилда «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш, қайта ишлаш хизматларини кўрсатишда давлат-хусусий шерикликнинг янги модели жорий этилди. Бу соҳага ихтисослашган кластерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маиший чиқиндилар учун полигонларни тартибга келтириш борасида бир қатор амалий ишлар қилинди.
Хусусан, санитар тозалашга ихтисослашган корхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2019-2021 йилларда 538 та махсус техника харид қилинди, жорий йил якунига қадар яна 280 та махсус техника сотиб олинади. Шунингдек, Осиё тараққиёт банки кўмагига «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида 339 та махсус техника харид қилинади.
2020 йилнинг сентябрида Президентимизнинг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унинг ижроси доирасида жорий йилда Андижон ва Самарқанд вилоятларида биттадан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича тендернинг биринчи босқичи бошланган. Тошкент вилоятида ҳам бу борада самарали ишлар олиб бориляпти. Шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам бу бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти ҳудудида умумий қиймати 180,0 млн. АҚШ доллар бўлган «Маиший чиқинди полигонларини рекултивация қилиш ва полигонларни қуриш» лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутиляпти. Бунинг учун умумий майдони 111 гектар(га) бўлган ер майдонлари ажратилди.
Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда ҳам бу борада амалий ҳаракатлар аллақачон бошланган. Президентнинг 2019 йил 17 апрелдаги қарори била «2019–2028 йилларда Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси» тасдиқланган бўлиб, унда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали ва замонавий тизимини яратиш кўзда тутилган. Айни пайтда Тошкент шаҳрида мазкур қарор ижроси доирасида зарур шарт-шароитларни яратиш ишлари олиб борилмоқда.
2. Атмосферанинг ифлосланиши деганда биз унинг таркибидаги табиий ҳолда мавжуд бўлган газлар мувозанатининг табиий ва суъний омиллар натижасида вужудга келган ҳар хил газлар, қаттиқ заррачалар, чанглар радиоактив чанглар сув буғлари ва бошқалар таъсирида бузилишини ҳамда сифатининг ўзгаришини тушунамиз. Атмосфера таркибидаги табиий чанглар ер юзасида содир бўладиган жараёнлар учун катта аҳамиятга эга. Чунки чанглар сув буғлари учун конденсация ядроси ҳисобланиб, ёғинларни вужудга келтиради, қуёшнинг тўғри радиациясини ютиб, ер юзасидаги организмни ортиқча нурланишдан сақлайди. Шундан кўриниб турибдики, атмосферадаги табиий чанглар маълум даражада бўлса атмосфера таркибининг зарурий элементи ҳисобланиб, ундаги ҳодиса ва жараёнларнинг боришини тартибга солиб туради. Лекин айрим ҳолларда вулқонларнинг отилиши, кучли чанг тўзонларнинг кўтарилиши туфайли ҳаво нормадан ортиқ ифлосланиб,
ҳалокатларга сабаб бўлиши мумкин. Инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида атмосфера ҳавоси ифлосланиб, унинг газ таркибида ўзгаришларлинг рўй бериши иқлимнинг глобал масштабда ўзгаришига олиб келмоқда.
Атмосфера ҳавоси таркибида зарарли газларнинг, энг аввало карбонат ангидриди миқдорининг кўпайиши натижасида «парник эффект» вужудга келади. Бунда СО2 гази қуёшнинг қисқа тўлқинли нурларини бемалол ер юзасига ўтказиб юборади, аксинча ер юзасидан коинотга тарқаладиган узун тўлқинли нурларнн ушлаб қолади, натижада сайёрамиз юзасидаги ҳавонинг ўртача ҳарорати ортиб боради.
Атмосфера таркибида антропоген омиллар таъсирида СО2 гази миқдорининг ортиб бориши натижасида ер юзаси ҳавосининг ўртача ҳарорати маълум даражада исийди. Агар атмосфера ифлосланишининг олди олинмаса
25

яна 50 йилдан сўнг америкалик олимларнинг башоратига кўра сайёрамиз ҳарорати 1,5—4,5сС га исиши мумкин. Натижада музликлар эриб, океан сувлари кўтарилиб қуруқликни бир қисмнни сув босади, айрим худудларнинг чегараси ва табиати ўзгаради. Ҳозир ҳавонинг ифлосланиши натижасида (ҳароратнинг кўтарилиши туфайли) музликларнинг эришини тезлашиши ҳисобига океанлар сув сатҳи йилига 1,4—1,5 мм кўтарилмоқда, ёки океанлар суви йилига 520-540 км3га кўпаймоқда. Буни устига кимёвий газларнинг нормадан ошиб кетиши оқибатида қуёшнинг ультрабинафша нурларини ушлаб қолувчи юпқа озон қатламини емириб, уни заифлаштиради. Натижада ультрабинафша нурлар ер юзасига кўпроқ тушиб, инсонларда ҳар хил касалликларни, хусусан, тери ракини кўпайтиради, океанларда планктон ва чиғаноқсимон, организмларнинг қирилиб кетишига, экинлар ҳосилининг кескин камайишига олиб келади. Булардан ташқари саноатлашган районларда атмосфера таркибида антропоген аэрозоллар (йилига 6 млн. тоннагача етади) кўпайиб, улар конденсация ядроси вазифасинн ўташи туфайли булутлар кўпроқ вужудга келади, ифлосланган ёғинлар миқдорининг кўпайиши мумкин. Атмосфера ифлосланишининг табиийманбалари – вулқонлар отилиши, ўрмон ёнғинлари, чанг бўронлари, нураш жараёнлари, органик моддаларнинг чиришидир. Атмосфера ифлосланишининг антропогенманбаларига саноат ва иссиқлик энергетикаси корхоналари, транспорт, уйларни иситиш тизимлари, қишлоқ хўжалиги, маиший чиқиндилар киради.


Хўжалик фаолияти натижасида энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, чиқиндиларни қайта ишлаш каби соҳаларда ҳавога ифлослантирувчи моддалар ёки кимёвий бирикмалар чиқарилади, улар турли кимёвий реакцияларга киришиб, атмосферада иккиламчи ифлосланишга олиб келади.
Урбанизация (шаҳарлашиш) жараёнларининг тезлашиши ҳам ҳаво ифлосланишининг кучайишига сезиларли таъсир кўрсатади. Бугун аҳолининг яримдан кўпи шаҳарларда яшайди, шаҳарлар бир томондан кўпинча ифлосланиш манбаи бўлса, бошқа томондан, айнан шу ерда ҳаво ифлосланишининг оқибатлари айниқса кучли сезилади.
Ҳавонинг ифлосланиши чегара билмайди – бир мамлакатдаги манбадан ҳавога чиқарилган ташланма бошқа, баъзида эса минглаб километр наридаги мамлакат ҳудудига ўтиши ва чўкиши мумкин.
Атмосфера табиий таркибининг инсон фаолияти натижасида рўй берган ўзгаришлари ҳавонинг ифлосланишига олиб келади, ушбу ифлосланиш кўламини фақат атмосфера ҳавосини мониторинг қилиш ёрдамида аниқлаш мумкин. Мониторингни ташкил қилиш ҳаво сифатини баҳолаш, унинг сифатини яхшилаш бўйича самарали чораларни режалаштириш учун жуда муҳимдир.

Download 20,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish