Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТДА БЛОКЧЕЙНЛАР



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТДА БЛОКЧЕЙНЛАР 
ВА ICO
(
INITIAL COIN OFFERING)ЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Асраев У.М. – ТМИ катта ўқитувчиси,
Матниязов Р.Р.  ТМИ катта ўқитувчиси  
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-2019 йилларда ахборот-
коммуникация технологиялари тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича 
чора-тадбирлар натижаси ўларок «Мирзо Улугбек Инновацион центр» 
инновацион маркази ташкил қилинган. Инновацион вазирлик ташаббуси билан 
инновацион марказ қошида ҳозирги даврда шиддат билан ривожланаётган 
блокчейн технологияси имкониятларидан фойдаланиш шарт-шароитларни 
яратиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда маҳаллий дастурчилар томонидан 
ушбу технологияни ўзлаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақсимланган 
реестр (блокчейн) технологиялари бўйича ваколатлар марказини яратиш кўзда 
тутилган
1
. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда блокчейн технологиясини 
атрофлича тушуниш ва ундан молия-кредит-банк соҳаларида унумли 
фойдаланиш зарур ҳисобланади. 
Кўпинча “Блокчейн – маълумотларни сақлаш учун тақсимланган реестр…” 
деб тушунтирилади. Блокчейн – бир-бири билан интернет орқали боғланган 
кўплаб компьютерларда бир вақтнинг ўзида ахборотларни сақловчи 
маълумотлар базаси. У шунинг учун керакки, мисол учун, АҚШдаги бирор бир 
фирмага банк жўнатмалари орқали 1000 доллар юбордингиз деб тасаввур 
қилинг. Жўнатма шаклини тўлдирганингиздан сўнг, банк ҳодими шахсий 
ҳисобингиздан пулни ечиб олиб, уни халқаро ўтказмалар учун банкнинг ягона 
ҳисобига ўтказади. Шундан сўнг, бошқа ҳодим бу пулларни агент банкнинг 
ҳисобига ўтказади, у эса, ўз навбатида, пулларни АҚШга ўтказади. У ерда 
ўтказмангиз айнан шу тахлитда фирманинг шахсий ҳисобига тушади. Жўнатма 
давомида ҳеч ким хатога йўл қўймаган бўлса, уч кун ўтиб, фирма барча 
банкларнинг комиссионлари олингандан сўнг 970 долларни олади. Бироқ шу уч 
кун ичида на сиз ва на сизнинг фирмангиз, қолаверса, банк ҳодимларидан ҳеч 
бири айни вақтда пулларингиз қаерда эканлиги ва уларнинг ҳисобини ким 
юритаётганлигини билмайди. Ундан ташкари, жаҳон банклараро молиявий 
тизимларида турли молиявий тўловларни амалга оширишда маълумотларнинг 
ўзгариб қолиши, тўлик етиб бормаслиги ёки йўқолиб қолиши каби ҳолатлар ҳам 
1
Р.Ҳ. Аюпов, Г.Р. Балтабаева. Рақамли валюталар бозори: инновациялар ва ривожланиш истиқболлари. Т.: 
“Иктисод-Молия”, 2018, 160 б. 


253 
бўлиши мумкин. Ана шундай ҳолатларда молиявий тўловларни блокчейнлардан 
фойдаланиб амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Ҳозирда блокчейнлар асосан криптовалюта жўнатмалари учун 
фойдаланилмоқда. Бироқ у жаҳоннинг бир қанча мамлакатларида турли 
ташкилотларнинг турли мақсадлари учун ҳам фаол жорий этилмоқда. Масалан, 
ер кадастрини юритишда, тиббиёт корхоналарида мижозларнинг анкеталарини 
сақлашда, давлат интерактив хизматларини ташкил қилишда ва хакозоларда. 
Блокчейннинг афзаллиги - унинг шаффоф, тезкор, соддалиги ва қийматида. Сиз 
криптовалюта ёки бирор маълумотни блокчейн орқали жўнатган бўлсангиз, 
бундай жўнатма ҳақида маълумотни ўзгартириш ёки қалбакилаштиришнинг 
умуман имкони йўқ. Чунки у бутун дунё бўйича юз минглаб компьютерлар ҳамда 
майнерлар томонидан тасдиқланади. Айнан ушбу компьютерларда ушбу 
маълумотнинг кўплаб нусхалари сақланади, улар билан истаган фойдаланувчи 
истаган вақтда танишиши мумкин. Жўнатма жараёни бор-йўғи бир неча дақиқа 
вақт олади ва банк жўнатмасидан бир неча ўн марта арзондир. Агар сиз пуллар 
ёки маълумотни блокчейнда сақласангиз, ушбу қайдлар ҳеч қачон йўқолиб 
қолмайди ёки сохталаштирилмайди. Молиявий бозорнинг истаган иштирокчиси 
истаган дақиқада сизнинг молиявий аҳволингизга ишонч ҳосил қилиши мумкин. 
Бунда ҳеч қандай учинчи томон ёки воситачи иштирокисиз, тўлиқ шаффофлик 
ва ҳисоблар аниқлигининг математик кафолати таъминлаб берилади. Шунинг 
учун ҳам Ўзбекистонда президентнинг ташаббуси билан блокчейн 
технологиясини ривожлантиришга бир қатор муҳим топшириқлар берилди.
Энди эса блокчейнлар билан бир вақтда ҳозирги пайтда жаҳоннинг барча 
мамлакатларида ривожланиб бораётган 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish